Эй рамазонга кирган мусулмонлар

758
0

images-33

 بسم الله الرحمن الرحيم

АллоҲ Ўзи Қандай нозил Қилган бЎлса худди шундай ибодат Қилсангизгина сизлардан рози бЎлади

Яхшилик элчиси рамазон мусулмонлар қалбига кириб келар экан, бу қалблар уни худди ғойиб бўлиб сўнгра пайдо бўлиб қолган азиз меҳмондек қарши олади, Аллоҳга ойларнинг энг севимлиси бўлган ойдаги вожиб вазифасини адо этишга, гўзал сувратда намоз ўқиш, кечалари қоим бўлиб ибодат қилиш, Қуръон ўқиш, дуо, зикр, истиғфор, садақа, масжидларда бўладими ёки телеэкранлардами, ҳеч фарқсиз дарсларга ҳозир бўлишдан иборат тоат, ибодатларни адо этишга ўзини тайёрлайди. Бундан ташқари тилни ғийбат, чақимчилик, ноҳақ сўзни айтишдан, аъзоларни эса маъсият-осийликдан тияди… Ҳатто мусулмон одам бу ойда покизалик, софлик, Аллоҳга яқин бўлиш, одамлар билан гўзал хулқли муомаладан иборат мўл-кўл яхшилик топгани боис ва Аллоҳ бу ойда жуда кўп ажру мукофот тайёрлаб қўйгани учун мусулмон одам ҳамма давр рамазон бўлса экан, деб орзу қилиб қолади.

Биз мусулмонларнинг рамазондаги ҳаёти рамазондан бошқа пайтдаги ҳаётларидан тамоман ўзгариб кетишини кўрар эканмиз бу Уммат ўз Роббиси ва динини қанчалар севишини билиб оламиз. Буни мусулмон одам билиб, қалби хотиржам бўлади, кўнгли ёришади. Кофир эса буни кўриб хавфга тушади ва тинчи бузилади. Бунга сабаб шуки, Аллоҳ рамазон рўзасини мусулмонлар бирлиги кўринишларидан бир кўриниш қилиб қўйди. Бу ойда бир ярим миллиард мусулмон битта нарса, яъни Аллоҳ ибодати ва Унинг ризолигини исташ устида бирлашади. Мусулмонларнинг бирлиги эса – айниқса бу бирлик Аллоҳ Субҳанаҳу дини устида бўлса – кофирларни қўрқувга солади.

Ҳар бир мусулмон рамазонда Роббисига яқин бўлишга ҳаракат қилади. дуо билан Аллоҳга юзланиб, сидқидилдан, холис мусулмонларнинг ёмон аҳволини ўзгартиришни ёлвориб сўраш мусулмоннинг одатидандир. У дуо қиляпти-ю, лекин ёмон аҳвол ўзгармаяпти. У мусулмонлар бошидан қимматчилик, бало-мусибат, душманларнинг зўравонлиги кўтарилишини сўраб дуо қиляпти-ю, лекин   бу балолардан ҳеч бири аримаяпти. Мусулмонлар намозларида, қунут дуоларида, жума хутбаларида уларнинг имоми Аллоҳга дуо қилиб америкаликлар ва кофирлардан интиқом олишини ва Сурия, Фаластин, Ироқ, Афғонистон… даги мусулмон мужоҳидларига ва дунёнинг ҳамма жойлиридаги мазлумларга ёрдам беришини сўраяпти, мусулмонлар бошқа дуоларидагидан ҳам кўра кучлироқ, баландроқ овоз билан омин, дейишяпти-ю, лекин ҳеч нарса ўзгармаяпти. Мусулмон одам Аллоҳ мусулмонларга китоб ва суннат билан ҳукм юритадиган кишини муҳайё қилишини сўраб дуо қиляпти-ю, лекин ижобат бўлмаяпти! Хўш бунда нима сир бор? Ваҳоланки мусулмон ўзини рамазонда Аллоҳга яқин деб, ҳис қилади, Уни рози қиляпман, деб ўйлайди. Бироқ ҳеч нарса ўзгармаяпти. Хўш, бунда нима сир бор? Бу ерда масала мусулмон одамнинг Аллоҳни рози қилаётганини ҳис қилишида эмас, аксинча Аллоҳ мусулмондан ҳақиқатдан ҳам рози бўляптими ёки йўқми, мана шундадир.

Ҳа, тўғри, Аллоҳ Субҳанаҳу Азиз, Жалилдир, Унинг исмлари муқаддасдир, зикри олийдир, Унинг ризоси ҳар бир мўминнинг мақсадидир, ҳар бир тақво эгасининг излаган нарсасидир. Аллоҳ ризолиги ғоялар ғоясидир, кўзлар азму қарорла тикилган олий армондир… Аллоҳ кимдан рози бўлса ундай бахтли инсонга Тубо-жаннат бўлсин. Бунга эришиш йўли қандай?

Албатта мусулмонларда Аллоҳ ва унинг динига бўлган муҳаббат кучлидир. Бунга мусулмонлардан олдин кофирларнинг ўзлари ҳам гувоҳдир. Қачон муҳаббат мавжуд бўлса ундан кейинги нарсалар осон бўлади. Чунки муҳаббат Аллоҳ рози бўладиган барча нарсани адо этишга ақл ва нафсни очади… Лекин масала энг аввало Аллоҳ Субҳанаҳунинг розилигидир, шундан кейин Уни рози қилиш учун бўлган бизнинг розилигимиз туради. Бизнинг розилигимиз Аллоҳ Субҳанаҳунинг розилигидан айри ҳолда бўлмайди.

Ҳамма мусулмонлар ёлғиз Аллоҳга Холиқ ва ёлғиз Маъбуд, деб иймон келтирганлар. Аллоҳ Субҳанаҳу бизни ёлғиз Ўзигагина ибодат қилишимиз учун яратди. Аллоҳ Субҳанаҳу саййидимиз Муҳаммад (с.а.в)ни барча одамларга Ўзига қандай ибодат қилишларини баён қилишлари учун пайғамбар қилиб юборди. Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳга фақат У зот ирода қилгандек ибодат қилинишини бизга баён қилдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) ва у кишининг саҳобалари худди ана шу тарзда ибодат қилдилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ҳолини энг яхши ҳолга ўзгартирди. Бу эса биз бугунги кунда жуда-жуда муҳтож бўлиб турган нарсадир. Хўш, бунга йўл қандай?

Мусулмон одам ўзининг дини инсоннинг ҳаётдаги барча ишлари, хатти-ҳаракатларини қамраб олувчи мукаммал дин эканини билиши лозим. Бу дин ибодатлар, еб-ичиш, кийиниш, ахлоқ каби шахсга тааллуқли ишлар бўладими ёки муомалалар ва жазо-чоралари каби жамоатга тааллуқли ишлар бўладими ҳамда Исломий давлатга оид ҳукмларга – агар бундай давлат мавжуд бўлмаса уни вужудга келтиришга ҳаракат қилиш ва агар мавжуд бўлса уни муҳосаба қилишга оид ҳукмларга – тааллуқли ишлар бўладими, ҳеч фарқсиз барча-барча ишларни ўз ичига олади. Мусулмон одам буни билиши лозим. Чунки у мусулмон сифатида ўзига юкланган кўплаб шаръий ҳукмларни адо этиш борасида масъул-жавобгардир. Бу ҳукмларнинг баъзиларигагина чекланиб олиши асло жоиз эмас. Бугунги кунда худди шундай ҳол юз бермоқда. Бу эса мусулмонни катта гуноҳ ботқоғига ботирмоқда. Чунки мусулмон одам ўзига шахс сифатида вожиб бўлган шаръий ҳукмларни адо этяпти-ю, лекин ўзига жамоат сифатида вожиб бўлган шаръий ҳукмларга бепарводир. Тўғри, у намоз, рўза, ҳаж, закот ҳукмларига амал қилар экан, Қуръон ўқиб, кечалари ибодатга қоим бўлиб, Аллоҳ Таолони зикр қилиб, истиғфор айтиб Ундан мағфират қилишини сўрар экан, еб-ичишга оид шаръий ҳукмларга амал қилиб Аллоҳ наҳий қилган барча нарсалардан ўзини йироқ тутар экан, кийим билан авратини беркитар экан ва ахлоқли бўлиб рост сўзлар, ота-онасига яхшилик қилар ва алдамчилик, чақимчилик, ғийбатдан йироқ бўлар экан Аллоҳ Субҳанаҳуга қанчалик итоат қилишига ва қанчалик холис ният қилишига қараб бир қанча ҳасанотларга эга бўлади, бунга ҳеч шубҳа йўқ. Лекин бу ерда тарк қилиниб, амал қилинмаётган жамоатга тааллуқли қанчадан-қанча шаръий ҳукмлар турибди. Масалан савдо-сотиқ, ширкатлар тузиш, гаров, ҳавола, ижара ҳукмларидан иборат муомала ҳукмлари, Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритиш, даъватни ёйиб, Исломни кофирларга аниқ-тиниқ тарзда етказиш, кофирларнинг мусулмонлар юртларига қилаётган тажовузи ва босқинчилигини даф қилиш, шаръий ҳадларни барпо қилиш, Аллоҳ Субҳанаҳу ҳукмларини ер юзида, мулкларда, воқе ҳаётда ижро қилиш, уммат ҳаётини тартибга солишга тааллуқли барча фарзи кифояларнинг адо этилишини назорат қилиш каби қанча-қанча ҳукмлар турибди. Бу ҳукмларнинг адо этилиши Исломий давлат мавжуд бўлишига боғлиқ бўлиб, бундай давлат бўлмаса бу ҳукмлар тарк қилиниб, амал қилинмай қолаверади. Бундай ҳукмларни санасак буни ҳали узоқ давом эттиришимиз мумкин. Мусулмон одам бугунги кунда амал қилаётган шаръий ҳукмлар бамисоли бир кичкина тепалик бўлса, у тарк қилган шаръий ҳукмлар тоғдек эканини кўрамиз.

Демак Исломий давлат мавжуд бўлсагина мусулмон ҳаётининг барча қирралари ва соҳалари тартибга тушади. Шунинг учун бундай давлат энг муҳим шаръий ҳукмлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун Росулуллоҳ (с.а.в) Маккадаги даъватини шу давлатни вужудга келтиришга бағишладилар. Зеро ҳозир айтиб ўтганимиздек бу давлат мусулмон ҳаётининг барча соҳаларини тартибга солади. Мадинада худди шундай бўлди. Чунки Мадинада қандай шаръий ҳукм татбиқ қилинмасин уни ижроси устидан Исломий давлат назорат қилди. Мусулмонлар Росулуллоҳ (с.а.в) замонларида шундай ҳаёт кечирдилар. Давлат мусулмонларнинг ҳар бир тасарруфи, ишларида ҳозиру нозир эди. Росулуллоҳ (с.а.в) бу давлатнинг ҳокими эдилар. У кишидан кейин бу давлатга хулафои рошидин маҳдийинлар бошчилик қилдилар. Биз ҳар қайси саҳобий ҳаётига мурожаат қилар эканмиз унинг Исломий давлат вужудидан қилча ҳам айри эмаслигини кўрамиз. Шунинг учун бугунги кунда мусулмонларнинг Исломдан бир жузинигина адо этишга чекланиб олиб, шундан кейин яна ўзларини зиммаларидаги вожибни адо этишяпти, деб ҳисоблашлари, Аллоҳдан ўз аҳволларини ўзгартиришини, душманларини ҳалок қилишини, ҳокимларидан халос қилишини  сўраб, дуо қилиш билангина кифояланишлари жуда-жуда ажабланарлидир. Хўш, Аллоҳ Субҳанаҳу ризолигига шу тариқа эришиладими? Росулуллоҳ (с.а.в) ва саҳобаи киромлар y шундай йўлни тутганмилар?

Ҳа, мусулмонларнинг бугунги аҳволи мана шундай. Улар Исломнинг айрим ҳукмларига амал қиляптилар. Шу вақтнинг ўзида бошқа ҳукмларга амал қилмай гуноҳга ботмоқдалар. Бу ҳукмларнинг ижро этилишидан масъул бўлган Исломий давлат йўқлиги сабабли бу шаръий ҳукмларнинг ижро этилмаётганлиги гуноҳи мусулмонлар зиммасига тушмоқда. Масалан бугунги кунда қилинаётган зинолар, ўғирликлар, ароқхўрликлар ёки ҳад уриш лозим бўлган бошқа ҳаром ишларнинг гуноҳи бундай жиноятларни қилаётган кимсаларга ҳадлар урилмаётгани учун мусулмонлар зиммасига тушмоқда. Ҳатто бугунги кунда кофир унга Исломий даъват аниқ-тиниқ етказилмай ўлиб кетмоқда. Бундан мусулмонлар гуноҳкор бўлмоқда… Шунингдек мусулмонлар ерларини босиб олаётган, уларнинг иззат-ҳурматини поймол қилаётган, ор-номусларига тажовуз қилаётган, бойликларини талаётган кофирни даф қилмаслик гуноҳи ҳам мусулмонлар зиммасига тушмоқда. Чунки мусулмонлар душманини жиҳод билан даф қилинмаяпти, бу душманни ҳайдаб чиқарадиган, мусулмонлар дахлсизлигини ва хурматларини ҳимоя қилиб, авайлаб асрайдиган Исломий давлат барпо қилингани йўқ. Шунингдек Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнат қилган, кофир ғарбга малай бўлган ёмон ҳокимлар кофирга мусулмонлар юртларини ланг очиб бериб, уни мусулмонлар устидан ҳукмрон қилиб қўйишмоқда. Бу ҳокимлар Исломни бошқарувдан йироқлатиб, унинг яна бошқарувга қайтишига йўл қўймаслик учун унга қарши курашишмоқда. Бу ҳокимлар Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритишмаяпти. Шунинг учун бу ҳокимлар бошқарув устида қолаверса, бу осийликларнинг барчасига чек қўядиган Исломий давлатни барпо қилиш орқали Аллоҳ ҳукмини ижро қилишга ҳаракат қилмай тек ўтиравериш гуноҳи мусулмонлар зиммасига тушади. Шунингдек Исломни мусулмонлар ҳаётининг барча соҳаларида тўла ҳолда татбиқ этмаслик натижасида, Аллоҳ мусулмонлар зиммасига фарз қилган барча фарзларни, жумладан ҳаммаларига мусулмонлар сифатида фарз қилган ва татбиқ этишни Ислом давлатига топширган фарзларни адо этмаслик натижасида юзага келган кўплаб гуноҳлар мусулмонлар зиммасига тушади… Энди агар динимиз фақат руҳий дингина бўлиб, шахс ибодат сифатида адо этадиган айрим фарзларгагина чекланган бўлганида эди, у ҳолда мусулмонлар бугун адо этаётган нарсаларнинг ўзигина кифоя қилган бўлур эди. Аммо Ислом дини ҳаётнинг ҳамма соҳаларини қамраб олувчи комил дин бўлганлиги, унда ҳаётнинг ҳамма соҳаларига оид ҳукмлар мавжуд бўлганлиги боис демак ҳамма мусулмонлар динни бутунича барпо қилиш борасида масъулдирлар ва бу диндаги бир озгина фарзни адо қилишда қосирлик қилганлари учун жавоб берадилар.

Бугуги кунда мусулмонлар қулоқ солаётган, хусусан рамазонда қулоқ солаётган уламолар билиб ёки билмай мусулмонларни тўғри тушунчадан чалғитишмоқда. Улар мусулмонлар эътиборини айрим ҳукмларгагина қаратиб, бошқа ҳукмларга қаратишмаяпти. Улар мусулмонларга ўша айрим ҳукмларни қилишса диннинг ҳаммасини адо этишган ва Роббиларини рози қилишган бўлади, деган тасавурни беришмоқда. Бу уламолардан баъзилари айрим ҳокимларни мусулмонларнинг валиюл амри (иш бошчилари), деб тасвирлаб, бинобарин уларга итоат қилиш вожиб, ҳатто дин борасида лоқайдлик қилишса ҳам ва кофирларни дўст тутишса ҳам уларга итоат қилиш вожиб, деган тасавурни беришмоқда. Ҳокимлар эргашаётган ботил асосида ҳукм чиқараётган расмий уламолар ҳақида-ку гапирмай қўя қолайлик. Бундай кимсалар илм омонатига риоя қилишмади, илмга амал қилишмади. Ваҳоланки улар ҳамма мусулмонлар билан биргаликда, Исломий давлатни барпо қилиб Аллоҳнинг барча амалларни адо этишга ҳаракат қилишлари лозим эди. Росулуллоҳ (с.а.в) ва у кишининг саҳобалари ҳаётига бир озгина назар ташласак мана шуни кўрамиз. Бундай уламоларнинг буларни айтмай, чурқ этмаётганлари жуда-жуда ажабланарлидир.

Эй мусулмонлар

Бу иш ҳазил эмас, жиддийдир. Шунинг учун ҳеч ким бу ишни ўзи танийдиган бугунги уламолар орқали ҳал қилиш мумкин, деб ҳаргиз ўйламасин. Зеро мусулмонларнинг танг ҳаётдан иборат аччиқ воқелигини буларнинг илми ҳам, дунё ҳаётига маҳкам ёпишиб олиб, тек ўтираверганларнинг дуоси ҳам кўтариб, олиб ташлаёлмайди. Аксинча бу аччиқ воқеликни Исломни бутунича барпо қилишга бўлган ҳақиқий, чин даъват кўтариб, олиб ташлайди. Хўш, Аллоҳга даъват қилувчининг даъватига лаббай, деб жавоб берувчи борми… Ишларнинг ўзи биз айтаётган сўзларнинг ва биз қилаётган ишларнинг тўғрилигини кўрсатиб турибди. Бизни шунга ҳидоятлаган шариат ҳақида-ку айтмай қўя қолайлик.

Эй мусулмонлар

Эй рамазонда дўзаҳ оловидан халос бўлишни истайдиган кишилар, эй рамазонда ҳақиқий тушунчага эга бўлиб, тадаббур юритишлари учун Аллоҳ яхшилик кенгликларини очиб қўйган кишилар, эй нафсларию қалблари Аллоҳ рози бўладиган барча нарсага очилган кишилар, сизлар учун бу ойда шайтонлар кишанланди, ўзингиздан Аллоҳнинг барча амрларини адо этмай, тек ўтиравериш кишанларини ҳам улоқтиринг, улардан халос бўлинг. Роббингиз яхши кўрадиган ва рози бўладиган тарзда Роббингиз розилигига шошилинг… Шуни яхши билинки, мусулмонлар икки қисмга: иймон мустаҳкам ўрнашган мусулмон ва ёмон амални ҳам, яхши амални ҳам аралаш-қуралаш қилиб юраверадиган мусулмонга бўлинади. Иймон мустаҳкам ўрнашган мусулмон ўзини Роббисини тоатига бутунлай бағишлаб, Аллоҳнинг Ўз дини борасидаги ҳужжати барча одамлар устида қоим бўлиши учун ва Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун Аллоҳнинг барча амрларини адо этади. Униг бундаги ғояси Аллоҳ ризолигига эришиш бўлади. Биз Аллоҳдан ана шундай собиқин (пешқадам) мўминлардан бўлишимизни сўраб қоламиз. Аллоҳ Таоло деди:

} وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ + أُوْلَئِكَ الْمُقَرَّبُونَ + فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ + ثُلَّةٌ مِنْ الْأَوَّلِينَ+  وَقَلِيلٌ مِنْ الْآخِرِينَ {

– „(Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Аллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир. (У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик, кейингилардан ъни Муҳаммад алайҳис-салом умматларидан) эса оздир“.            [56:10-14]

Мана шу ерда энди мезон-тарозига амаллар қўйилади. Унда ё тоғдек ҳасанот-яхши амаллар бўлади ёки кичик тепаликдек озгина ҳасанотлар бўлади ва ё тоғдек ёмон амаллар бўлади ёки кичик тепаликдек озгина ёмон амаллар бўлади. Мана шу ерда Қуръон кишиларнинг ҳолини ажратиб, батафсил баён қилади. Аллоҳ Таоло улар ҳақида шундай дейди:

} فَأَمَّا مَنْ ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ + فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَاضِيَةٍ + وَأَمَّا مَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ + فَأُمُّهُ هَاوِيَةٌ + وَمَا أَدْرَاكَ مَا هِيَهْ + نَارٌ حَامِيَةٌ {

– „Бас, энди (у Кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиган-орзу қиладиган ҳаётда бўлур. Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса, унинг жойи «жарлик»дир! Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?! (У) қизиган дўзахдир!“. [101:6-11]

Биз мусулмонларга, уларнинг уламоларига ҳам, омийларга ҳам мурожаат қилиб уларга дин борасида холис насиҳат қилган ҳолда шундай деймиз: сизлар ўзингизнинг ҳолингиздан хотиржам бўлиб қолманг зеро сизлар бу ибодатингиз билан ўзингиз ўйлаганиздек бир ипак устида ухлаб, ором олувчи эмассиз. Сизлар қилаётган ишлар албатта матлуб (талаб қилинган иш), лекин шунинг ўзи етарли эмас. Ишингиз тамоман Аллоҳ нозил қилгандек ва батафсил, гўзал баён қилгандек бўлиб, Аллоҳ амри асосида бўлсагина сиротум мустақимдаги иш бўлади. Аллоҳ Таоло деди:

} يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً {

– „Эй мўминлар, тўла ҳолдаги Исломга кирингиз! ъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)!“.                                  [2:208]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here