Етакчи давлатдаги саноат сиёсати

811
0

000

Ҳизбут Таҳрир – Покистон вилояти оламдаги етакчи давлат бўлмиш Халифалик давлатининг саноат жиҳатдан эҳтиёжларини белгилаш мавзусига алоқали сиёсий ва информацион фикрини тарқатди.

Биринчи: Муқаддима: Покистон демократия ва диктаторликни тенгма-тенг тиқиштираётган мустамлака сиёсатини қабул қилгани учун ўзининг саноат қувватидан фойдаланмаяпти.

а)   Покистон улкан моддий бойликларга ва заковатли ёшларга эга бўла туриб, имконият жиҳатдан иқтисоди ривожланган ўн битта давлат қаторига кириш арафасида бўла туриб унинг саноати пайдо бўлгандан бери ачинарли аҳволда. Аммо ўтган асрнинг олтимишинчи ва етмишинчи йилларидаги саноат тараққиёти оддий саноатда бўлган эди. Бу тараққиётнинг оғир саноатга алоқаси бўлмади. Саноатнинг ўсиши саксонинчи йилларда 8.2 %га тўқсонинчи йилларда 4.2 %га, тўқсонинчи йилларнинг иккинчи ярмида 3.2 %га пастлаб кетди. Пасайиш 1996-1997 йиллари 0.1 %га, 1999-2000йиллари 1.5 %ни ташкил этди. Хусусий ишлаб чиқариш тўқсонинчи йилларда 10 %дан 8 %гача тушиб кетди. Хусусий сектордаги капитал қайта ишлаш саноатидагидан тубанлашиб бу кўрсатгич олтмишинчи йиллардагидан 60 %га тушиб  кетди. Бирин-кетин алмашаётган ҳокимлар ер остидан қазиб олиш ва энергия каби саноат ишлаб чиқаришни ажнабий ширкатларга топшириб қўйди. Бу ширкатлар улкан фойдаларни ташқарига олиб чиқиб кетишди. Айни вақтда ҳокимлар маҳаллий ширкатларни ўртача ҳажмдаги корхоналарни қуриш учун гувоҳнома бўлиши шарт деб уларни ўсишига йўл қўймаяпти. Бунинг устига божхонага тўланадиган нархлар ҳам 1986 йил 225 % бўлган бўлса ҳозирга келиб 20 %га пасайган. Бу эса ажнабий ширкатлар ўз товарлари билан бозорларимизни тўлдириб юборишига йўл очган. Шунинг учун минглаб саноат бирлашмалари саноат ишлаб чиқариши пастлаб кетгани ҳақида гапириши ажабланарли иш эмас. Бу ажнабий ширкатлар ва уларнинг бизнинг иқтисодимизни ўз чангалларида ушлаб туришлари эвазига бўлмоқда.

б)   Демократия Покистонда турар экан, бу давлат рўёбга чиқариши мумкин бўлган нарсани рўёбга чиқара олмаган ва чиқара олмайди ҳам. Чунки Покистонда демократия Ғарбни мустамлакачи сиёсатини ижро қилишда шаклланади. Мустамлакачи кучлар Покистонни фойдали қазилмаларини ҳам қазий олмайдиган ва самолётларга двигатель ишлаб чиқариш каби оғир саноатдан ҳоли давлат бўлишини хоҳлайди. Бундан ташқари Покистонни Ғарб товарларига улкан бозор бўлишини, оддий қишлоқ хўжалик қуролларини четдан олиб келишини хоҳлайди. Вентилятор, жарроҳлик қуроллари, қўлда ишланган буюмлар ва спорт товарлари каби айрим енгил саноат товарларини Ғарб бозорларига чиқаришига рухсат беради. Бошқа жиҳатдан қараганда ишсизлик жуда юқори даражада ва товарлар баҳоси баланд. Қурол-аслаҳа ишлаб чиқаришда Ғарбга таяниш ва ақлларнинг Ғарбга кетиб қолиши мана шу мустамлака сиёсати аломатларининг денгиздан бир томчисидир. Бу мустамлака сиёсати шарқий Ҳиндистон ширкати пайдо бўлганидан бошлаб, бугунги демократия замонигача Халқаро Банк ва Халқаро Валюта Фонди кўрсатмалари билан ижро қилиняпти.

Иккинчи: Сиёсий мулоҳазалар: Уммат саноати жонланиши йўлидаги кишан ва қулфларни олиб ташлаш.

а)   Кучли саноатни пайдо қилиш ҳарбий саноат устида марказлашишни талаб қилади. Масалан Америка ва Хитой дунёда саноати кучли давлат ҳисобланади. Чунки иккаласи ҳам эътиборини ҳарбий саноатга қаратган. Мана Америка кўз илғамас самолётларни ишлаб чиқариш ва космос технологиясига эътибор қаратади. Германия ва Япония иккинчи жаҳон уруши даврида ҳарбий жиҳатни ривожлантирди. Ўша пайтдаги саноатни ривожлантиришда, яъни рақобатбардош ва зирхли автомобиллар, реактив двигателлар ишлаб чиқаришда ўзларининг саноатга оид меъросидан фойдаланишди. Ҳарбий ва космосга оид технология истеъмол моллари, қайта ишланган товарларни ишлаб чиқаришда асосий манба ҳисобланади. Шунингдек ҳарбий космик технологиялар истеъмол товарлари ва иккиламчи товарлар, жумладан уй электр асбобларидаги ихтиролар манбаидир. Покистон атом қуролини яратган бўлсада мустамлака туфайли оғир саноатдан маҳрум бўлди. Унинг қуролли кучлари Исломга қарши урушаётган мустамлакачи давлатларнинг ҳарбий технологиясига таянади. Иқтисоднинг зарур соҳалари, яъни алоқа воситаларида, двигателлар ишлаб чиқаришда ва оғир техникада  ҳам ажнабий технологиясига таянади.

б)   Мажбур тиқиштирилаётган хусусийлаштириш ва саноатни давлат мулкига айлантириш сиёсатлари улкан йўқотишларга олиб келди. Социалистик ёки коммунистик давлатлар бойлик озгина одамлар қўлида тўпланиб қолмаслиги учун саноатни давлат мулкига айлантирган. Инсонлар ўйлаб топган бу ечим муваффақиятсизликка учради. Чунки у бойликка, ишлаб чиқаришга ва яратувчанликка ундайдиган табиий рағбатни чеклаб қўйди. Бошқа тарафдан капитализм мулкни хусусийлаштиришга чақиради. Гарчи бу мулк одамлар муҳтож бўладиган ва одамларни ундан маҳрум қилиб қўйиш мумкин бўлмаган ресурслар бўлса ҳам. Бунга қўшимча агар улкан бойлик давлатнинг ташқи сиёсатдаги режаларига гапини ўтказа оладиган гуруҳ бўлмиш капиталистлар қўлида йиғилиб қолса, бу мустамлакачи давлатларни исломий юртларга ўхшаш ресурсларга бой халқларга қарши уруш қилишга ундайди.

в)   Янгилик яратиш ва ривожланиш оғир саноатга боғлиқ ва унга таянади. Лекин иккаласи ҳам етакчи давлат соясида тараққий этади. Чунки дунёдаги энг катта куч бўлган Америка ҳозир етакчи давлат бўлиб, катта оғир саноат эгасидир. У германиялик ракетасоз олимлар каби чет эллик олимларни ишлатаяпти. Технологик янгиликлар билан шуғулланадиган университетларни ишга солди. Бир вақтлар Халифаликдаги университетлар ҳам европалик сара кишилар бориб ўқийдиган афзал жой бўлган эди. Араб тили эса илм ва технологияда дунёвий тил эди. Халифаликда қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш саноати дунёнинг барча жойидаги Уммат душманлари қалбига қўрқув соларди. Бугун эса Покистондаги қанчадан қанча ақллар бошқа юртларга кўчиб кетяпти. У юртдагилар уларнинг амалий ва бебаҳо маҳоратларидан фойдаланяпти.

г)   Қайси давлат етакчиликка ҳаракат қилса у двигател саноати ва саноат қуроллари каби оғир саноатни ривожлантириши керак. Шунингдек ҳукумат таъминоти ва хусусий инвестиция шунга сафарбар қилиниши керак. Давлат стратегик саноатни бошқариши керак. Юртда улкан бойликлар бўлса-да триллионлаб рупийлар саноат соҳасига ажратилмай, банклар ва пул бозорларида ётибди. Малай ҳокимлар эса хусусий секторда ҳам давлат секторида маҳаллий саноатни ривожлантирмаслик шарти билан қарз сўрамоқда.

Учинчи: Шаръий жиҳатлар: Дунёдаги етакчи давлатда саноат соҳасида қувватни пайдо қилиш.

а)   Халифалик давлати биринчи кундан бошлаб – аввалда –  бўлганидек  дунёда ҳеч бир давлат хусусан саноат соҳасида рақобатлаша олмайдиган етакчи давлат бўлишга ҳаракат қилади. Давлат сиёсатидаги ҳарбий марказлашув оғир саноат базасини мустаҳкамлашга олиб боради. Ҳизбут Таҳрир дастур муқаддимасининг 74чи моддасида қуйидагиларни табанний қилди «Саноат соҳаси саноатга алоқадор барча ишларни ўз ичига олади. Бунда двигателлар ва қуроллар каби оғир саноат бўладими, мураккаб қурилишлар бўладими, буюмлар ва электроника товарларими, енгил саноатми, умумий мулкми, ҳарбий саноатга алоқаси бор шахсий мулкми бундан қатъий назар саноатнинг барчаси ҳарбий сиёсат асосида юргизилади». Модданинг шарҳида келишича» Давлат бошқа давлатларнинг таъсиридан узоқ ва ўз ишларининг тизгинига ўзи эга бўлиши учун қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш саноатини ўзи бошқариши ва ривожлантириши шарт. Қурол-аслаҳа саноати тараққий этган сари уларнинг энг кучлиги ва янгисига эга бўлиши керак. Ҳар қандай кўриниб турган ва эҳтимоли бор душманни қўқитиш учун керак бўладиган қуролга эга бўлиши шарт».

б)   Умумхалқ мулкига айлантириш масаласига келсак, Ислом ҳақ дин бўлиб, бу муаммони таг томири билан ечиб қўйган. Конлар, ёқилғи манбалари ва электр энегиясига ўхшаш энергия манбаларининг барчаси умумий мулк ҳисобланади.  Булардан барча инсонлар фойдаланади, давлат эса буни кафолатлайди. Бу жойлардан чиқаётган маҳсулотлар ҳам умумий бўлади, уларни хусусийлаштириш мумкин эмас. Бунга кўмир, олтин, мис, яйлов, газ, электр токи ва тақсимлаш тармоқлари киради. Буларнинг барчасини хусусийлаштириб бўлмайди. Бундан ташқари шахсий мулкни умумий мулкка айлантириб бўлмайди.

Ҳизбут Таҳрир дастур муқаддимасининг 138чи моддасида қуйидагиларни табанний қилган «Завод ёки фабрика ишлаб чиқаётган маҳсулотига қараб хусусий ё умумий бўлади. Агар ишлаб чиқараётган маҳсулоти тўқимачиликка ўхшаб хусусий мулк бўлса, фабрика ҳам хусусий бўлиши жоиз. Агар темир ишлаб чиқиш каби умумий мулк бўлса, завод хусусий бўлиши мумкин эмас». 139чи моддада келишича «Давлат шахсий мулкни умумий мулкка айлатириши мумкин эмас, чунки умумий мулк давлат раъйи билан эмас, мол табиати ва сифати билан собитдир». 140чи моддада келишича «Умматнинг ҳар бир шахси умумий мулк доирасига кирадиган нарсадан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Давлат бирорта шахсга умумий мулкни эгаллаб олишига рухсат бериши мумкин эмас».

Ҳизбут Таҳрир дастур муқаддимасининг 74чи моддасида қуйидагиларни табанний қилди. «Давлат қурол-аслаҳа, уруш қуролари ва эҳтиёт қисмларни ўзи ишлаб чиқариши керак. Бундай ишни эса давлат оғир саноатни йўлга қўйса ва аввало ҳарбий ва ноҳарбий оғир саноатга мослашган заводларни қурсагина қила олади. Демак давлат атом қуроллари, космик аппаратлар, ракеталар, сунъий йўлдошлар, учоқлар, танклар, замбараклар, ҳарбий кемалар, зирхли автомобиллар, барча турдаги оғир ва енгил қуроллар ишлаб чиқарадиган заводларни қуриши шарт экан. Бундан ташқари ҳар хил меҳнат қуроллари, двигателлар, буюмлар, электр товарлари ишлаб чиқарадиган заводлар, умумий мулкка алоқали заводлар ва уруш анжомларига алоқали енгил саноат заводларини қуриши шарт.

в)   Давлат янгиликлар яратиш ва ривожлантириш соҳасида тадқиқот марказларини очиши керак. Шунда Халифаликдаги саноатни дунёдаги етакчи саноатга олиб чиқиш имконияти туғилади. Муҳандислар, меъморлар, архитекторлар, табиблар, тарбиявий олимлар ва қишлоқ хўжалик муҳандисларининг талабларини қондириш учун бу марказларни саноатга боғлаб давлат тарафидан катта маблағ билан таъминланади…. Бундан ташқари давлат хусусий секторга алоқали ташкилотларни янгиликлар яратиш ва ривожлантириш соҳасида ўз ролини ўйнашлари учун қизиқтиради. Ҳизбут Таҳрир дастур муқаддимасининг 162чи моддасида қуйидагиларни табанний қилди. «Фуқоролар ичидаги ҳар бир шахс ҳаётнинг барча ишларига алоқали илмий лабараторияларни очишга ҳуқуқи бор, бундай лабараторияларни очиш давлатнинг вазифасидир»

г)   Саноатни тараққий эттиришни маблағ билан таъминлаш масаласига келсак мулкларни умумий ва давлат мулкига айлантириш орқали асосий саноат пайдо қилинади. Киримга оид шаръий ҳукмлар татбиқ қилинади. Шунда давлат ҳукумат ва хос сектор орқали саноат тараққиётини маблағ билан таъминлаши мумкин бўлади. Бошқа халқларга таянмайди ва уларнинг шартларига бош эгмайди. Натижада давлат кийим-кечак, уй-жой, таълим-тарбия, саломатлик ва ҳарбий технологияга оид ишларда мустақил кучга эга бўлади.

Урушмаётган давлатлар билан бўладиган ташқи савдо сиёсати Исломни қабул қилишга қизиқтириш йўли билан олиб борилади, пировардида Ислом бутун дунёга ҳукмрон бўлади. Ҳизбут Таҳрир дастур муқаддимасининг 165чи моддасида қуйидагиларни табанний қилди. «Чет эл фуқоросига имтиёз берилмаганидек чет эл молларини ишлатишдан қайтарилади».

Мулоҳаза: Қуръони Карим ва Суннати набавиядан келтирилган далилларни ўрганиш учун дастур муқаддимасининг 165, 162, 139, 138, 74чи бандларига мурожаат қилишингиз мумкин. Дастур муқаддимасининг Халифалик давлатига оид бандлари билан танишиш учун интернетдаги:   http://htmediapak.page.tl/policy-matters.htm адресига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тўртинчи: Сиёсат: Оламда саноати кескин ўзгарадиган Халифалик.

а)   Халифалик давлати саноати тараққий этган, хусусан ҳарбий саноати ривожланган ва саноат жиҳатдан дунёдаги етакчи давлат бўлади.

б)   Умумий ва давлат мулклари асосий саноатга қаратилади, бунда янгилик яратиш ва ижодкорликни сақлаган ҳолда бойликни жамият ўртасида тақсимлаш кафолатланади.

в)   Давлат тарафидан бўладиган улкан ёрдам воситасида давлат сектори ва хусусий сектордан тадқиқот марказлари очилади.

г)   Вайрон қилувчи шартларни қўядиган мустамлака қарзларини олинмайди ва нефт, газ каби умумий мулкдан кирадиган киримлар билан улардан беҳожат бўлади.

Ҳизбут Таҳрир                                                                                                10 ражаб 1434ҳ

Покистон вилояти                                                                                             20 май 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here