Саккизлик давлатларининг Сурияга бағишланган саммит қарорлари Исломга қарши очиқ душманлик, бу юртдаги мусулмонлар тақдири билан ўзбошимча ўйнашиш ҳамда уларнинг тўкилган покиза қонларини ва поймол бўлган иззат-ҳурматларини менсимасликдир

477
0

000

Саккизлик гуруҳи саммити 2013 йил 17-18 июнда Шимолий Ирландиянинг Лох-Эрн курортида ўз ишларини бошлади. Уни Британия бош вазири Кэмерон очди. Унда муҳокама қилинган энг кўзга кўринган масала Суриядаги вазият бўлди. Путин Обама, Кэмерон ва Олланд билан ўтказган бир неча учрашувлардаги асосий мавзу ҳам Суриядаги вазият бўлди. Суриядаги вазиятга оид якуний баёнот хулосаси жумладан қуйидагича бўлди: «Биз ҳамон бу кризиснинг сиёсий ечимига Сурияни демократик, яхлит ва барча учун ватан бўлган давлат сифатида кўриш асосида эришиш лозим деган қатъий фикрдамиз». Саккизлик раҳбарлари шунингдек «томонларнинг ўзаро розилиги билан тузиладиган» Сурия ўтиш даври ҳукумати хусусида бир келишувга эришиш зарурлигига ҳам чақиришди. Улар ҳарбий кучларни ва хавфсизлик аппаратини сақлаб қолиш зарурлигини ҳам кўрсатиб ўтишди. Саккизлик гуруҳи раҳбарлари Сурия ҳукуматини ва оппозицияни ал-Қоидага алоқадор барча ташкилотларни йўқ қилиб ташлаш борасида қатъий иш олиб боришга ҳам чақиришиб: «Биз Сурияда мумкин қадар тезроқ тинчликка эришишга бағишланган Женева конференциясини ўтказиш ҳақидаги қарорни зўр бериб қўллаб-қувватлаймиз», деб қўшимча қилишди. Лекин бу конференция ўтказиладиган аниқ вақт айтилмади.

Шундай қилиб капиталистик Ғарбнинг йиртқич ҳокимлари халқларнинг тақдирларига улардан йироқда ўз ҳукмларини ўзбошимчалик билан ўтказишмоқда. Бу Суриядаги мусулмонлар масаласида шундоқ кўриниб турибди. Ғарб ҳокимлари бу масала гўё уларнинг шахсий мулкидек ва Сурия аҳлининг унга ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи йўқдек уни муҳокама қилишиб, унинг устида талашиб-тортишишмоқда… Шунингдек улар ўта юзсизлик билан Суриядаги бошқарув шакли қандай бўлиши кераклигини белгилашга ҳам тумшуқларини тиқишди. Бу борада улар Сурия аҳли раъйини эътиборга ҳам олиб ўтиришмади. Ваҳоланки уларнинг ёлғон демократиялари даъвоси бўйича Сурия аҳли раъйи эътиборга олиниши лозим эди. Улар Сурия учун уни ўз динидан узоқлатиш йўлини танлашди. Ҳолбуки Сурия ўз динини бошқа нарсага алмаштириш йўлини ҳеч қачон танламаган. Улар малай илмоний оппозициянинг ва жиноятчи Сурия режимининг розилиги ва ўзаро келишуви билан тузиладиган ўтиш даври ҳукуматини тузишга ҳам келишиб олишди. Бунда Сурия аҳли бўлган мусулмонларнинг буни қабул қилиши ёки рад этишини заррача ҳам эътиборга олишмади. Улар одамларни ёвузларча қирғин қилган, уларнинг ҳаётини барбод қилган ҳарбий кучларни ва хавфсизлик аппаратини сақлаб қолиш зарурлигига ҳам келишиб олишди. Буларнинг барчаси етмагандек бу йиртқич ҳокимлар Исломга ва туб ўзгариш учун ҳаракат қилаётган мухлис мусулмонларга қарши адоватга тўла мазмундаги сўз билан чақириқ ҳам йўллашди. У сўз нафақат ал-Қоидани, балки ал-Қоидага алоқадор ташкилотларнинг барчасини «йўқ қилиб ташлаш» деган сўздир. Бу сўз замирида Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилаётган барча кишиларга таҳдид мазмуни ётгани ҳеч кимга сир эмас. Улар Халифалик тикланишидан кўп марта огоҳлантириб келишди ва уни ўзлари учун энг катта хатар деб ҳисоблаб келишмоқда… Бу саммит мана шу давлатлар башарасини очиб ташламоқда ва уларнинг оламдаги жиноятчиликнинг бошчиси эканини, барча фалокатлардан биринчи жавобгар улар эканини, улар мусулмонлар хоҳиш-иродасига зиғирча ҳам аҳамият беришмаслигини ва мусулмонлар тақдири гўё уларнинг қўлидагидек ўзбошимчалик билан иш юритишларини очиқ кўрсатиб турибди.

Шом Суриясида ва барча жойда ўз динингиз, ор-номусингиз, қонингиз ва иззат-ҳурматингиз ҳақида қайғурадиган эй ғаюр мусулмонлар: Мана шундай қарорлардан ҳам кўра сизларни ҳақоратловчи ва менсимовчи нарса бўлиши мумкинми?! Сизга ва динингизга нисбатан Ғарб ҳокимлари, унинг тулкилари томонидан қилинаётган мана шундай душманликдан ҳам кўра қаттиқроқ душманлик бўлиши мумкинми, ахир?! Уларни фақат уларнинг жинсидан бўлган кимсаларгина дўст тутади, шундай эмасми?! Душманлар айнан улардир, шунинг учун улардан эҳтиёт бўлинг, улар билан бирга ҳаракат қилаётган ва уларнинг буйруғи билан иш тутаётган барча кимсаларни қаттиқ қораланг. Зеро улар имонсиз мунофиқлик лагерининг энг олдинги сафида кетишмоқда. Уларнинг этагини тутган мусулмонлар ҳокимлари уларга эргашмоқда. Уларга илмоний оппозиция ҳам қўшилмоқда… Сурия аҳлидан бирон киши уларнинг сафига қўшилиб қолишдан ўта-ўта эҳтиёт бўлсин. Чунки улар ўзларига қўшиладиган кимсалардан бир куч ядросини ташкил қилиб, бу кучни уларнинг лагерига қўшилишини рад этаётган мухлис исломий гуруҳларни «йўқ қилиб ташлаш» учун ишга солишмоқчи. Бунга қарши Ҳизбут Таҳрир барчани Исломий Халифалик давлатини тиклашга оид ўзининг лойиҳасида битта мушт бўлишга чақиради. Аллоҳ Таоло душманларининг ғазабини энг кўп қўзғаётган лойиҳа мана шудир. Ҳизбут Таҳрир мунофиқликдан асар ҳам бўлмаган имон лагерида ҳаракат қилиш Росул Aнинг илк Ислом давлатини тиклашдаги тариқатлари бўйича ҳаракат қилиш асосида бўлишини барчага баралла эълон қилади. Бу эса ўғлонларимиз бўлган қувват ва журъат аҳлидан холис Аллоҳ учун ҳаракат қилиш бўйича, заковат ва ўта донолик билан режалаштирилган мана шундай ҳаракат қилиш бўйича бирлашишларини талаб қилади. Ҳамон ҳарбий хизматдаги бўлсин ёки Сурия армиясидан ажралиб чиққан ҳарбийлар бўлсин ёки жанг олиб бораётган гуруҳлар бўлсин бу иш уларнинг барчасидан шуни талаб қилади. Улар жиноятчи Асад бошқарувини таг-томири билан йўқ қилишлари ва унинг қолдиқ-сарқитларини ҳам йўқ қилиб ташлашлари учун мана шу асосда бирлашишлари лозим. Зеро улар ана шундан кейингина ҳақ ва имон давлати бўлмиш Ислом давлатини қура оладилар. Фақат мана шу билангина Росулуллоҳ Aнинг:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади» деган башоратлари ҳамда Пайғамбар Aнинг:

«عُقْرُ دَارِ الْإِسْلاَمِ بِالشَّامِ»

«Дорул Ислом маркази Шомдадир» деган худди шундай яна бир башоратлари ҳам рўёбга чиқади. Аллоҳ Таоло деди:

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар»           [Юсуф 21]

Ҳизбут Таҳрир                                                                                             10 шаъбон 1434ҳ

Сурия вилояти                                                                                                  19 июн 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here