Ато ибн Халил Абу Руштонинг; нима учун “ҳизбут таҳрир” бошқа жойда эмас, балки Суриядаги қўзғалонга қўшилиш томон бормоқда деган саволга жавоби:

545
0

ato rushta

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

Албатта, эй биродар, биз учун ишлаш имкони бор ҳамма жойлардаги ишимиз ўша-ўша, ўзгаргани йўқ… бизнинг  иш; Росулуллоҳ(с.а.в) Макка Мукаррамада пайғамбар бўлиб, то Мадинаи Мунавварада Давлатни барпо қилгунча чизиб берган “тариқат” бўйича Рошид Халифаликни ўрнатиш билан исломий ҳаётни қайта бошлаш учун даъватни олиб боришдир. Демак, ҳаққа ва халифаликни амалга ошириш учун харакат қилиш вожиб бўлган буюк фарзлигига чақириш учун инсонлар билан боғланамиз ва шу бўйича улар билан иш олиб бориб, ушбу фарзни амалга ошириш учун Уммат билан бирга ишлаймиз. Шунингдек, халифаликни  барпо қилишга ёрдам беришлари учун аҳли қувват билан ҳам боғланамиз. Инсонлар чиқарган низомларни тўлалигича ўзгартириш ўрнига шахсларни ўзгартириш билан кифояланиб, харакатларини беҳуда кетказмасликлари, балки инсонлар чиқарган низомни ҳокими-ю, қонунлари билан так-томиридан ўзгартириб, халифаликни барпо қилиш йўлида куч-қувватларини сарифлашга ва шу ишда фидоийлик қилишлари учун уларга насиҳат қиламиз…

Уларга бу ишни Исломда буюрилганидек тўлалигича баён қиламиз. Ким бизга жавоб берса тўғри йўналишга йўналтирамиз, жавоб бермаганни мажбурлай олмаймиз, балки ҳидоятланишига дуо қиламиз…

Қўзғалонлардан аввал ҳам, қўзғалонлар даврида ҳам, ундан кейин ҳам биз қиладиган иш мана шу… Лекин, қўзғалонлар, инсонларга орган ҳодимларидан қўрқмасдан ҳақ сўзга қулоқ солишлари учун кенг майдонни вужудга келтирди. Ваҳоланки авваллари улар орган ҳодимларидан қўрқиб биздан узоқ туришар эди. Шу сабабдан, бугунга келиб одамларнинг бизга иқбол қилиши ва атрофимизга йиғилишлари ва улар билан бизнинг ўртамизда кучлик, тирик фаолият харакати мавжудлиги мулоҳаза қилиняпди. Шунингдек, “хавф-хатар” тўсиғи одамларни олдидан кетказилгандан кейин, аввалгига қараганда кўпроқ даъват қилишимизга майдон кенгайганлиги мулоҳаза қилиняпди…

Аввалгидан кўра харакатимиз кучайиб, зиёдалашаётгани тўғрисидаги мулоҳазангиз шундан бўляпди. Бу, биз авваллари харакат қилмаганимиз учун эмас, балки қўзғалонлардан аввал одамлар бизга юзланишдан қўрқардилар. Орган ҳодимлари бизни ва биз билан боғланган инсонларни тинмай кузатишларидан хавфсираш ишларимизни қийинлашига сабаб бўлиб, бизга яқинлашишни хоҳлаган вақтларида одамларни олдига тўсиқ бўларди…

Шуни айтиб қўймоқчиманки, ишларимиз фақатгина қўзғалон бўлган жойлардагина кучайганлиги кўзга ташлангани йўқ, балки бошқа жойларда ҳам, гоҳида қўзғалон бўлган жойлардагидан ҳам кўпроқ кучайганлиги кўзга ташланмоқда. Масалан; Покистондаги харакатимизни Суриядагидек кучлик эканлигини эҳтимол эшитиб, кўраётган бўлсангиз керак, ваҳоланки хозир Покистонда қўзғалон мавжуд эмас…

Хулоса шуки, ишларимиз қузғалонлардан аввал ҳам бўлган , лекин қўзғалонлар даврида кўзга ташланадиган даражада кенгайиб кетди, хоссатан Сурияда. Бундай бўлишини сабаби, одамлар зулм-ситамларга қарши қўзғалишларида “хавф-хатар” тўсиғини парчаланишидир…

Ишдаги янгилик мана шу, лекин биз, қўзғалонлардан аввал ҳам, қўзғалонлар даврида ҳам, ундан кейин ҳам ишимизни қилаверамиз.

“қўзғалонларга қўшилиш” деган сўзингиздан харбий томон ҳам бизнинг бир бўлимимиз бўлганлигини қасд қилаётган бўлсангиз, бу хато ва бўлмаган иш. Бизда харбий бўлим аввалда ҳам, ҳозирда ҳам йўқ, келгусида ҳам бўлмайди. Биз мабдаси Ислом бўлган, даъват босқичида моддий ишларни қилмайдиган, балки, Росулуллоҳ(с.а.в) билан иккинчи “ақаба” байъатида бўлгани каби Давлатни барпо қилишга имкон қилиб беришликлари учун аҳли қувватдан нусрат талаб қиладиган сиёсий ҳизбмиз. Умид қиламизки, бунга оз қолди:

إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا

Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир

[65:3]

العلامة عطاء بن خليل ابو الرشتة

من مأمون شحادة / كاتب صحافي ومحلل سياسي

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here