Атанбаев Британияни иккиюзламачиликда айблади

440
0

0

Қирғизистон президенти Алмаз Атанбаев Британиянинг Гордиан газетасига берган интервьюсида Лондонни иккиюзлачилик сиёсат юргизаётганликда айблаб кескин танқид остига олди. Атамбаевга кўра, Британиянинг Қирғизистонда демократик жараёнларни кучайтириш ҳақида айтган гаплари ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки расмий Лондон демократия деб туриб, собиқ президентнинг қочқиндаги ўғли Максим Бакиевни яшириб олиб ўтиришипти.

“Агар Максим Бакиевни Қирғиз судига топширишса, у давлат хазинасидан ўғирлаган пулларни қайтариб олиб, шаффоф сайлов ўтказишга ишлатишимиз мумкин эди”, деди Атамбаев.

Шунингдек Қирғизистон президенти марказий осиёдаги  вазиятни “портлашга шай турган мина”га ўхшатиб, “бундай шароитда биргина Қирғизистон радикал Исломнинг ёйилишига қарши тура олади”, деб айтди.

Сиёсий таҳлилчи Эмил Жўраевнинг фикрича, Алмаз Атанбаевнинг бундай очиқ баёноти дунё сиёсатида ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. “Масалан Эроннинг собиқ президенти Аҳмади Нажод мана шундай кескин баёнотлари билан танилган. Унинг кескин баёнотлариги гоҳида танқидга учраган бўлса, гоҳида кулгини қистаган. Бизнинг етакчиларимиз ҳам оғизларидан чиқаётган сўзларига бироз диққат қаратиб, ҳар биз сўзлари эътиборли эканлигини тушунса яхши бўларди”, дейди таҳлилчи.

Туркистон:

Эмил Жўраевнинг фикрига қўшила олмаймиз. Чунки ҳар бир сиёсатчи ёки барча мусулмон, воқеъликда ўтаётган жараёнларга муносабат билдириши ва унга ўз манфаъатларига мувофиқ таъсир ўтказишга харакат қилиши вожиб. Бу харакатларининг таъсир кўлами қанчалик бўлиши ёки хатто бўлмаслиги булар иккинчи масала.

Атамбаевнинг журъати ва халқаро сиёсатга таъсир ўтказишга қўйган қадами ёмон эмас. Ёмони у манфаъатни белгилай олмаётганида. Куфр катта давлатлари орасида бирини ҳомийлиги остида иккинчисига карши харакатланиб, илгаригиларнинг хатоларини давом эттираётганида. Ўзи кўтараётган Бакиевлар оилавий бошқарувини олайлик. Улар ҳам ана шу халқаро сиёсатдаги иккиюзламачи сиёсатни олиб бориб, бирини манфаъатини ҳимоя қилиб иккинчисидан калтак еди, охир оқибатида Россиянинг ёрдами билан қувиб солинди.

Атамбаев ҳам Россиянинг барча талабларини бажара олмайди. “холвани ҳаким, калтакни етим еди” дейилганидек, Россия ва бошқа қирғизистондан стротегик манфаъатдор катта давлатлар, фақат ўз манфаъатлари томон босим бериш билан Атамбаевни суриб боришади. Улар бир бирларига қарши Қирғизистонга босим берадилар, лекин бир бирларига юзма юз қарши келишмайди ва қирғиз давлатига хатто бу босимга қарши туришида ҳам айтарлик ёрдам бера олишмайди.

Шу маънода Жўраевнинг тахлилини қўшилса бўлади. Бу каби баёнотлар, ўз қуввати доираси ичида туриб берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Терроризмга қарши тура оламиз дейиши ҳам, Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилишга қарор қилганини англатади.  Террористлар  аслида давлат ёки халқаро сиёсат томонидан суний бошқарилишини билган холда, дадил уларга қувватимиз етади деди. Негаки ўша Ғарб олами донорларини, қалбаки террористлар билан шунча йиллардан буён алдаб пулини олиб келаётган Қирғиз ҳукумати, ичкарида мусулмонлардан моддий томонлама деярли хавф йўқ эканини яхши билишади.

Атамбаев ва бошқа мусулмон етакчиларга айтар эдик. Ислом яқинлашиб қолди, буни сизлар биздан яхшироқ кўра оладиган жойда ўтирибсизлар. Қалбаки қувватлари билан сизларни қўрқитиб турган, ҳиёнатчи ва ҳеч қачон сизларга охиригача дўст бўла олмайдиган куфр катталарининг манфаъатларидан воз кечиб, халқ билан Ислом асосида бирлашиш томон юринглар. Чунки фақат Ислом барча куфр найрангларини пучга чиқариш қувватига эга.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here