581
0

Ҳизб утТаҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Абу Абдуллоҳ Халаф (أبو عبد الله خلف)нинг гуноҳи сағира ва кабиралар тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қадрли шайхимиз, менинг саволим «Исломий шахсия» китобининг биринчи жузида келган «Дўзахга Аллоҳ гуноҳи кабиралари ва ёмонликлари гуноҳи сағира ва яхшиликларидан оғир келган мусулмонлардан хоҳлаган кишисини киргизади», дейилган ибора тўғрисида. Бу иборадаги гуноҳи сағиралар, дейишдан мақсад нима? Унинг маъноси кичик гуноҳлар, дегани бўлса, у ҳолда, нега у яхшиликлар сўзи билан бирга келган? Маълумингиз бўлсинки, мен Ҳизб аъзоси эмасман, чунки бизнинг минтақамизда Ҳизб фаолият олиб бормайди.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Гуноҳи сағиралар енгил азоб белгиланган гуноҳлардир, гуноҳи кабиралар эса оғир азоб белгиланган гуноҳлардир. Мисол учун:

Ёлғон ҳаром. Бироқ сиз ўғилчангизга – кел, сенга қўлимда бир нарса бор, бераман, десангиз, аммо ўғлингиз келганда қўлингизда ҳеч нарса бўлмаса, ёлғон гапирган бўласиз ва бу осийлик ҳисобланади, бироқ унинг оқибати енгил бўлиб, гуноҳи сағира бўлади. Имом Аҳмад Абу Ҳурайра Gдан ушбуни ривоят қиладики, Росулуллоҳ A бундай деганлар:

«مَنْ قَالَ لِصَبِيٍّ: تَعَالَ هَاكَ، ثُمَّ لَمْ يُعْطِهِ فَهِيَ كَذْبَةٌ»

«Ким болага – кел, буни сенга бераман, деса, сўнг бермаса, ёлғон гапирибди».

Аммо армия қўмондони сизни тоғ ортидаги душмандан хабар топиб келишга жўнатса, сиз бу тоғ ортида душман йўқ экан, десангиз, аммо ўша тоғ ортида ҳақиқатдан душман бор бўлса, сиз ёлғон гапирган ҳисобланасиз ва у осийлик бўлади, бироқ бу ёлғоннинг оқибати катта, гуноҳи азим, оғир жазоли ёлғон бўлиб, гуноҳи кабиралардан бири саналади… ва ҳоказо.

Энди, гуноҳи сағиралар яхши амаллар билан бирга зикр қилинганига келсак, бу нарса иккаласи ҳам битта тарози палласида эканини англатмайди. Балки бу араб тилидаги бир услуб бўлиб, муқобил қўйиш услуби дейилади. Яъни сиз икки турли нарсани айтасиз-да, иккови ортида яна икки турли нарсани айтасиз, натижада, учинчи тур биринчи турга муқобил, тўртинчи тур эса иккинчи турга муқобил бўлади. Масалан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

«Ва албатта, биз ёки сизлар аниқ ҳидоят устида ёки очиқ залолатдадир»             [Саба 24]

Бу ерда ﴿وَإِنَّا﴾ сўзи ﴿لَعَلَى هُدًى﴾га муқобил, ﴿إِيَّاكُمْ﴾ эса ﴿فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ﴾ сўзига муқобилдир. Шунинг учун ﴿وَإِنَّا أَوْ إِيَّاكُمْ﴾ битта паллада бир хил эканини ҳамда ﴿هُدًى أَوْ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ﴾ битта паллада бир хил эканини англатмайди. Аксинча, юқорида айтганимиздек, учинчи тур биринчи турга муқобил, тўртинчи тур эса иккинчи турга муқобил бўлган бўлади. Китобимиздаги «رجحت كبائرهم وسيئاتهم على صغائرهم وعلى حسناتهم…» «гуноҳи кабиралари ва ёмонликлари гуноҳи сағира ва яхшиликларидан оғир келган…», деган ибора ҳам муқобил қўйиш услубига кўра қуйидагича бўлади: Гуноҳи кабиралари гуноҳи сағираларидан оғир келса ва ёмонликлари яхшиликларидан оғир келса, деганни англатади, гуноҳи сағиралари билан яхшиликлари битта тарозида бир хил эканини англатмайди. Бунга таъкид сифатида (على), деган жар ҳарфи  (صغائر) ва (حسنات) олдида алоҳида такрорланиб келганлигидир. Улардан мақсад иккаласи ҳам айрича турдаги нарса экани аён бўлади. У ерда атф вови билан (على صغائرهم وحسناتهم), дейилмаган, балки хиралик кетказилиб, (على صغائرهم وعلى حسناتهم), дейилган.

Энди, сизнинг «маълумингиз бўлсинки, мен Ҳизб аъзоси эмасман, чунки бизнинг минтақамизда Ҳизб фаолият олиб бормайди», деган сўзларингизга келсак, истардикки, сиз ҳам биз даъват қилаётган ушбу яхшиликни зиммангизга олсангиз ва хоҳласангиз, бунда сизга ёрдам берсак…

Сўзим ниҳоясида сизга саломатлик тилаб, сизни дуои хайр қилиб қоламан.

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                     22 шаввол 1435ҳ

                                                                                                                      18 август 2014м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here