Ифторликка бормайсан!

490
0

0

Мусулмонлар учун муқаддас ой – Рамазони шариф бошланиши билан Тошкент бозорларида савдо қилаëтган ҳижобли аёллар рўмолларини ечишга мажбурланган бўлса, эркакларга эса ифторликка бориш таъқиқланди.

Ўзбекистон давлат муассасаларида ишлайдиган кишилар, яъни банк, солиқ инспекцияси, милиция, прокуратура, поликлиника каби бир қатор давлат идоралари ходимларига Рамазон ойида ифторга бормаслик тўғрисида оғзаки кўрсатма берилди. Агар улар ўз бошимчалик қилиб бирор ифторликка боришса миллий хавфсизлик ходимларининг “чёрный списка”сига тушади.

Ўзбекистон давлат ташкилотларининг ҳар бирида хавфсизлик бўлимлари мавжуд. Улар бу борада хос буйруқ олиб, ҳар бир ишчини синчковлик билан кузатмоқда. Агар бирор кишининг ифторликка бораётгани аниқланса дарҳол унинг номи тегишли идораларга етказилади.

1 COMMENT

  1. Ўзбекистондагиларга  тан бермадим устиларидан ахлат  тўкиб ўзларини ерга киргизиб юборса хам миқ этмай юраверишади.30 миллиондан ортик одам шу  яхудни олиб ташлаш  учун кадам  куймайди .кадам  куйганларни  сотиб беради .Яна устиларидан  зулм болса “Зато тинчмиз” деб куйишади.Ўзбекистондагилар чет давлатга чикиб кетшилари керак  ёки  охирги нафасигача  унга карши курашиши керак. ташкаридан  ёрдам  кутб  юравермасдан. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here