Москва вилоятида яна бир ўзбекистонлик ғойиб бўлди

570
0

Безымянный

“Фарғона” нашри хабар қилишича, 24 январ куни Москва вилояти Головинский тумани ҳудудида Ўзбекистон фуқароси, 1979 йилда туғилган Фарруҳ Муродов экстрадиция сўрови бўйича қўлга олинган. Адвокат Илларион Васильевни “Фарғона” нашрига айтишича, Фарруҳ Муродовга Бухоро вилояти ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган. Муродовга нисбатан жиноят иши 2013 йил август ойида, Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 244-1 (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) ва 244-2  (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддалари асосида қўзғатилган эди.

26 январ куни Фарруҳ Муродов ғойиб бўлди. Адвокатнинг сўзларига кўра, “Фарруҳ Муродов ушланганидан сўнг “Левобережний” ИИБ бўлган, у ердан уни Головинский туман судига олиб боришган, суд 23 февралга қадар қамоқда сақлаш тўғрисида қарор чиқарган. Аммо уни суддан сўнг қаерга олиб кетишгани номаълум”.

Ўзбекистон фуқароси бўлган Фарруҳ Муродовни Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномаси бўлиб, 10 йилдан ошиқ вақтдан буён оиласи билан яшаб келган. Фарруҳ Муродов Марказий Осиё сийсий қочқинлари ўтказган тадбирларни фаол иштирокчиси бўлиб, Каримов режимига қарши ўтказилган кўплаб норозилик намойишлари ва тадбирларда иштирок этиб келган.

1 COMMENT

  1. бу диктатор каримовнинг югурдак жосусларининг амалга оширган ишларидир. Бу золимларнинг тезрок кулашида Аллох бизларни сабабчи ва гувох килсин!

  2. bu zolim lar bir necha millionlagan insonlarni yostig’ini quritadiyu lekigin suvdan quruq chiqishadi chunki bular diktatur va zolim adolatsiz lardur bularga alloh taolo kifoya qilsin amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here