Интернет орқали кўпроқ хавф солмоқда

556
0

1

Қирғизистон махсус хизматлари интернетдан орқали келаётган терроризм ва экстремизм хавфидан огоҳлантирмоқда.

Расмийлар мамлакатда ноқонуний фаолият қилувчи диний ташкилотлар одатдаги усулларидан фарқли равишда энди ўз ғояларини тарғиб қилишда интерентдан фойдаланишаётгани ҳамда ёшлар орасида ўз тарафдорлари сафини оширишга уринишаётганини айтишади.
Айни пайтда ахборот технологияларини тўла назорат қилиш имконсиз экани ҳам эътироф этилган.

Қирғизистонлик ёшлар кўпчилиги виртуал саҳифаларда асл исм-шарифларини ўзгартириб киришади.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Экстремизмга қарши кураш бўлими бошлиғи Эмил Жиянбековнинг айтишича, ноқонуний ташкилотлар ўз ишлаш услубларини даврга мослаштириб, ўзгартирган:
– Сўнгги пайтларда мамлакатда тақиқланган экстремистик ва террористик, ноқонуний дейиладиган гуруҳлар аъзолари кўпроқ ва жиддий бир шаклда интернет имкониятларидан фойдаланишмоқда. Энди бу ташкилотлар оддийгина варақалар тарқатишмайди, улар ўз тарғибот-тшавиқот ишларини интернет орқали амалга оширишмоқда, – дейди Эмил Жиянбеков.

Таҳлилчилар виртуал дунёни бутунлай назорат остига олиб бўлмаслигини айтадилар.

Ва интернетдан қандай маълумот олиш ва ундан қандай фойдаланиш истеъмолчиларнинг ўзларига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Қирғизистон интернет тармоқларига боғлиқ хавфсизлик ва виртуал дунёни назорат қилиш масаласи кўпдан бери муҳокама қилиб келинади.
Лекин, давлат муассасалари бу борада ҳали бирон бир жиддий таклиф билан чиқмаган.

Шарҳловчиларга кўра, беш миллион аҳолиси бор ушбу мамлакатда интернет истеъмолчилари сони тахминан икки миллиондан ортиқни ташкил қилади.

(Би-би-сидан қисқартирилган ҳолда олинди)

1 COMMENT

  1. Alloh uz ishida golibdur,kofirni malaklari izlanguningcha ish ham nihoyasiga etadi chunki senlar tushinmasang eshitib olish ISLOM UMMATI-ni uygotib ybordik INSHA ALLOH ummat HALIFALIK faqat halifalik deb baqirmoqda,oz kunlar ichida ALLOH-ni yordami kelsa senlar qaerga qochar ekansanlar inson qiyofasidagi shaytonlar !!!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here