Жойнамоз учун 6,5 минг доллар жарима

522
0

images (45)

“Биржевой лидер” журнали хабар қилишича, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган “Miran International” хусусий мехмонхона ишчисига жойнамоз учун энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) бир юз эллик баробари (14,5 миллион сўмга яқин, расмий курс бўйича 6,5 минг доллар) миқдорида жарима солинган.

 Маҳаллий ОАВ Тошкентдаги номини ошкор қилмаган ўз манбаларига таянган ҳолда маълум қилишича, январ ойи бошларида юқорида номи зикр қилинган мехмонхонага тўсатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари келиб, кенг кўламли тинтув ўтказишган. Мавжуд тахминлардан бири, мехмонхонадан енгил табиатли аёлларни мижозлари билан ушлашлик бўлган. Милиция ходимлари ҳеч қандай аёлларни топа олишмаган, аммо яқин вақтларда бўлган ижарачилардан бири томонидан унутиб қолдирилган жойнамозни топишган.

Бироз вақт олдин мехмонхона ходимлари ижарачилар унутиб қолдирган – эгаси талаб қилиши мумкин бўлган –  буюмлар рўйхатга олинадиган махсус журналга бу жойнамозни ҳам киритиб қўйишган эди. Бу ишда милиция ходимлари мехмонхона ходимларидан бирини жазолашга қарор қилишди. Эртаси куни Миробод туманлараро суди бу ходимни ЭКИҲ 150 баробари миқдорида жаримага тортиш тўғрисида қарор чиқарди. Шаҳар суди берилган шикоят аризасини кўриб чиқиб, қарорни ўз кучида қолдирди. Суд айнан қайси модда бўйича қарор чиқаргани маълум эмас.

Туркистон: Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашда, Исломни жамиятдаги ҳар қандай кўринишини йўқ қилишга бўлган уринишларида ўз имкониятларидаги барча ифлосликларни ишга солишмоқда.

 Аввал эркакларни сақол қўйиши, оқ дўппи кийиши ва аёлларни рўмол ўраши таъқиқланган бўлса, кейинчалик “дин уламолари” фатволарига мувофиқ мактаб, коллеж ва лицей ўқувчиларини намоз ўқиши ва масжидларга келиши таъқиқланди. Шундан сўнг ишхоналарда, вокзал ва умумий овқатланиш жойларида жойлашган намозхоналар йўқ қилинди. Масжидлар олдида ва китоб дўконларида намоз ўқишни ўргатадиган ва оз бўлсада диний илм хосил қилишга олиб келиши мумкин бўлган бошқа китобларни сотилиши – гарчи бу китоблар чоп этилишига “мутақиллик” бошларида ҳукумат томонидан расман рухсат берилган бўлса ҳам – таъқиқланди. Фақат шу билангина кифояланиб қолмаган бу манфур режим бозор ва магазинларда ҳижоб, жойнамоз сотишни ман қилди. Бундай ишлар билан шуғулланган тадбиркорларни мол-мулки мусодара қилиниб, ўзлари катта миқдордаги жаримага тортилди. Энди эса навбат – гарчи эгаси аниқ бўлмасада – жойнамозлар учун жаримага тортишга етиб келди.

 Яқин вақтларда милиция ходимлари ва сотқинлар тўдаси бўлган маҳалла посбонларидан иборат махсус гуруҳ уйма-уй юриб кимни уйида Қуръон, Ҳадис китоблари ва жойнамозлар борлигини текширишлари ва бу нарсаларни сақлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортишлари ҳам ҳеч гап эмас.

1 COMMENT

  1. ha shunchalik darajaga olib kelsa ham bu musulmonlar indamey o’tirishibdi bu esa harom islomi dini tahqirlansayu ertaga farzandlarini holini bu holatda nima kechishi aniq bo’lmagan bir paytda indamey o’tirishlik bu harom va kelajak avlod oldida ham ertaga uaytga qoladi ertaga narigi dunyoda nega qarshilik qilmadilar nimaga indame o’tiraverdilar deb farzandlarimiz bizga tashlansa nima qilamiz bu holatdan esa alloh taolo o’zi saqlasin amin boshimizdagi bu musibatni alloh taolo ko’tarsin biz musulmonlarga tezroq birlashishlik nasb qilsin 

  2. буларга итдай хизмат килиб юрганлардан бири бу ОАВ ва Узб ТВ журналистларидир. буларнинг зулмига йул очиб халкни алдаб бойликларини озгина кисмини номигагина бериб колганини четга сотиб бойиятган туймас рахбарлардан яна нималарни кутиб яшаймиз яна! лаънати имомларининг жирканч фатволари факат ифлос рахбарларнинг фойдасига холос. узимизни узимиз унгламагунимизча Аллох бизниям рахбарларни хам ахволини харгиз узгартирмайди.

  3. insha alloh nusratga oz qoldi. Biz musulmonlar esa birlashimiz kerak. O`zbekistonga oz qoldi. G`alaba yaqin. Biz tinmay Din mehanatini qilaylik ey birodarlar. O`zbekistonnig hizirgi holitiga yig`lash kerak. Ayollar ochiq-chachiq. Foxishalar ko`paygan. Erkaklar nimaga jim. Hoyin imomlari sa Islomkarimovni Hudo qilishib  olgan.  Demokratik qonunlar oliy qilib Islom qonularini bora bora yo`qqa chiqarmoqdalar. Insha aaloh oz qoldi, bulr hammasi jazsini olishadi. Bu dunyoda ham Ohiratda ham.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here