Ота-онага баланд овозда гапиришга оид саволга жавоб

558
0

images (21)

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Lamis Shнинг ота-онага баланд овозда гапиришга оид саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ота-онага аччиқланиш ва уларга баланд овозда гапиришнинг ҳукми нима? Кўпинча ота-она муаммоларга сабаб бўлади ва фарзанд бу муаммоларни ислоҳ қилади ҳамда ота-она фарзандини боқиши ўрнига фарзанд уларнинг вазияти ва тасарруфотларини ислоҳ қилади. Шунда ҳам уларга аччиқланиш ва гоҳида уларга баланд овозда гапириш ота-онага оқ бўлиш ва уларга ҳаёт ишларида ёрдам бермаслик ҳисобланадими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ота-онага «уф» дейишдан қайтарди. Шундай экан, уларга аччиқланиш ва баланд овозда гапириш қандай бўлади? Аллоҳ Таоло айтади:

«Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт!»                                                              [Исро 23]

 

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ота-онага яхшилик қилишни Ўзига ибодат қилиш билан бир қаторда зикр қилди. Бу эса бу фарзнинг буюклигига далолат қилади. Ота-онага итоат қилиш ҳақида кўплаган далиллар бор. Уларга итоат қилиш Аллоҳнинг изни ила жаннатга йўлни осонлаштиради. Муслим Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Набий A дедилар:

«رَغِمَ أَنْفُ، ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُ، ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُ»، قِيلَ: مَنْ؟ يَا رَسُولَ اللَّهِ، قَالَ: «مَنْ أَدْرَكَ أَبَوَيْهِ عِنْدَ الْكِبَرِ، أَحَدَهُمَا أَوْ كِلَيْهِمَا فَلَمْ يَدْخُلِ الْجَنَّةَ»

«Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин». Кимни, ё Росулуллоҳ? – дейилди. «Ота-онасининг бири ёки иккиcи ҳам кексайган вақтда уларнинг ёнида бўлган, лекин жаннатга кирмаган одамни», дедилар. Кимнинг ота-онаси ёки уларнинг бири  кексайган вақтда уларнинг ёнида бўлса, у уларга итоат қилиб яхши сўзларни айтса ва улар туфайли жаннатга кирса унга тубо жаннати бўлсин. Шундай экан, ҳар бир одам ота-онага яхшилик қилишга ва уларга мурувват кўрсатишга ҳарис бўлсин.

Ҳар ҳолда кимки адашиб, саволда келганидек, ота-онасига аччиқланган бўлса Аллоҳдан мағфират сўрасин ва ота-онасидан кечиришларини ҳамда рози бўлишларини сўрасин. Чунки ота-онанинг қалби фарзандига раҳмлидир. Шунинг учун агар фарзанд кечирим сўраса, ота-она фарзандларнинг хатоларини кечиради.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта                                                   

21 шаъбон 1434ҳ

30 июн 2013м

1 COMMENT

  1. Alloh bizni mahfirat qilsin va utib ketkan ota onalarimizni mahfirat qilsin,farzandlik burchini yahshilik b-n ado etishlikni musulmon birodarlarga Alloh miyasar qilsin amin.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here