Номаълум ва шубҳали доиралар томонидан Ҳизб ут-Таҳрирга қарши туҳматлар билан тўла мақолалар тарқатилмоқда

537
0

загруженное (13)

«Эй муминлар, агар сизга бир фосиқ хабар келтирса, сиз билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмаслигингиз учун аниқлаб-текшириб олинг!»

Ўз дини, Уммати ва биродарларига ғаюр, тақволи ҳар бир мусулмон биродаримизга

Ислом ва унинг аҳлига макр қилаётган, исломий сиёсий лойиҳа йўлига тўғаноқ бўлишга ҳаракат қилаётган айрим шубҳали доиралар ёлғон ва туҳматга тўла мақола нашр қилишди. Бу мақола зоҳири Ҳизб ут-Таҳрир билан таништириш бўлиб, ундан асл мақсад Ҳизбни хунук кўрсатиб, у ҳақда сохта маълумотлар беришдир. Бунга сабаб бу доиралар исломий сиёсий лойиҳани Умматнинг муборак қўзғолони билан бир вақтда ёйишдаги Ҳизбнинг таъсири кўламини яхши англаб етишганидир. Бу қўзғолон шариат хўжайинлигининг қайтиши ва Уммат тортиб олинган салтанатини қайтариб олиши ҳақида хушхабар бермоқда. Ҳизб ут-Таҳрирни таниган ҳар бир одам, у фақат соф Исломни кўтариб чиқишини, четдан, айниқса, бугун кўплаб сиёсий ҳаракатлар таъсирланиб қолган Ғарб ҳазоратидан кириб келган ҳар қандай ёт фикрни рад этишини, пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик давлатини тиклаш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ўзининг бор имконият ва куч-қувватини фидо қилганини ҳам яхши билади. Бугун қўзғолон етакчилари ўнгу сўлдан Шом заминида кутилаётган давлатга бирор исломий сиёсий лойиҳа қидираётган эканлар, Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий лойиҳасидан бошқасини топмаяптилар. Бу лойиҳа Халифалик давлати дастури лойиҳасида ҳамда ушбу давлат низомлари батафсил ёритилган китоблар тўпламида мужассам.

Мазкур мақола шу даражада шармандали ёлғондан иборатки, Ҳизб ут-Таҳрир билан номигагина таниш бўлган киши ҳам унинг ёлғон ва бўҳтонларини англаб етади. Биз буни рад этишга ва биздан бу ҳақида изоҳ талаб қилишга шошилган биродарларга ташаккур билдирамиз. Бироқ афсуски, айрим содда мусулмонлар мусулмоннинг ўз мусулмон биродарига бўҳтон қилиши ҳаром эканига диққатларини қаратмай, мазкур мақолани қайта нашр қилишди. Росулуллоҳ A:

«بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنَ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ»

«Киши ўз мусулмон биродарини ҳақир санаши унинг ёмонлигига кифоя қилади. Ҳар бир мусулмоннинг мусулмонга қони, моли ва номуси ҳаромдир», дедилар. Шунинг учун мақоланинг нашр қилинишига билмай ёки ёмон қасд қилмай ҳисса қўшиб қўйган ҳар бир кишини ушбу раддиямизни нашр қилиш орқали хатосини тузатишга даъват қиламиз. Токи, аввало Аллоҳ Таоло олдидаги, қолаверса, мўмин биродарлари олдидаги жавобгарликдан фориғ бўлсин.

Мазкур мақола туҳматларга тўла бўлиб, мутлақо асоссиз, нотўғри, Ҳизб китобларида келган нарсалар билан исботланмаган далилсиз фикрлар Ҳизбга нисбат берилган. Бу мақолани рад этиш ва ёлғонини фош қилиш учун шунинг ўзи кифоя. Биз мақолани ёзган ва ижтимоий тармоқларга қўйган кимсани – агар ўз даъволарида ростгўй бўлса – ўзини очиқ намоён қилишга ҳамда ўз давъоларини Ҳизб номидан чиқарилган китоблар ва нашралар билан исботлаб беришга чақирамиз. Шунингдек, ушбу матбуот баёнотимиз билан бирга мазкур ёмонлик мақоласига имкон қадар қисқа шаклда раддия ҳам бериб, уни қоралаймиз ва раддиямизни Ҳизб китобларидан иқтибослар келтириб қувватлаймиз, шунинг учун олдин мақолада келган туҳматни, сўнг унга раддиямизни келтирамиз.

Аҳмад Қасос

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Ливандаги матбуот бўлими раиси

Телефон: 009616629524

Факс: 009616424695

Электрон почта: ht@tahrir.info

Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here