Миср ҳарбийларини ким бошқармоқда

390
0

1

3 июл куни Мисрда юзага келган давлат тўнтаришидан сўнг ўлканинг ҳақиқий соҳиби ҳарбий генераллар эмас, балки АҚШнинг Қоҳирадаги элчиси Анна Паттерсон деган даъволар ўртага чиқмоқда. Бу даъволарда давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбийлар АҚШ элчиси билан маслаҳатлашмай бир қадам ҳам ташламаслиги илгари сурилган. Давлат тўнтаришдан бир ҳафта бурун Миср қуролли кучлари раҳбари генерал Абдул Фаттоҳ ал-Сисийнинг Миср президенти Муҳаммад Мурсийга қўйган ултиматум ҳам Паттерсон тарафидан эканлиги фош этилгани айтилмоқда.

Ўрта шарқ ахборот агентликлари тарқатган хабарларга кўра, барча сиёсий қарорлар АҚШ элчиси Анна Паттерсоннинг бирма-бир назоратидан ўтади. Диққат билан текширилганлиги ва изоҳларга таянганлиги даъво қилинаётган бу хабарларда давлат тўнтаришини амалга оширган Миср қуролли кучлари раҳбари генерал Абдул Фаттоҳ ал-Сисий ҳар қадам ташлашда аввал АҚШ элчисининг тавсияларини кўздан кечириши урғуланади.

Дарҳақиқат 30 июнда бошланган намойишлардан бир ҳафта бурун, яъни 23 июнда генерал Абдул Фаттоҳ ал-Сисийнинг Президент Мурсийга бориб, ултиматум қўйгани ва мансабдан кетишни талаб қилгани ўртага чиққан эди.

Мусулмон биродарларнинг қонуний бир вакили Генерал Ал-Сисийнинг 23 июнда Мурсий билан кўришганлиги билдирар экан, ҳарбийларнинг бу ташаббусини бир ҳафта аввал ғарб элчилигидан ўрганганлигини ва бу элчиларнинг орасида АҚШнинг Қоҳирадаги элчиси Анна Паттерсон ҳам бўлганлигини айтган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here