Азҳар шайхи доктор Аҳмад Тоййиб республика қўриқчилар биноси олдида элликдан ошиқ одам ўлдирилгандан сўнг ўз уйида эътикофда ўтиришга мажбур бўлганлигини эълон қилди.
У Росулуллоҳ с.а.в.нинг “Аллоҳ Таолонинг наздида Каъбанинг парча-парча бўлиб кетиши бир мусулмоннинг ноҳақ қони тўкилишидан кўра енгилроқдир”, деган ҳадисларини тилга олиб, “қон ҳиди таралаётган бу муҳитда токи ҳар бир шахс бу қонни тўхтатишда ўз масъулиятини бўйнига олмагунича ўз уйимда эътикофда ўтиришга мажбурман”, дея баёнот берди.
Шайх ўз баёнотида республика қўриқчилар биноси олдида рўй берган ҳодисаларнинг тагига етиб, натижсини халққа етказишни талаб қилди ва барча тарафларни қон тўкилишига сабаб бўладиган моддий фаолиятларни дарҳол тўхтатишга чақирди.
Шунингдек шайх Аҳмад Тоййиб барча қамоққа олинганларнинг озод қилинишини ва миллий ярашиш учун узоғи билан икки кун ичида барча салоҳиятга эга бир қўмита ташкил қилиб, демократияга ўтиш учун вақтинчалик мукаммал рўйхат тузишни талаб қилди.
Туркистон:
Пайғамбаримиз САВнинг хадисларини шу Шайх тушунгандек тушуниладиган бўлса, жиҳодларнинг барчаси нотўғри олиб борилгандек бўлиб қолади. Чунки Росулуллоҳ САВ томонларидан олиб чиқилган жиҳод ёки Маккадаги даъват оқибатларида қанча мусулмонларнинг қони тўкилди. Демак бу хадисни тушунишда “нохақдан” деган асосга урғу берилади. Шунда бораётган харакатларга уларнинг харакатларини нохақда бўлса хаққа буриш шу шайхларнинг ҳам бурчлари эканлиги ойдинлашади.
Балки шайхнинг гапи тўғридир. Хақиқатдан ҳам мусулмонлар бир бирларини қонини тўкиши хозирги вазиятда ножоиздир, лекин шу масала ҳам шаръий тўғри ечилиши ва амал қилиниши вожиб. Лекин бу Шайх чақираётган демократик жараёнга қайтиб тинч қолиш, яъни куфрга рози бўлиш билан қон тўкилишини олдини олиш, юқоридаги хадисга зид ва шаръий ҳукмга тескари харакатдир. Пайғамбаримиз САВнинг сийратларига мурожат қилишнинг ўзи бу гапларимизни қувватлайди.
Бу Шайхнинг харакатлари, унинг фикрат билан тариқатни тиниқ тушунмаганидан ва уларни бир бирларига боғлай олмаганининг оқибатидан келиб чиққан.