Исломдин бўлак борми паноҳинг?

475
0

images-33

Қалбингдан чиқмас эрур сўзларинг,
Яширолмасдир сиринг кўзларинг.
Сўйласам нега бурдинг юзларинг,
Исломдин бўлак борми паноҳинг?
*** *** *** *** *** *** *********
Бир тафаккур қилсангчи гуноҳинг,
Оқилингдан кўп эрур гумроҳинг.
Ҳақдин бўлак бормидир илоҳинг,
Исломдин бўлак борми паноҳинг?
** *** *** *** *** *** *********
Ҳақдин қочиб не кўрдинг дўстим айт,
Кўрдинг зулм кофир ҳоким бўлган пайт.
Тўхта энди дўстим Холиққа қайт,
Исломдин бўлак борми паноҳинг?
*** *** *** *** *** *** *********
Хитобим сизга эй азиз Уммат,
Ҳаққа қайтайлик, ушлайлик Суннат.
Амаллар ўзимизгадур ҳужжат,
Исломдин бўлак борми паноҳинг?

Билол

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here