Эрдуғон ҳокимиятига қарши намойишлар тўхтамаяпти

400
0

1

Туркия жанубидаги Гези ҳиёбонида бошланган аксил ҳукумат намойишлар тўхтамаяпти. Ҳукумат ҳар турли чорасини қўлламоқда. Полиция кучини ишга солди, ўз тарафдорларини майдонга олиб чиқди, бари бир тўхтамаяпти.

“Дуғон” ахборот  сайтининг хабарига кўра,  Эрдуғон ҳокимиятига қарши намойишлар Туркия жанубидаги Мурсин шаҳрида ҳам бошланган. Ишга полиция аралашиб уларни ёш оқизувчи газларни ишга солгани айтилмоқда. Шаҳар турғунларининг полиция билан тўқнашуви оқибатида иккита муҳбир, бир нафар полиция ҳодими ва ҳам 14 намойишчи жароҳатланди.

Тақсим майдонини ҳам намойишчилар тарк этишмаган. Улар полиция томонидан ўлдирилган нимойишчиларнинг ўлмига сабачи бўлган кишиларни жазоланишини талаб қилишмоқда.

Франция аҳборот агентлиги тарқтаган ҳабарига кўра, 28 июнда Туркиянинг Лайс шаҳридаги намойишда яна бир киши полиция ўқидан ҳалок бўлган.

Ҳафталаб давом этган намойишлардан Туркия иқтисоди жиддий зарар кўргани айтилмоқда. Айрим таҳлилчилар фикрича, 10 йил тўxтовсиз ўсган иқтисодиётда чарчоқ аломатлари сезиляпти. Турк лирасининг қадри АҚШ долларига нисбатан кескин тушиб кетди.

“Бир ой олдин Туркия дунёда энг жозибадор бозор эди. У ҳақда доим имкониятлар мамлакати сифатида гапирилган. Энди эса эҳтиёткорлик билан муносабат қилишяпти”, – дейди “Глобал манба ҳамкорлари” тадқиқотчиси Аттила Есилада.

Туркистон: 

Туркия хаддидан оша бошлаши кимга ёқмади? Унинг минтақада сиёсий ва иқтисодий лидер бўлиши кимнинг манфаъатларига зид?

Албатта бу шу сохада Англия бошчилик қиладиган Европа етакчи давлатларининг манфаъатларига зид. АҚШга содиқ хизмат қилишга бел боғлаган Эрдағоннинг сиёсати, Европани бази бир иқтисодий томонларидан АҚШга қаттиқроқ боғланиб қолишига олиб келса, Англиянинг сиёсий томондан қўлидан чиқиб кетаётган ва халигача таъсир қувватига эга сиёсий элитасини қувватлаб қўйиш манфаъати бор. Илмонийлик асосига қурилган бу сиёсий элита, хозирда ўз қувватини кўрсатмоқда.

Бу кураш АҚШни англия билан хисоблашишга мажбур қилиш мақсади борлигидан ташқари, мувозанат бузулишини олдини олади. Яъни бутун минтақа АҚШнинг таъсири остига ўтиб қолиши мумкинлигини. Бунинг учун хатто Туркиянинг ўникиб келаётган ва минтақага ўрнак қилиб кўрсатилиши мақсад қилинган сиёсий ва иқтисодий кўрсаткичлари минусга қараб, яъни орқага кетиб қолиши ҳам уларни тўхтатиб қололмайди. Негаки Эрдағоннинг устида бораётган бу реъжалар, мабдаъий қизиқчилик устида эмас, балки АҚШнинг ўз манфаъатларига қараб йўналтирилган харакатлардир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here