Американинг мақсади нима?!

644
0

1

Бирнеча кун аввал Сурия қаршилик ҳаракатини қурол-яроқ билан таъминлашга қарор қилган ва шу хусусда Қатарда саммит уюштирган Америка қўшма штатлари бугун Ливан қўшинига ёрдам кўламини оширмоқчи, ваҳолангки Ливан қўшини айнан ўша Сурия мухолифатини қўллаб қувватлаётганларга қарши жанг қилиб, Ҳизбуллоҳ каби Асад тарафдорларига ёрдам қўлини чўзмоқда.

АҚШ ташқи ишлар вазирининг ноиби Вилям Берниз душанба куни “Вашингтон ўлкада хавфсизлик ва барқарорликни сақлашда асосий ролни ўйнаётган Ливан қўшинини қўллаб қувватлаш учун ёрдам суръатини оширади”, деб маълум қилди.

Бернизнинг бу баёноти Ливан президенти Мишал Сулаймон билан музокаралар олиб бораётган бир пайтда янгради. Бироқ у ёрдамнинг турлари тафсилотига киришмади.

Хабарларда айтилишича, Ливан қўшини охирги пайтларда Сурия қўзғолончиларини дастаклаётган Аҳмад ал-Асир бошчилигидаги гуруҳ билан тўқнашув чоғида бир қанча аскарларини йўқотган.

Айни пайтда Ҳизбут-Таҳрир Ливан вилояти Сурия халқига дастак бўлганларга қарши уюштирилган амалиётларга ўз эътирозини билдириб, ўтган жумадан сўнг “Иродамиз букилмайди, ғайратимиз тобора ортиб бормоқда”, деган шиор остида катта сонли норозилик юриши ташкиллаштирди. Траблус шаҳридаги Буюк Мансурий масжиди, Аккаар шаҳридаги Буюк Ҳалбе масжиди, Байрут шаҳридаги Имом Абу Толиб масжиди ва Бика шаҳридаги Имом Абу Толиб масжидларида ўқилган жума намозидан сўнг катта сонли оломон норозилик юришига қатнашди. Америка ва унинг малайи Эроннинг Ислом нурини ўчириш учун олиб бораётган ишлари ҳақида маърузалар қилиниб, мусулмонларни аёққа туришга ва ўз шаънини ҳимоя қилишга чақирилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here