30 август жума куни Мисрнинг бир қатор шахарларида собиқ президент Муҳаммад Мурси тарафдорлари билан унга қаршилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Исломчилар ҳарбий тўнтаришга ҳамда ўз сафларидан қамоққа олинишликларга қарши норозилик изҳор қилмоқдалар. Қоҳирада ва бир қанча йирик шахарларда намоишчилар йўлларини хозирги сиёсий режим тарафдорлари тўсишган. Натижада тўқнашувлар келиб чиққан. «Ал-Хаёт» телеканалининг маълумотига кўра, Қоҳирада ва бошқа вилоятларда қурбон бўлганлар сони 36 кишига етган.
«Мусулмон биродарлар» оммавий юриши мамлакат пойтахтидан бошланди. Улар бу юришни “қонунчиликнинг тикланиш жумаси” деб атаганлар. Намоишчилар президент саройи «Иттиходияга» йўл олганлар. Қоҳиранинг асосий майдонлари ва давлат муассасалари армия ва полиция ёрдамида тўсиб қўйилган. Намоишчиларни тарқатиб юбориш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда.
assalomu alaykum misr ahliga alloh to’g’ri yo’lni nasib qilsin ularni qilayotgan ishlarida alloh rozi boladigon ishni qilish nasib qilsin @khilafah@