Зинд: Бир аскар учун 10 минг киши ўлдирилсин

553
0

Мисрда ҳарбий тўнтариш йўли билан бошқарувни қўлга олган ас-Сиси ҳукумати халқнинг бошига оғир кунларни солди. Бу ҳам етмагандай, бугунга келиб, Миср Адлия вазири мансабини эгаллаган Аҳмад Зинд Мусулмон биродарлар (Ихвонул муслимийн) аъзолари, қўлловчилари ва тарафдорларини қирғин қилишни  талаб қилмоқда.

“Ҳалок бўлган ҳар бир Миср ҳарбийси учун 10 минг Мусулмон биродарлар аъзоси, қўлловчилари ва тарафдорлари ўлдирилиши керак”, деди Миср Адлия вазири Аҳмад Зинд Ал-Жазира ахборот агентлигига берган интервьюсида. Вазир фақат шу йўл билан қалби таскин топишини билдирди.

Маҳаллий телевиденияларнинг бирига интервью берган Аҳмад Зинд Ҳалок бўлган аскарлар учун 100 минглаган кишининг қатл қилиниши ҳам уни тинчлантира олмаслигини билдирди. Чоршанба кечқурун зирҳли автомобилга бомба ҳужуми уюштирилиши натижасида тўрт аскар ҳалок бўлганлигини тилга олиб ўтган Зинд “қуролли кучлари бу шаҳидлар учун ўч олди. 40 террорчи ўлдирилди. Лекин бу мен учун етарли эмас”, дея таъкидлади.

“Мусулмон биродарлардан шу даражада нафратланаманки, ҳалок бўлган ҳар бир аскар учун 10 минг Мусулмон биродарлар аъзоси, қўлловчилари ва тарафдорлари ўлдирилсагина менинг қалбим таскин топади”, дея қўшимча қилди Миср Адлия вазири.

Зинд ҳокимлар уюшмасининг раиси вазифасини бажариб турган пайтларда Мусулмон биродарлар гуруҳига мансуб бўлган Мисрнинг биринчи президенти Муҳаммад Мурсийга қаршилиги билан танилган шахс эди. 2015 йил май ойида у Миср президенти ас-Сиси томонидан Миср Адлия вазири этиб тайинланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here