Миср Россия билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

476
0

загруженное (1)

Миср ташқи ишлар вазирлигининг воизи Бадр Абдул Отий Миср барча соҳаларда Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини ва бу ҳамкорликларни, жумладан ҳарбий соҳада ҳам ҳамкорлик қилишни кучайтиришга ҳаракат қилаётгани эълон қилди.

Абдул Отий бу баёнотни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва мудофаъа вазири Сергей Шогунинг Қоҳирага сафари олдидан журналистлар билан ўтказган матбуот анжуманида очиқлади.

Воиз икки томонлама хавфсизлик ва ҳарбий жиҳатдан ҳамкорлик қилиш катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлар экан, Қоҳиранинг икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва туризм алоқаларини кучайтиришга уриниши Россия тарафидан ҳам қўллаб қувватланишини айтиб ўтди.

Миср қуролли кучлари арсеналининг катта қисми Россия қуроли билан таъминланганини тилга олган Абдул Отий бу алоқалар давомли бўлишини билдирди.

Воизнинг таъкидлашича, Миср ҳукумати ҳамкорликни ривожлантиришга, хусусан кадрлар тайёрлаш, техникавий хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмларни экспорт қилишни ривожлантиришга тарғиб қилишни кучайтиради.

Миср ташқи ишлар вазири Набил Фаҳмийнинг Москва зиёратидан сўнг Россиялик икки вазирининг Мисрга ташрифи Қоҳира учун катта аҳамиятга эга эканлигига ишора қилиб ўтди воиз.

Воиз Россияни бутун оламда катта нуфуз ва таъсирга эга давлат деб сифатлаб, Миср ҳукуматининг асосий вазифаси халқаро майдонда етакчи рол ўйнаётган Россия каби давлат билан алоқани кучайтириш ва янада чуқурлаштириш эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Россия 1973 йилги урушда Миср тарафда турганлигини эслатиб ўтган Абдул Отий ҳозирги алоқалар метин асосга қурилишини билдирди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here