Имомга зулм қилиб, ҳибсга олиш билан хотин-қизлар ҳуқуқи ҳимоя қилинадими?!

569
0

«Озодлик» радиоси хабарига кўра, Қирғизистон ҳукумати турмуш қуришни истаган йигит қизларни никоҳ тўйи ўтказишдан олдин «ЗАГС»дан ўтиш (никоҳни кайд қилдириш)га мажбур қилувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Қонун лойиҳаси бу тартибга риоя қилмасдан келин-куёвга никоҳ ўқиган имомни беш йилга озодликдан маҳрум этишни ҳамда 16-17 ёш ўртасидаги қизларни турмуш қуришдан ман этишни ўз ичига олган. Бу лойиҳанинг яқин вақт мобайнида парламентда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Қирғизистон Олий кенгаши депутати Элмира Жумалиева бу қонун лойиҳасидан асосан, эрта турмушга чиқиш ҳолатларига чек қўйиш ва эр-хотинлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсад қилинганини билдирди. Кейин у «Биз 15-16 ёшларда турмуш қуриш ҳолатларини кузатяпмиз, бу эса носоғлом ҳолатдир. Гарчи ёш турмуш қуриш ота-онанинг розилиги асосида бўлаётган бўлса-да, бироқ бу ёшда қизлар  ҳали тайёр бўлмаган ҳисобланади. Шунинг учун жазолаш, бошқариш, келин-куёвни ЗАГСга боришга мажбурлаш билан боғлиқ масъулиятни кучайтириш лозим».

Қирғизистон аҳолиси маҳр, никоҳ, талоқ каби ижтимоий низом билан боғлиқ масалаларда Ислом шариатига қаттиқ амал қилувчи мусулмонлардир. Ҳатто бу аҳкомлар уларнинг турмушида кенг қўлланиб, қалбига ўрнашиб кетган. Ҳозирда муҳокама этилаётган айни лойиҳага кўра эса, ЗАГСга бормаган келин-куёв ҳам, уларга никоҳ ўқиган имом ҳам жиноий жавобгарликка тортилиб, беш йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм этиладиган бўлади!! Бу қонун мусулмонларга нисбатан ҳақорат ҳамда шаръий аҳкомларга зид бўлишига қарамасдан улар бу билан турмушга чиқувчи хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни даъво қилишмоқда!!

Шу ўринда қуйидагича савол бермоқчимиз: Қирғизитонда хотин-қизлар ҳуқуқи бузилиши ортидаги ҳақиқий сабаб нима? Муайян ҳолатларда уларнинг боқувчисиз ва уй-жойсиз қолиб кетишидаги асосий сабаб нимада?! Шу мажбуран жорий қилинаётган ЗАГС уларни бошқа қонунлар сабабли бошдан кечираётган машаққатлардан фориғ эта оладими?! Ахир, ўзлари ҳалокат ёқасида бўлиб, қилиб турган амаллари эса ботилку!!

Қирғизистонда балонинг илдизи ва аёллар билан боғлиқ қалашиб ётган чигал муаммолар ечими Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло нозил қилган шариат аҳкомларини татбиқ этилмасликдадир. Зотан, Ислом аёлга она, уй бекаси ва ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номус деб қарайди. Унга турмушга чиқмасидан олдин отаси ва маҳрамлари томонидан, турмушга чиққач эса, эри томонидан ғамхўрлик қилишга, бутун умри бўйи озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой билан уни таъминлашга буюрган. Агар аёлнинг боқувчиси бўлмаса, унга ғамхўрлик қилиш ва ҳимоя қилиш вазифасини ўташга давлат киришади.

Эй Қирғизистондаги мусулмонлар!

Ҳукмдорларингиз сизни ёмон бошқармоқда. Сиз учун ишлаб чиққан қонунлари муаммоларингизни ҳал этолмаяпти. Йўқ, улар бу билангина кифояланмай, Роббингиз аҳкомларига қарши уруш эълон қилиб, сизни Исломингиздан узоқлаштиришмоқчи, капиталистик куфр тузуми билан бузуқ демократияни зўрлаб жорий қилишмоқчи.

Аллоҳ бутун оламга раҳмат қилиб туширган дини Исломда инсоннинг ҳамма муаммолари учун ечим мавжуд. Халифалик давлатида ҳукмдорлар, волийлар, қозилар, энг аввало рошид халифа Ислом низомини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан тақво қилиш турткиси асосида татбиқ қиладилар.

Дарҳақиқат, кофир мустамлакачилар бизнинг юртларга киришидан олдин мусулмонлар Халифалик соясида бахтли яшадилар. Аёл киши қадрияти эъзозланган ва номуси ҳимояланган ҳолда ҳурматда яшади. Бугун Қирғизистонда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, ҳуқуқи поймол қилиниши ва улар дуч келаётган оғир шарт-шароит сабаби, уларга татбиқ этилаётган бузуқ тузумга бориб тақалади. Бу ҳолатни мазкур қонун лойиҳасида айтилгандек, имомни қамаш билан ҳаргиз йўқ қилиб бўлмайди!

Эй Қирғизистондаги мусулмонлар!

Бундай адолатсиз, зулмкор қонунга рози бўлманг, рози бўлмасликдан ташқари, уни илдизи билан қўпориб ташланг. Фақат шундагина азият чекаётганингиз ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва таълим билан боғлиқ муаммоларни йўқ қила оласиз.

Бугун ҳақ овози жуда баланд жаранглай бошлади, мусулмонларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этиш талаби бутун дунёда кенг тарқалмоқда. Бас, шундай экан, сиз ҳам уларга қўшилиб, ҳаёт майдонида исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият қилаётганлар билан бирга фаолият қилинг.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:

اللَّهُ وَلِيُّ الَّذِينَ آمَنُوا يُخْرِجُهُم مِّنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ ۖ وَالَّذِينَ كَفَرُوا أَوْلِيَاؤُهُمُ الطَّاغُوتُ يُخْرِجُونَهُم مِّنَ النُّورِ إِلَى الظُّلُمَاتِ ۗ أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خالدون

«Аллоҳ мўминларнинг дўстидир, уларни зулматлардан нурга чиқаради. Кофирларнинг дўстлари эса тоғут-шайтонлардир, улар кофирларни нурдан зулматларга чиқарадилар. Ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар» [Бақара 257]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here