Ҳизб ут-Таҳрир Иордания вилоятидан шариат факултетларига ва «Иорданиядаги ичимлик суви воқелиги» номли конференциясини уюштирувчиларига мактуб

358
0

Ҳизб ут-Таҳрир Иордания вилоятидан шариат факултетларига ва «Иорданиядаги ичимлик суви воқелиги» номли конференциясини уюштирувчиларига мактуб

Иордания университети шариат факултети Исломий ишлар ва Вақф вазирининг раҳнамолигида Германиянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда конференция ўтказди. Ушбу конференция Иордания университети шариат факултетида биринчи марта ўтказилаётган бўлиб, у «Иорданиядаги ичимлик суви воқелиги… муаммолар ва исломий нуқтаи назардан келиб чиққан ечимлар» дея номланди. Конференция 2020 йил 12 декабр куни Zoomда онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Биз шариат факултетлари декан ва докторлари… конференция уюштирувчилари… шариат илми мутахассисларига бундай деймиз:

Сизлар сув муаммоси ва унинг исломий нуқтаи назардан келиб чиққан ечимлари ҳақида суҳбатлашиш учун Иорданиядаги барча шариат факултети ўқувчилари иштирокида конференция ўтказишга бел боғлаган экансиз, биз сизга бир неча пунктларни ҳавола этамиз. Иорданиядаги сув муаммоси ҳақида суҳбат бўлар экан, ушбу пунктлардан чиқиб кетиш ва уларга эътиборсиз қараш мумкин эмас.

Аввало, бизни ажаблантирган нарса шуки, нима учун сув муаммоси Германия агентлиги ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ўртага ташланмоқда? Муаммонинг ечимига исломий нуқтаи назардан қаралаётган экан, мусулмонлар муаммоларининг ечимига халқаро ташкилотларнинг нима алоқаси бор? Сизнинг Фаластин муаммоси ечимига шаръий нуқтаи назардан эмас, халқаро қонун асосида қараётганингиз камлик қиляптими, ахир, бу халқаро қонундан Фаластин масаласини йўқ қилиш кўзланган-ку?!

Энди юқорида айтган пунктларга келсак, бу қуйидагилар:

Биринчидан: Ислом сувни умумий мулк қилиб белгилаган бўлиб, у мусулмонларнинг умумий мулкидир. Шариат уни мусулмонлар ўртасида муштарак қилиб, унга бирор шахс эгалик қилишидан қайтарган. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:

«النَّاسُ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ: فِي الْكَلَأِ، وَالْمَاءِ، وَالنَّار»

«Одамлар уч нарсада шерикдирлар: ўт-ўлан, сув ва оловда». Шунинг учун уларни Иорданиядаги каби хусусийлаштириш ва муайян ширкатга сотиш ҳаромдир.

Иккинчидан: Иорданиядаги сув муаммоси асосидан сиёсий муаммо бўлиб, у Иорданиянинг вужудга келиши, у ердаги бошқарув низоми ва унинг яҳудийлар билан бўлган алоқасига боғлиқдир. Чунки Иордания ўз халқини яроқли ва керакли сув билан таъминламаслигининг сабаби у ерда сув танқислигидан эмас. Балки у одамларнинг ҳаёти ва сувларини кофир ва яҳудийлар иродаси ва манфаатларига боғлиқ қилиб қўйганидандир. Иордания бу ишларни турли келишув ва битимлар орқали амалга оширган. Бошланишда Англия лойиҳалари, кейин Американинг Жонстон лойиҳалари ва охирида яҳудий вужуди билан Водий Аробадаги келишувлар орқали амалга оширди. Яҳудий вужуди билан бўлган келишувда Иорданиянинг ер ости ва усти сув манбаларига яҳудийлар эгалик қиладиган бўлди.

Учинчидан: Яҳудий вужуди ё босқинчилик, ё келишув ёки ўғирликлар билан Иорданиянинг сувларига бўлган эгаликни қўлга киритди.

Аммо яҳудийлар Жўлон тепаликларини босиб олгач, Иордания дарёси манбалари ва (Хосбоний, Банёс ва Дон) каби ўзанлари устидан тўла эгаликни қўлга киритди. Шунингдек, Ярмук дарёсининг ярмидан кўпроғини босиб олди.

Келишувлар ҳақида айтадиган бўлсак, уларга Водий Аробадаги сув борасидаги келишув энг яхши далилдир. Сув ҳақидаги келишувнинг олтинчи бандида шундай дейилади: (Икки тараф икки ўзаро одилона тақсимотга рози бўладилар. Булар Иорданий ва Ярмук дарёси ҳамда Водий Аробанинг ер ости сувларидир).

Аммо ўғирлик йўли билан ўзлаштириб олган сувларга келсак, БМТнинг 1992 йилда чиқарган қарорида шундай дейилади: (Исроил миллий каналга келишув ва рўйхатдагидан кўпроқ сувни насос орқали чиқармоқда. Шунингдек Табария сувларини ифлос қилмаслик мақсадида айрим навигация жадвалларини Иордания дарёсининг жанубий қисмига ўзгартиряпти).

Тўртинчидан: Мусулмонлар Мадинада биринчи исломий давлат пайдо бўлгандан бери сувнинг давлат ва жамият қуришдаги аҳамиятини, яъни унинг муҳим ва ҳаётий омил эканини билишган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтади: Росулуллоҳ ﷺ Мадинага келганларида Рума қудуғидан бошқа бирон ичимлик суви йўқ эди. Ўшанда Росули акрам бундай деганлар:

«مَنْ يَشْتَرِيهَا مِنْ خَالِصِ مَالِهِ فَيَكُونُ دَلْوُهُ فِيهَا كَدِلَاءِ الْمُسْلِمِينَ، وَلَهُ خَيْرٌ مِنْهَا فِي الْجَنَّةِ…»

«Кимки уни ўз молидан сотиб олиб, ўз насибасини мусулмонлар насибасидек бир хил қилса, жаннатда бу қудуқ сувидан ҳам яхшироғига ноил бўлади…». Аммо Иорданияга келсак, бу ҳукмдорлар Иордания ва Фаластиндаги мусулмонлар сувларини босқинчи яҳудий вужудига топшириб қўйишди. Балки ҳокимлар яҳудийлар билан қилган келишувларига вафо қилишлари учун мусулмонлар билан уларнинг сувлари ўртасига тўсиқ қўйишди.

Бешинчидан: Иорданиядаги сув муаммоси маҳаллий даражада эмас, балки Уммат ва минтақа даражасида тўла тўкис ечилиши лозим. Чунки минтақада мавжуд бўлган сув бойлиги Умматнинг умумий мулкидир, шунинг учун Умматнинг барча аъзолари ундан фойдаланиши лозим. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ كمَثَلِ الْجَسَدِ الوَاحِد؛ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»

«Мўминларнинг биродарлик, раҳмдиллик ва меҳр шафқатдаги мисоли битта жасад мисолига ўхшайди, чунки жасаднинг битта аъзосига шикаст етса, қолган жойларида бедорлик ва иситмани пайдо қилади». Шунинг учун ушбу ягона жасад яҳудий вужудини йўқотиш учун битта сиёсий вужудга бирлашиши керак. Иордания ва минтақадаги сув муаммоси шу йўл билан тўла тўкис ечилади.

Хотима: Биз сизларни Ҳизб ут Таҳрир 1999 йил (Иорданиядаги сув муаммоси ва унинг ечими) номи остида чоп этган китобчага эътибор қаратишингизни сўраймиз. Чунки Ҳизб унда муаммони унинг ечими билан бирга ёритган ва сувнинг воқелиги, қандай сақланиши ва Иорданияда уни қандай тақсимланишини баён қилган. Шунингдек, Иордания унинг қанча захирасига эгалик қилиши, одамларнинг унга қанчалик муҳтожлиги ва ундан қанчаси талон-торож қилинаётгани буларнинг барчаси ишончли рақам ва ҳисоб- китоблар билан берилган. Биз сизларга яна Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлини эслатамиз:

وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَتُبَيِّنُنَّهُ لِلنَّاسِ وَلَا تَكْتُمُونَهُ

«Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ Китоб берилган кимсалардан «Албатта у Китобни одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар!» — деб аҳд-паймон олган эди» [Оли Имрон 187]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here