Ғарб – ўғрилар ҳазоратидан бошқа нарса эмас

366
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарб – ўғрилар ҳазоратидан бошқа нарса эмас

Ал-Ваъй журналининг (ҳижрий 1442 йил рабиуссоний, милодий 2020 йил декабр ойи) 411-сонида қуйидаги хабар нашр қилинди: «Америка сиёсатига салбий қарашлари билан танилган ва (Исроил)ни «дунёдаги энг ирқчи мамлакат» деб атаган бельгиялик журналист Коллон Мишелнинг баёноти хашакка ўт кетгандек тарқалди. Чунки у Ғарб Ҳазорати дунё халқларини эксплуатация қилаётганини фош қилди. Унинг баёноти оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда аввал кузатилмаган тарзда кенг тарқалди. Чунки «Ғарб – ўғрилар ҳазоратидан бошқа нарса эмас», деб номланган баёнот ҳамманинг кўз ўнгидаги ҳақиқатга тўғри келади. Баёнотда жумладан шундай дейилади: «XVII асрда Испания ва Франция давлатлари бойиб кетди. Бунинг сабаби шундаки, улар Лотин Америкасида ҳиндуларни ўлдириб, ҳеч қандай тўловсиз олтин ва кумушларини ўғирлаб келишди. Франция, Буюк Британия ва Қўшма Штатлар Африка халқларини тунаш ва қул қилиш орқали бойишган. XIX асрга келиб эса, Бельгия ва Голландия жуда бойиб кетди. Чунки улар Африка ва Осиёдан хом ашёни товонсиз ўғирлаб келишган эди. Сўнгги беш аср давомида бизнинг Ғарб жамиятларимиз учинчи олам давлатларининг бойликларини талон-торож қилиб келишди. Африкадаги ҳар бир қашшоқ юртларнинг бойлигини ким ва қандай талон-торож қилганини жадвал шаклида айтиб беришимиз мумкин. Хулоса қилиб айтганда, биз ёки баъзиларимиз ҳақиқий ўғрилармиз. Шу сабабли бошқалар ҳисобига бойидик»».

Роя:

Инсоният ҳеч қачон капитализм каби ваҳший ва иккиюзламачи ҳазоратни кўрмаган. Бу ҳазорат «динни ҳаётдан ажратиш» номли куфр ақидасига ҳамда қора танли одамларни қул қилиб, ҳиндуларни йўқ қилишга асосланган ҳазратдир. У ўзининг қонли юришларини биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари орқали бошлаган. Ушбу ҳазорат эгалари ўзларининг жирканч мафкуралари ва ғояларини «озодлик» шиори остида тарқатиб, одамларни қулга айлантириш ва бойликларини талашда мустамлака йўлини танладилар. Шунингдек, улар одамларни бошқариш осон бўлиши учун уларни заифлаштириб, миллатчилик, мазҳабпарастлик ва тоифачилик асосида бўлиб ташлашди ва ораларига нифоқ уруғини экишди. Ушбу ҳазорат дунёнинг ҳар бир бурчагига инқироз ва фожиа бўронларини олиб келди. Масалан: уруш, эксплуатация, талон-торож қилиш, қашшоқлик, адашиш, жаҳолат ва кўчириб юбориш ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам бу ҳазорат инсоният тарихидаги энг ёмон ҳазорат бўлди. У ҳанузгача олам давлатлари ва халқлари узра шафқатсиз жиноятларини давом эттирмоқда. Ушбу жиноятларга чек қўйиш вақти келди. Бунга чек қўйишнинг энг яхши йўли ушбу ҳазоратни ағдаришдир. Бу ҳазорат ўзининг узоқ ва машаққатли саёҳатидан кейин қулаш арафасига келиб қолди. Шунинг учун ҳам бутун дунёда «халқаро тизимни ўзгартириш» ҳақида гапирилмоқда. Бугунги кунда олам шундай бир нозик босқичдаки, Коронавирус пандемияси тарқалиши сабабли, халқаро низомни ўзгартириш ҳақида гапирилмоқда. Америкадаги сайловларда ҳам шу мавзу ўртага ташланиб, демократиянинг маркази бўлган мамлакатда демократиянинг барбод бўлиши ҳақида сўз юритилди. Исломга қарши глобал уруш олиб бораётган мамлакатларнинг ҳеч кимга сир бўлмай қолган зулмлари ҳам уларнинг ҳазорати қулашига туртки бўлмоқда. Масалан, Макрон ўзини қулашга оз қолган илмонийлик ва демократияни ҳимоя қилаётган қилиб кўрсатмоқда. У илмонийлик ва демократияни шу қадар жирканч тарзда ҳимоя қилишга уриндики, ҳатто илмонийлик ва демократияни ҳимоя қиладиган бир қатор муфаккир ва сиёсатчилар ҳам Макрон ва унинг «сўз эркинлиги»га қарши баёнотлар беришди. Шундай қилиб, ушбу ҳазоратни қўллаб-қувватловчилар ҳам унинг нақадар бузуқлиги ҳақида баёнот берадиган бўлиб қолди. Бу эса, журналистнинг «Ғарб – ўғрилар ҳазоратидан бошқа нарса эмас» деган гапини тасдиқлайди.

Роя газетасининг 2020 йил 23 декабр чоршанба кунги 318-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here