Муборак Рамазон ҳайити табриги

1122
0

Муборак Рамазон ҳайити табриги

 Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

 Биз, Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ва Туркистон сайти ходимлари Сиз азизларни ва сизлар орқали бутун дунёдаги мусулмонларни муборак Рамазон ҳайити билан табриклаётганимиздан мамнунмиз. Биз Қодир Зотдан қилган ва қилаётган тоат-ибодатларимизни, солиҳ амалларимизни қабул айлашини, бу ҳайитни Ислом Уммати учун ҳайрли қилишини ва биз мусулмонларни аввалги азизликка олиб чиқувчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик байроғи остида бирлашган ҳолда байрам қилиб беришини сўраймиз.

 Аллоҳ Субҳанаҳудан ушбу ҳайит барча мусулмонлар учун яхшилик ва барака олиб келишини, Азиз, Ҳаким Зот бизларни бу дунёда Уқоб байроғи, Росулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва салламнинг байроғи, Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғининг сояси остига олишини, охиратда, Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда Ўз сояси остига олсин.

 Биз ҳар ишга қодир Аллоҳдан мазкур Рамазон ҳайити Халифасиз ўтказган сўнгги ҳайитимиз бўлишини, Ийди Қурбон ҳайити намозини халифа имомлигида адо этишни насиб қилишини ва Ислом динини ер юзида ғолиб қилишини сўраб қоламиз.

 Ҳизб-ут Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here