Хитойнинг Уйғур автономиясидаги қўзғолонда 27 киши халок бўлди.

539
0

 00

Чоршанба куни эрталаб Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автономиясининг Лукцунь шахрида совуқ қуроллар билан қуролланган бир неча гуруҳ кишилар полиция участкаларига, маҳаллий маъмурий бошқарма биносига ҳужум қила бошлашган. Улар полиция машиналарининг бир нечтасини ёқиб юборишган. Гуруҳларга қарши полиция ўқ отувчи қуроллар қўллаган. Ҳужумлар натижасида 27 киши қурбон бўлган, шу жумладан 9 полициячи ўлдирилган.

Аҳолисининг ярми мусулмон-уйғурлар бўлган Синьцзян-Уйғур автономияси мусулмонларини Хитой ҳукумати кўп йиллардан бери сиқувга олиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол килиб келади. Шу сабабдан автономияда тез-тез қўзғолонлар бўлиб туради. Охирги катта қўзғолон 2009 йили Урумчида бўлган. Унда таҳминан 200 киши ўлган. Ўлганларнинг деярли ҳаммаси ханьцуй-хитойлар эди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here