ҚР Жокорку Кенешининг диний ташкилотларга солиқлар хусусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

363
0

0_67366_d7bec044_XL

Жогорку Кенешнинг иқтисод ва молия сиёсати қўмитаси 25 июн куни  бўлиб ўтган ўзининг йиғилишида «Қирғизистон Республикасининг Солиқлар Кодексига қўшимчалар киритиш ҳақидаги» қонун лоиҳасини қараб чиқди.

Лоиҳа ташаббускорларидан бири, депутат Элмира Джумалиеванинг йиғилишда айтган сўзларига кўра, мазкур лоиҳа солиққа оид қонулар мажмуининг диний ташкилотларга қўйилувчи солиқлар ҳақидаги қисмида қолиб кетган бўшлиқни тўлдиради ва Қирғизистон Республикасининг амалдаги қонунчилигининг эътиқод эркинлиги ҳамда диний ташкилотлар ҳақидаги кўрсатмаларини татбиқ қилишликка қаратилган.

Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 161 моддаси диний ташкилотларни нотижорат ташкилотлар қаторига киритади ва уларга ташкил топишликдан кўзланган мақсадларига эришишлик учун ишлаб чиқариш ҳамда яна бошқа хўжалик фаолиятлари билан шуғулланишлик ҳуқуқини беради.

“Иқтисодий вужуд сифатида ақча хисобидаги ўзининг муъайян бюджетига эга бўлмаган диний ташкилот мавжудлигини сақлаб туролмайди. Қирғизистон Республикаси қонунчилигида айтилган: «Давлат диний ташкилотлар фаолитини маблағ билан таъминламагандай, даҳрийликка тарғибот қилувчиларнинг ҳам фаолиятини таъминламайди». Шу сабаб ҳам давлат ҳамда жамият диний ташкилотларнинг фаолияти ўзини-ўзи молиявий таъминлаш асосида бўлишлигида манфаатдордир. Бошқа нотижорат ташкилотлардан фарқли ўлароқ, диний ташкилотлар нафақат давлат тарафидан келиб тушувчи, ҳатто  бошқа турдаги ҳам кафолатланган таъминотга эга эмас, яъни аъзолик ва бошланғич бадаллар, муъайян мақсад учун ажратилган маблағ, гранд”, – маълум қилди депутат.

Диний ташкилотларнинг асосий таъминот манбалари турли диний маросимларда диндорлар тарафидан ҳамда динга оид нарсаларни сотишликдан, шунингдек фуқароларнинг пул ёки нарса сифатидаги ихтиёрий қурбонликларидан келиб тушаётган маблағлар бўлиб қолмоқда.

Қонун лоиҳасида қуйидагилар таклиф килинади:

– Қирғизистон Республикаси Солиқлар Кодексиниг тушунчалари асосига “диний ташкилот” ва “диний фаолият” ибораларини киритиш.

– Қирғизистон Республикаси Солиқлар Кодексиниг 189 моддасига қуйидаги солиқдан озод киримларни қўшиб қўйиш:

– айнан тайин қилинган мақсадда ишлатиш шарти билан диний ташкилотга ихтиёран қилинган қурбонлик (қолдирилган мерос);

– диний ташкилотларнинг диний фаолиятдан келиб тушган киримлари.

“Мазкур заруратдан мақсад, биринчидан, қурбонлик қилинган мол-мулкни тайин қилинган мақсаддан ташқари ишлатиш ёки шу мақсадни ўзгартириш қурбонлик қилганга, унинг меросхўрларига ёки ҳуқуқ берилган бошқа шахсга қурбонликни бекор қилиш ҳуқуқини беради. Иккинчидан, қурбонлик қилинган (мерос қолдирилган) мол-мулк шунингдек пул туридаги киримлар агар диний ташкилот тарафидан тайин қилинган мақсаддан ташқари, низомий мақсадларда эмас ишлатиладиган бўлса, у ҳолда бу киримлар фаолиятдан ташқари киримлар хисобланади”, – маълум қилишади лоиҳа ташаббускорлари.

Бундан ташқари Солиқлар кодексининг яна бир нечта моддасига қўшимчалар киритилди. Лоиҳа Қўмита аъзолари тарафидан тўлиғинча бир овоздан маъқулланди.

Лоиҳа ташаббускорлари, депутатлар: Э. Джумалиева, Т. Бакир уулу, Т. Балтабаев, Т. Зулпукаров, Т. Мадилбеков, Н. Никитенко, А. Режавалиев, А. Сасиқбаев, Г. Садирбаев, Ў. Текебаев, М. Тиленчиева, Р. Тўлўгўнов, Қ. Туманов.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here