Шаъбон ойининг бошларида Сурия Мусулмонлари томонидан ҳар бир жойда шаъбон ойининг биринчи жумасини ўзига лойиқ ном билан номлашга чақириш бошланиб кетди. Чунки бу ой мағфират ва иймон ойи бўлган Рамозон ойининг бошланишидир. Шунга кўра мусулмонлар шаъбон ойининг биринчи жумасини Росулуллоҳ с.а.в.нинг “Шом Ислом диёрининг марказидир”, деган ҳадислари билан номладилар. Шу ондаёқ исмларни тартибга келтириш назоратчиси тамонидан бу номни рўйхатга олиш “Ҳизбут-Таҳрирга тегишли ном”, деган даъво билан рад қилинди. Аммо барча ерлардаги мухлисларнинг босими билан уни рўйхатга олишга мажбур бўлишди.
Маълум бўлишича, ҳар бир мусулмон бу номни жон дили билан қабул қилган ва бу билан қалбида ғайрат ҳамда Аллоҳ ва Росулига муҳаббат жўш ураётганини исботлаган.
Ниҳоят Америка ва ғарбга тобе кишиларнинг ҳийлаларига қарамай, шаъбон ойининг биринчи жумаси “Шом Ислом диёрининг марказидир”, дея эълон қилинди.