Миср сурияда жанг қилишга рухсат берди

573
0

00

Миср фуқаролари Сурияда бўлаётган жангларга қатнашиш ҳуқуқига эга, дея билдирди Миср президентининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси. Агар Миср фуқароларидан бирор киши Сурияга бориб жанг қилса ва сўнг уйига қайтиб келса унга Миср куч органлари томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмайди, шунингдек уни бошқа давлатлар ҳам жазога тортмайди, деб билдирди у.

Ислом уламолари ҳам ёшларни қўлига қурол олиб Сурияга отланишга ва у ердаги ёш болалар, аёллар, қарияларни аёвсиз қираётган Сурия режимига қарши жанг қилишга чақирмоқда. Жумладан Ислом уламолари кенгашининг раиси Шайх Юсуф Қурзовий жума хутбаларида қўлига қурол олишга қодир бўлган кишиларни Асад армиясига қарши ва Асад армияси томонида туриб жанг қилаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳига қарши жанг қилишга чақирди.

Айни пайтда Туркия ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурия куч органлари сафида хизмат қилган 73 офицер, жумладан 7 генерал ва 20 полковник Туркияга қочиб ўтган.

Туркистон: 

Мисрнинг юқоридаги харакатлари қандай изоҳланиши мумкин.

Вазият тақазоси уларни мажбурлади. Вазият эса, уруш Сурия чегараларидан ташқарига чиқиш арафасида. Миср ҳукумати хали вазиятни тўла қўлга олгани йўқ. Шунинг учун у биринчилардан бўлиб юқоридаги қарорга келди.

Мақсади, халқ ғазабидан қутилиб қолиш билан бирга, унинг маълум даражада ишончига қириш. Шунингдек  исломий туйғуларни жўшқинга келтириш билан, бир қатор исломий родикал шахс ва жамоаларни урушга сафарбар этади. Бир вақтнинг ўзида уларни ичкаридаги исломий харакатларини ҳам заифлаштиради. Шунинг билан улар ичкарида кутилаётган Исломий қўзғалонларни олдини олишни кўзлашади.

Шом  ўлкалари ва унинг атроф қўшнилари, яқин келажакда бирин кетин шу позицияга ўтишлари аниқ. Лекин баъзилари кеч қолса, баъзиларига бу найранг манфаъат келтирмайди. Инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here