«Хизбуллоҳ» шиялар гуруҳининг етакчиси Ҳасан Насрулло, гуруҳнинг Суриядаги воқеаларга аралашишлигини, “у ерда Ливан ҳамда қаршилик кучларига таҳдид уйғотувчи хавфли фитна чиқмаслиги учун”, дея изоҳлаб баёнот берди. Телевидение орқали навбатдаги мурожаатида у шиа фаолларининг Суриядаги йўналиши “яхшилаб ўйлаб кўрилган қарор” бўлганлигини қайд қилди.
Насрулло “масъулиятни ўз гарданига олишини” ва жангчиларини у ердан чақириб олишлик ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам қўймаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “ҳал қилувчи ғалаба хали қўлга киритилгани йўқ, ваҳолангки сурия режими душманларининг режалари барбод бўлишига яқин қолган бўлса ҳам”.
“Биз бошиданоқ, режимни қўллаб қувватлагандай, ислоҳотлар учун ҳаракат қилаётган мухолифатни ҳам қўллаб қувватлаб келдик, – белгилаб ўтди «Хизбуллоҳ» етакчиси. – Биз Сурия ҳодисаларига ҳаммадан кейин аралашдик, чунки, икки йил мобайнида бутун дунёдан ўн минглаган ёлланганларни Сурияга сафарбар қилаётганларнинг бу ерда демократик ислоҳотларни хоҳлаётганликларига шубҳа қилиб қолдик. Биз режимга альтернатив сифатида анархия ва ўзларини қуролли мухолифат деб атаётган, муросага келмайдиган ўтакетган мутаассиблар бошқаруви келаётганини кўрдик”.
Унинг такидлашича, Сурия Араб Республикасидаги низо, баъзи телеканаллар сифатлашликка ҳаракат қилаётгандай, шиялар ва суннийлар қарама-қаршилиги эмас. “Шу мамлакатни парчалашликка йўналтирилган ва бутун минтақага таҳдид олиб келувчи режа мавжуд бу ерда”, – баён қилди Насрулло.
Майдонда шия жангчиларининг пайдо бўлиши Қусайр учун жангларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлганлигини этироф қила туриб, у, шу вақтнинг ўзида «Хизбуллоҳ» Суриянинг бутун ҳудудида жангларда қатнашаётганлиги ҳақидаги фикрларни рад этди.