АҚШ денгиз пиёда аскарлари Иорданиянинг Сурия билан бўлган чегарасига жойлаштирилди

653
0

000

Американинг юзлаган денгиз пиёда аскари ўтган хафтада Иорданиянинг шимолида, Сурия билан бўлган чегарасида жойлаштирилди.

Шу хабарни тарқатган  The Times рўзномасининг белгилашича, АҚШ шу йўсинда “суриялик қўзғолончиларни қуроллантириши учун Ғарбга йўл очиб бермоқчи”.

Америкалик ҳарбийларни жойлаштириш шу хафтада АҚШ ва Иорданиянинг муштарак ҳарбий машқлар ўтказиши бахонаси билан рўёбга оширилди. Бунда шу машқлар ниҳоясига етгач, денгиз пиёдалари шу ҳудудда бир неча ойга қолдирилади.

Арафада АҚШ раҳбарияти Сурия ҳарбийларининг қўзғолончиларга қарши, кенг бўлмаган кўламда, кимёвий қурол ишлатганлиги ҳақидаги маълумотнинг ҳақиқат эканлида шубҳа қилмаслигини айтган. Бу нарса эса АҚШ учун Сурия мухолифатига қурол етказиб беришликка тайёр бахона. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари бераётган хабарларга кўра, АҚШ Суриянинг Иордания билан чегарадош ҳудуди узра учиш ман қилинган минтақа эълон қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here