Обама учувчисиз учоқлардан фойдаланишни “адолатли” деб ҳимоя қилди

541
0

images (6)

Президент Обама дронлардан ( учувчисиз учоқ) ўз-ўзини ҳимоя қилиш воситаси ўлароқ фойдаланишни “адолатли” дея оқлаган.

Унинг айтишича, дрон ҳужумлари кампанияси Американи хавфсизроқ
мамлакатга айлантирган. Махфийлик пардасига обдон ўралган дрон ҳужумлари ҳақида сўзлар экан, Обама жаноблари, бу амалиётлар чоғида тинч фуқаролар қурбон берилмаслиги “қарийб аниқ” бўлиши керак деб айтган.

“Биз шундай бир ташкилот билан урушга кирганмизки, агар уларни тўхтатмасак, улар имкон қадар кўпроқ америкаликларни ўлдиришади”, деб айтган АҚШ президенти Вашингтондаги Миллий
Мудофаа университетида чиқишида. Американинг дрон учоқларига доир янги йўриқномасида айтилишича, Америка ҳарбийлари террорчиликда гумон этилганларни қўлга олишга ҳаракат қилишади ва бу устивор масаладир, аммо дрон ҳужумлари Америкага “давомий ва аниқ хавф” туғилган пайти амалга оширади.

Жангариларга қаратилган бу каби дрон ҳужумларида
юзлаб бегуноҳ тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлишмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here