“Рангсиз” лоиҳалар

468
0

highres_00000402117883.jpg.1000x297x1

2014 йили АҚШ базасини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида баланд овоз билан оламга эълон қилаётган Қирғизистон ҳукумати, НАТО юк машиналари бир йилдан буён мамлакат бўйлаб, ҳеч қандай рухсатномасиз нималарнидир ташиб юрганлиги ҳақида таъжуб ила хабар топди.

Умуман олганда, Ўрта Осиёнинг барча мамлакатларида натоликлар юклари ҳаракатлари кундан кунга ортиб бормоқда. Қирғизистон ҳам бундан мустасно эмас. Мамлакатда бу борада шу кунларда катта шов-шув бўлди. Аниқланишича, НАТО ҳарбий юклари мамлакат орқали деярли бир йилдан буён ташиб ўтилаётган экан. Оммавий жамоатчилик эса бу ҳақда келишим Қирғизистон парламентида тасдиқланганидан кейингина хабар топди. Ҳарбий юклар ташилиб ўтилаётгани ҳақида ҳеч ким билмаган, ҳатто, мамлакат юқори раҳбариятидагилар ҳам. “НАТО юклари ташилиб ўтилаётганлиги ҳақидаги маълумот менга кечагина етиб келди, – деди бош министр Жонтўра Сотиболдиев. – Бундай нарса бўлиши асло мумкин эмас”. Мазкур янгилик муаллифи эса Қирғизистон транспортлар министри Қалиқбек Султанов бўлди. ”Қирғизистон ҳудуди орқали НАТО юкларини ташиб ўтишлик кўпдан бери амалга ошмоқда”, – деди у.

НАТОнинг яна қайсидир  лоиҳаларининг Қирғизистонда амалга ошишлиги ҳақида фақат гумон қилишлик ёки энг фантастик таҳминлар қуришлик мумкин, халос: афтидан, 2014 йилда МАНАС аэропортидан америка базасини чиқариб юборишлик ҳақида баланд овозда эълон қилган мамлакат раҳбарияти ўз ҳудудида бўлаётган ишларни назорат қилишликка ҳоли йўқ.

“Қирғизистон раҳбариятидаги кўпчиликка бундай вазият жуда қўл келади, – деб хисоблайди ҳарбий эксперт Тўқтағул Какчекеев. – Бу ердаги министрларнинг ярмидан кўпи бизнесменлар ва “рангсиз” лоиҳалар улар учун киримлар манбайидир. НАТО юклари транзитидан келиб тушаётган маблағнинг катта қисми уларнинг киссаларида ўтириб қолади. Бундай тажриба Акаев вақтидаёқ бошланган эди ва бугунги кунгача давом этиб келмоқда”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here