Тошкентда Шимолийатлантик алянсининг минтақавий идораси очилади

535
0

images

3 июн куни Ўзбекистон пойтахтида НАТО минтақавий идорасининг тақдимоти бўлиб ўтади. Шимолийатлантик алянсининг Тошкентдаги ваколатхонасига НАТОнинг Марказий Осиёдаги шерик мамлакатлари – Қозоқстон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан мулоқотни ҳамда амалий муштаракликни мустаҳкамлаш вазифалари юкланган бўлади. Ўзбекистон расмий оммавий ахборот воситаларининг ҳорижий манбаларга таянган ҳолда бераётган маълумотларига кўра, ваколатхона раҳбарлигига НАТО мамлакатларидан бирининг фуқароси тайинланади, унинг ёрдамчиси лавозимига эса ўзбекистонлик фуқаролар номзодлари кўриб чиқилмоқда.

 

Омматан овоза қилинмаган бу “камтарингина” воқеа, аслида собиқ Советлар Иттифоқининг ўртаосиё республикалари минтақасида НАТО таъсирининг ёйилишида ҳал қилувчи бўлиб қолиши мумкин.

Ўрта Осиёнинг юраги хисобланган Ўзбекистон НАТОнинг бу минтақадаги форпостига (энг олдиндаги истеҳком) айланиб бормоқда ва мамлакатнинг ғарбий ҳарбийлар билан ҳамкорлиги таборо ўсмоқда. У ўзининг қуролли кучлари учун НАТО стандартларини деярли тўлиқ қабул қилди ва энг замонавий нато қуроллари билан таъминланиш кафолатини қўлга киритди. Шу билан бир вақтда  у КХШТ таркибидан чиқди. Шунинг учун ҳам айтса бўлади:  – НАТО таъсири чегарасининг кенгайиши нуқтаси ва вақти ўта устамонлик билан танланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here