БМТ қирғиз ҳукуматини Ўш қирғини сабабларини бартараф этишга чақирди

544
0

0001

БМТнинг 23 май куни кечқурун ёйинланган баёнотида айтилишича, бунинг учун расмий Бишкек мамлакатда инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларига амал қилинишини таъминлаши зарур.

Озодлик радиосида тарқаган мақолада айтилишич, БМТ бош котибининг инсон хуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович Бишкек расмийлари билан учрашган ва Қирғизистонда миллий камситишларнинг олдини олиш этник келиб чиқишларидан қатъий назар уларнинг инсоний хуқуқлари химоя қилинишига эришиши лозимлигини айтган.

Шунингдек, Симонович, Ўш қирғинида айбланиб судланганларнинг  адолатли  судлов ҳуқуқи бузилгани ҳақида ҳам гапирган.Ўш қирғинида турли жиноятларни содир этиб қамалганларнинг  қарийиб 80 фоизи эса этник ўзбеклардир.
Лекин ородан 3йил ўтиб, БМТ томонидан яна қирғизистонда миллий масала кўтарила бошланиши, Манасдаги АҚШнинг авиабазасини чиқариш қарорига боғлиқ. БМТ АҚШнинг халқаро сиёсатдаги қуроли эканлиги хеч кимга сир эмас.

Ошдаги рўй берган миллатлар аро уруш, вақт ўтиши билан тек ташлаб қўйиш билан худди бадандаги яра сингари яхши бўлиб кетар эди.Бу урушнинг икки марта такрорланганидан, бу каби урушларнинг олдини олиш, хақиқатдан хам урушнинг хақиқий қотилларини ва келиб чиқишидаги сабабчиларини жазолаш билан амалга ошган бўлар эди. Лекин бахга қарши ундай бўлмади. Аксинча хокимият рахбарлари бош куч органлари хам миллатчилик гирдобига ботиб қолишди.

Аммо бу холат, мана 3 йилдирки бири қўйиб иккинчи бир томон тарафидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун ёки фойдаси тегиб қолишидан умид қилиб бу ички иллатимизни янгилаб туришади. Юқоридаги БМТ томонидан ковлаштирилаётган тарих хам, икки томонни хам манфаатдор қила олмайдиган, фақат куфр манфаатлари кўзда тутилган қадамлардандир.

Бу ишни шу холатича ёпиб қўйилиши тарафдори эмасмиз. Лекин иш биз мусулмонларнинг ички муаммоимиз эканлигидан, унга шаръий тус бериб, уни шаръий хукмини баён қилиш билан кифояланамиз. Негаки жиноятчининг жазоси давлатнинг зиммасида. Хозирги куфр остидаги давлат эса, нохолислик қилди. Лекин шундай бўлганида хам бу иш давлат зиммасидан бошқага кўтарилмайди. Давлат жиноятчиларни мазлумлар ихтиёрига топширишга масул.

Лекин шу каби куфр томонидан бизларнинг фосиқларимиздан фойдаланиб амалга оширилиб келаётган хунрезликларга миллий ирқий ёки бошқача тус бериш, Ислом асосларидан чиқиш яъни хаддидан ошиш хисобланади.

Бу ишни ёритишимиздан мақсад, куфр томони хали тийилгани йўқ. У яна шу каби ифлос ишларни режалашда давом этмоқда. Хатто дунёнинг хар бурчагида амалда миллий ёки қабила ва мазхабий урушлар уюштириб келаябди. Охирги вақтларда бу каби режалар М Осиё минтақалари устида бораябди.

Юқоридаги баёнот, Қиргиз хокимиятини қўрқитишга қаратилган бир қанча ишларнинг бири. Лекин бепарво қараб бўлмайди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here