АҚШ Сенатининг ташқи сиёсат бўйича Комиссияси америкалик қурол ишлаб чиқарувчи корхоналарга Сурия жангариларига ҳужумкор қурол-аслаҳа етказиб беришликка рухсат берувчи қонун лоиҳасини маъқуллади. Комиссия раҳбари Роберт Менендес Суриядаги воқеалар АҚШ миллий манфаатларига тегишлидир, деб баёнот берди.
Комиссиянинг 15 аъзоси лоиҳани қабул қилишлик учун овоз беришди, қарши овоз берганлар фақат 3 киши, маълум қилади The Wall Street Journal.
Ўзларининг бундай қарорини сенаторлар Сурия мухолифатига фавқулотда ёрдам бериш зарурияти туғилганлиги билан изоҳлайдилар.
“Ўртага АҚШнинг миллий манфаатлари қўйилган. Биз жангларга чеккадан туриб томошабин қатори қараб туролмайимз”, – баён қилди комиссия раиси ҳамда лоиҳа муаллифи Роберт Менендес.
Лоиҳада Сурия жангариларига ҳужумкор қурол-аслаҳа етказиб беришликка қўйилган таъқиқни олиб ташлашлик ҳақида айтилади. Қонун лоиҳаси муаллифлари бу ҳужумкор қуроллар фақат “хаётнинг америкача қийматларини тан олувчи” ва Сурияда Шариат қонунларини ўрнатишликка интилмаган жангариларгагина етказилиб берилишлиги кераклигини қайд қиладилар.
Комиссия тарафидан маъқулланган лоиҳа кўрилиб чиқилишлик учун АҚШ Сенатига тақдим қилинади, сўнг Барак Обама столига келиб тушади.
Сенаторлар тарафидан қилинаётган шошма-шошарликка Суриядаги вазиятнинг кескин кучайишлиги сабаб бўлмоқда. Май ойининг ўрталарида ҳукумат қўшинлари мамлакат ғарбидаги Ал-Қусайр шахрига кучли ҳужум уюштирди. АҚШ президенти идорасидаги The Wall Street Journal ходимига кўра, уларга Эрон тарафидан мадад берилган. Бироқ маҳаллий нашриётлар матбуотчилари Асад аскарлари билан бир вақтда, «Жабхат ун-Нусра» позицияларига Ливандан туриб «Хизбуллоҳ» ҳаракати жангари шиялари ҳам зарба берганлиги ҳақида хабар қиладилар. Бироқ «Жабхат ун-Нусра» мужоҳидлари режим аскарлари ва «Хизбуллоҳ» ҳужумларига қарши қақшатгич жавоб қайтарганлар ва душманга катта талофатлар етказганлар.