Қирғизистон парламентига МАНАС транзит Марказини ёпишлик ҳақида қонун лоиҳаси тақдим қилинди.

456
0

парламент киргизи

Қирғизистон ҳукумати парламентга “МАНАС” транзит юк ўтказув Маркази хусусидаги америка-қирғиз шартномасини тўхтатиш ҳақида қонун лоиҳасини тақдим қилди. Агар парламент бу қарорни маъқулласа, Афғонистондаги халқаро кучларга хизмат кўрсатаётган транспорт алоқа маркази 2014 йилнинг 11 июлидан бошлаб ўз ишини тўхтатади.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мазкур Марказни ёпишлик ҳақида 2011 йилнинг ноябридан бошлаб айтиб келади. У ўз баёнотларини гражданлар аэропортида ҳарбий база бўлишлиги мумкин эмаслиги ҳақидаги фикри билан изоҳлайди.

Қирғизистоннинг бу ҳаракатига жавобан АҚШ давлат департаменти ва Оқ уй тарафидан хозирча ҳеч қандай баёнот берилмаган. Бироқ, АҚШ давлат котиби ўринбосари Роберт Блейк апрел ойининг охирларида Тошкентга қилган ташрифи чоғида: “Президент Алмазбек Атамбаевнинг “МАНАС” транзит юк ўтказув Марказини гражданлик вазифаларни бажарувчи иншоатга ўзгартирмоқчи эканлиги бизга яхши маълум. Шунинг учун ҳам биз Қирғизистон ҳукумати билан муштарак мақсадларимизни рўёбга ошириш хусусида музокаралар ўтказамиз”, – деб баёнот берган.

Қирғизистоннинг бир касби бор: Бўлиб турган бир ишни тўхтатадида, сўнгра шу ишнинг давом этишлиги учун тўловни оширишни сўраб савдони бошлайди.

Бундан бошқа касблари ҳам бор. Масалан: Мамлакати устидан АҚШ билан Россия ўртасида моддий манфаатлар талашуви курашида, яъни бир державанинг Қирғизистондаги тъсирини синдиришлик учун икинчи держава амалга ошираётган найрангида Қирғизистон мусулмонларининг қонини тўкишда етакчилик қилиб бериш – бу, ўзлари “ИНҚИЛОБ” деб номлаб олган давлат тўнтариши бўладими ёки миллатлараро қирғинбарот низолар чиқариш бўладими, бунда ёш гўдак ўладими ёки қариями, аёлми ёки эркакми, қирғизми ёки ўзбекми – фарқи йўқ! Имонсизнинг берган ақчаси билан чўнтак тўлса бўлгани!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here