Е. Усенбаев: Қирғизистон Халифалик сари сўнги қадамларини босмоқда.

469
0

eusenbaev

Охирги вақтларда Қирғизистон ҳуқуқ қўрғов органларининг энг беқарор ва низоли ҳолатлар вужудга келишлиги эхтимоли ўта кучли мамлакатда динийи вазиятга хавотирли бахо бериш ҳоллари камайиб бораётганлиги сезилмоқда. Мабодо бергудек бўлсалар ҳам, маълумотлар ўта суйри кўринишда. Ваҳолангки, ислом радикаллари ва мазҳабларининг жамиятдаги таъсирининг ўсиб бораётганлиги бу ерда давомли бетоблик мисоли каби бўлиб қолган. Катта бўлмаган бу тоғли мамлакат диний экстремистларнинг барча турлари учун “бехавотир қўрғонга” айланиб бормоқда.

Куч стуктураларининг сукут сақлашлиги сабаби оддий – мамлакатдаги умумий беқарорликдан фойдаланиб, турли диний-экстремистик ташкилотлар ўз сафларини ҳамда таъсир кўламини кенгайтиришга интилмоқдалар. Ҳолат, бу ташкилотлар ҳукуматнинг иродасига қарши, куч структуралари муассасаларига кириб боришигача етиб келди. Бу борада «Таблиғи жамоат» ғоялари илғорлардан бўлди.

Қирғизистоннинг жанубида «Таблиғи жамоат» вакиллари Олабуқа, Жалолобод, Ўш, Хайдаркон, Баткен ва Лайлак чегара бўлинмаларининг заставаларида тез-тез меҳмонда бўлиб турадилар. Ҳарбийлар билан бўладиган самимий суҳбатлар мавзуси – Ислом фарзларини адо этишлик албатта зарурлиги ва уларни ўзлари билан биргаликда маҳаллий аҳолини “даъват” қилишга чақириш.

Дон хосилдор ерга ташланса албатта самара беради. Ўш области ички ишлар бошқармаси тезкор махсус отрядининг бошлиғи Бақит Тўлўнбоев (аввал жиноий қидирув бўлимида ишлаган) ҳамкасблари ҳамда қўл остидагилари орасида «Таблиғи жамоат» диний-зкстремистик оқимининг ғояларини тарқатиш билан шуғулланмоқда. Хизматдан ташқари вақтда эса Ўш шахридаги ўз ҳамфикрларининг диний амалиётларида фаол қатнашади.

«Таблиғчилар» таъсири остига шу йил январ ойининг охирларида тайинланган Аравон районининг прокурори Жонибек Жўлдўшев ҳам тушиб қолган. У ҳам ўз қўл остидагилари орасида даъват ишларини олиб боришлик билан шуғулланади. Бунда у маъмурий имкониятни қаттиқ қўлланиб, уларни диний фарзларга жиддий риоя қилишга ундайди.

Улар изидан дадил қадам билан Ўш чегара отрядининг “Аравон”  12-заставаси бошлиғининг ҳарбий таёргарлик бўйича ўринбосари капитан Тимур Калназаров бормоқда. У нафақат ўзи ташвиқот-тарғибот ишларини олиб боради, бундай имкониятни миссионерларга ҳам тақдим этади. Унинг ташаббуси билан Э. Эсонов бошчилигидаги «таблиғчилар» гуруҳи Ўш чегара отрядининг 11, 12 ва 13- заставалари оддий аскарлари орасида ташвиқот ишларини ўтказган.

Ҳарбий аскарлар орасида «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотининг ғояларини тарқатганлиги учун ўтган йилнинг ноябр ойида Жанубий-ғарбий ҳудуд қўмондонлигининг 1-алоҳида механизациялашган пиёда бригадасининг гауптвахтаси бошлиғи майор Ақилбек Исаев Қирғизистон Қуроллий кучлари сафидан бўшатилган. Айни вақтда унинг ишини содиқ ҳамфикри – 36806 ҳарбий қисимининг озиқ-овқат омбори бошлиғи катта прапоршик Азамат Қармишақов давом этдирмоқда.

Халқдаги “Замбараклар янграётганда, илҳом парилари жим турадилар” деган ҳикматли сўзига қиёс қилиб, Қирғизистондаги вазиятга “илм-фан жим тургач, дин мустаҳкамланмоқда” деган иборани қўллашлик ўринлидир. Қашшоқлик, изтироб ва руҳий бўшлиқ – булар жамиятни исломийлашишлигига олиб борадиган омиллардир, деб хисоблайдилар таҳлилчилар.

Охирги йиллар тажрибаси шуни кўрсатадики, нодонларча бошқарув натижасида талон-тарож бўлган Қирғизистон учун диний экстремизм – чуқур томир отган сиёсий , иқтисодий ва ижтимоий низоларнинг натижасидан бошқа нарса эмас. Бунақанги оддий бўлмаган вазиятда шундай вақт келиши мумкинки, унда диний сақофатда пишиб етилган куч структуралари қуролларини ўз хўжайинларига қаратишлари мумкин. Ўшанда, Қирғизистонни Ислом Халифалигининг бир қисми, деб эълон қиладиган кун келади.

Ермек Усенбаев.

ЦентрАзия.

Туркистон:

Юқоридаги мақола муаллифи Усенбаев мусулмон эмас кўринади.

Лекин бу мақоладан унинг қайсидир исломий шахсларга нисбатан қаттиқ шахсий ғарази ичига сиғмай кетгани ҳам сезилиб турибди.

Диндан эса ўшаларга қарши қурол сифатида фойдаланишга харакат қилибди. Вазиятни ҳам давлат томонидан таблиғ жамоатига қарши қонун қабул қилиш ёки қабул қилмаслик хақида бахс кетаётган бир пайтда танлабди.

Аслида давлатдан бирор бир исломий жамоъаларга қарши харакат кутаётган инсонлар Қирғизистон халқи ичида кўп эмас. Улар юқоридаги каби носоғлом муҳит тарафдорлари ёки ташқи давлатлар манфаатига хизмат қилаётган хоин шахслар бўлиши мумкин.

Қирғиз ҳукуматини диндорларга қарши қўйишга интилаётган ташқи давлатларнинг манфаътларини кўриб чиқсак. Улар айниқса охирги йилларда Марказий Осиёда ўзларининг стротегик позициясиларини мустахкамлашда, Қирғизистонни ўта қулай нуқта деб топишди. Бунинг учун улар қирғиз ҳукуматини ўзларига тобелигини тоборо мустахкамлаб боришлари лозим.

Қирғиз ҳукуматининг диндорларга нисбатан тазийқларини кучайтириши, 2014 йилдан диндорлардан фойдаланишни кўзлаб турган баъзи бир давлатлар учун қулайликлар яратади.

Қирғизистон учун эса, хозирда ҳеч қандай хатар йўқ. Барча ваҳималар бирор бир куфр давлатларининг манфаъти учун, юқоридаги шахслар каби ҳиёнатчилар томонидан сунъий кўтариляпти.

Лекин шу сунъий ваҳималар, Давлатни халқига қарши провокация қилганидек, халқни ҳам давлатга қарши нафратини кучайтиради. Оқибатда хақиқатдан ҳам исломий туйғулардан келиб чиққан ҳаракатлар пайдо бўлиши мумкин.

Бу ишларга биз, Яқин шарқ давлатлари ва Афғонистонда гувоҳ бўлиб турибмиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here