Вашингтонда бўлиб ўтган анжуманда эксперт ва мутаҳассислар Марказий Осиёга эътибор қаратиб, у ерда Исломнинг қанчалик таъсирга эгалиги ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Америкалик диншунос олим, сиёсат ва дин устида узоқ йиллар такдқиқот олиб борган эксперт Ноа Такернинг фикрича, нафақат Марказий Осиё, балки жаҳон бўйлаб, xусусан ғарбда, Ислом ва мусулмончиликка ижобий ёндашув кескин суратда авж олмоқда.
Эксперт Ноа Такер Исломнинг Европа ва Америкада кенг ёйилиши ва ғарб ўлкаларида капитализм мабдасининг ортга чекиниши ҳақида очиқ гапирмади. Тадқиқод марказлари ўтган йилда эълон қилишича, Европа иттифоқи давлатларида тақрибан ўттиз минг Европалик Исломни қабул қилган ва фақат Американинг ўзида йигирма минг киши исломга кирган.
Ноа Такер Давлатда тўлиғича Ислом татбиқ қилишга уринишни мутаассиблик, деб сифатлаб, “динга берилиш мутаассибликка етаклайди, мутаассиблик эса ўз насбатида зўравонликка”, дея қўшимча қилди.
Унинг назарида мутаассибликка берилган ва исломий тузумни тарғиб қилишга ҳаракат қилаётган кучлар ҳамиша бўлган ва бўлишда давом этади.
– Мустақиллик йилларида одамлар диндорлашгани рост. Бугун намозxонлар кўп, диний тадбирларга эътибор ошган, xотин-қизлар орасида ҳижобга кирганлар кўп. Аммо исломнинг Марказий Осиёга xос жиҳатлари ҳақида ҳам унутманг, дейди Ноа Такер.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Марказий Осиёда кўпчилик ўзини ҳамон шундай мусулмон деб билади, дейди олим.
Таниқли олим Азизулла қози мутаассиб гуруҳлар интернетда ташвиқотни кучайтириб, ёшларни ўзига қаратиш учун қандай усуллар қўллаётгани ҳақида гапиради.
Улар юритадиган сайтларга ҳар қанча тўсиқлар қўйилса ҳам, лекин улар турли замонавий йўллар билан динга қизиққан ёшлар эътиборини тортишга ҳаракат қилишади. Видеолар, суратлар, “ноёб” маърузалар ҳатто “Фаcебоок” ва “Твиттер” сингари оммабоп сайтлар воситасида тарқатилади, дейди қози.