Уммат билан ҳукмдорлар ўртасидаги хусумат

88
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Уммат билан ҳукмдорлар ўртасидаги хусумат

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний “Фатҳул-Барий – шарҳу Саҳиҳул Бухорий” асарининг “Талашиб-тортишувчи душманларнинг энг ёмони” бобида шундай дейди:

حدثنا أبو عاصم عن ابن جريج عن ابن أبي مليكة عن عائشة رضي الله عنها عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: “إن أبغض الرجال إلى الله الألد الخصم.

Абу Осим бизга Ибн Журайждан, у Ибн Абу Маликадан, у эса, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ наздида одамларнинг энг ёмони – хусуматли душманлардир”, дедилар

Азиз биродарлар!

Бу уммат дунё ва охиратда фаровон ҳаёт кечириш учун яратилган. Раҳм-шафқатдан маҳрум бўлган ҳолда, адолатсизлик, хўрлик ва зулм ботқоғида яшаш учун яратилмаган. Ҳозирда Уммат хусумат ва адоват ичида яшашга мажбур. Ҳукмдорлар ва уммат ўртасидаги хусумат ва адоват энг юксак даражага етди. Қандай қилиб бундай бўлмасин. Ҳукмдорлар ўз халқига, умматига душманлик қилиб, уларни таъқиб қилиб, ўлдирмоқда, ҳибсга олиб, зулм қилмоқда. Ахир, ҳукмдорлар билан уммат ўртасидаги хусуматдан кўра ёмонроқ хусумат бўлиши мумкинми?!

Эй мусулмонлар!

Биз мусулмонлар фақат Роббимиз буюрган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган нарсаларнигина қабул қиламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни ўзини хўрлашдан қайтардилар. Мусулмон адолатсизлик ва хорликни қабул қилмайди. У зулм қаршисида сукут сақлаб турмайди. Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмайдиган золим ҳукмдорларнинг бирортасига бўйсуниш мумкин эмас. Ҳозирда ҳеч бир ҳукмдор шариат бўйича ҳукм юритмайди, шунинг учун уларга бўйсуниш жоиз эмас. Бугунги кунда Ғарбнинг қулига айланган кимсалар Ислом Умматини бошқармоқда. Бу рубайбиза ҳукмдорлар ер юзида кибрланиб, одамларни ваҳшийларча ўлдирдилар. Улар Аллоҳ учун одамларнинг энг ёмонидир.

Шунинг учун уларнинг золим режимларини тўлиғича қулатиб, унинг ўрнига адолат биносини қуриш лозим. Ислом давлати барпо этилгандан кейин ҳақиқий ҳисоб-китоб бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

{وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ}.

Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар”. (Шуаро: 227).

Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштириб, уларнинг бошидаги балоларни аритадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатининг тикланишини тезлаштиргин. Аллоҳим, ер юзини Ўз нуринг билан мунаввар қилгин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

 

26 Робиул Авал, 1446ҳ йил.

29 сентябрь,        2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here