Қирғизистон президенти Алмаз Атамбаев мамлакатнинг қуролли кучларини янгилаш масаласини Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги янги ҳарбий қисмни очаётиб маълум қилди, дея хабар қилади ca-news ахборот агентлиги.
Олабуқада Мудофаа вазирлигининг замонавий инфратузилмага эга ҳарбий қисмининг очилиш маросимида иштирок этган қирғиз президенти Алмаз Атамбаев “Бизга профессионал ҳамда тўлиқ таъминланган армия керак. Мамлакат армияни замонбоп техника билан таъминлаши зарур”, – деди.
Бундан ташқари, ҳарбий билим бериш сифатини яхшилаш масаласи долзарб. Биз сифатли таълим берган, билим беришга жон дили билан киришган, ҳарбий ўқув юртларида терс кўринишларга бефарқ қарамаган офицерларни қўллашимиз лозим, деб қўшимча қилди президент.
Туркистон:
Нихоят Атамбаев ҳам Россия билан гаплашиш услубини тушуна бошлади шекилли. Умуман халқаро сиёсатда, бирор давлат иккинчиси билан биродарона муомила қилиши мумкин эмас. Уларнинг муомилалари фақат манфаът асосига қурилган бўлиши муқаррар. Бу манфаът, мафкуравий, ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий шулардан бирига таълуқли бўлиши аниқ.
Атамбаев ҳам хозирда жуда қийин ахволда турибди. Россия уни божхона иттифоқига киришга мажбурлаябди, бу эса ўз навбатида Ганси базасини чиқариб юбориш мажбурияти юклайди. Гансини чиқариб юбориш ҳам Қирғизистон зиммасида бўлганидан, АҚШтомони ҳам Атамбаевга нисбатан бирор ифлос чора кўриши аниқ.
Шунинг учун буларни ўрталарида ўзини танлаш хуқуқи борлигидан, яъни Қирғизистон манфаътларидан туриб, икковининг таклифларидан манфаътлиро?ини танлашда қирғиз сиёсий элитасининг барчаси билан ҳамкорликда иш олиб бориши лозим. Токи бу ечим қирқиз сиёсий доирасининг ечими бўлиб, Атамбаевнинг фақат ўзини юқоридаги катта давлатлар танқид қила олишмасин.
Хозирда қирғиз армиясини янгилаш ёки модрнизация (тубдан алмаштириш) масаласини кўтариш лозим. Чунки АҚШнинг шу масаладаги таклифи хали ҳам кучда турибди. АҚШ Ўзбекистонни таминлагани сингари Қирғизистонни ҳам таъминлай олади.
Путинни ўзига ака қилиб, бир чўққига унинг номини бериш билан масала хал бўлди деб ўйлаш, бу хом хаёл эди.