АҚШ ва Россия Ўзбекистоннинг қўшнилари билан муносабатларини таранглаштирмоқда

566
0

300px-Средняя_Азия

russian.eurasianet.org сайти Джошуа Кучеранинг АҚШ ва Ўзбекистон орасидаги ҳарбий алоқалар ҳақидаги ушбу мақоласини чоп этди. Унда айтилишича, АҚШнинг Ўзбекистонга бераётган ҳарбий ёрдами тобора ортиб бормоқда. АҚШнинг кичкина пилотсиз ҳарбий учоқлар бераётгани Вашингтонда сир тутилаётган бўлиши мумкин. (Аммо «The Bug Pit» блогидагилар буни яхши биладилар).

АҚШ Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам ортиқча ҳарбий ускуналарни бепул беришга сўз берганлар. Шунингдек, Қирғизистонда АҚШнинг ҳарбий ҳаво базаси ҳам бор. Демак, АҚШ ҳарбий кучлари фақатгина Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётгани йўқ.

Қозоғистоннинг «Тенгри Ньюс» хабар агентлигидаги бир ма?олада “Ўзбекистон ва АҚШнинг ҳамкорлиги Марказий Осиёда тўқнашувга олиб келади”, дейилади. Ушбу мақолада россиялик сиёсатшунос Александр Собяниннинг  қуйидаги хулосаси ҳам мавжуд: “Ўзбекистон минтақада тез суръатлар билан иқтисодий ва ҳарбий гигантга айланиб бормоқда, бу эса Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон учун тинч ҳаётнинг тугаганини билдиради”.

«ЦентрАзия» сайтида таҳлилчи Андрей Грозин Ўзбекистоннинг Америка ёрдамини олишдан мақсади фақатгина ўз халқига репрессияларни ортириши  эмас, балки Ўзбекистон бу билан минтақада мутлақ устунликни қўлга киритишни истайди, АҚШ эса Марказий Осиё режимларига қурол бериш билан бу минтақада секин портлайдиган ва бутун минтақада урушни келтириб чиқарадиган мина қўймоқдадир. Грозин мақоласининг хулосасини Чеховнинг қуйидаги машҳур сатрлари билан якунлайди: “Агар биринчи саҳнага қурол осиладиган бўлса, иккинчи саҳнада эса албатта ўқ овози эшитилади”.

Бу айтилганлардан қандай хулоса қилишимиз мумкин: АҚШ Ўзбекистон режимини ўз халқини бостиришда ишлатиладиган қуроллар билан таъминламаётган бўлсада, минтақадаги вазиятнинг таранглашиши АҚШни безовта қилмаётганга ўхшайди.  Кичкина пилотсиз ҳарбий учоқлар, кеча кўриши ускуналари, броножилетлар ва GPS навигация тизимлари Андижондаги (2005 йилда) норозилик намойишлари каби намойишларни бостиришда кўп ишга ярамаса ҳам, қўшнилар билан чегаралардаги низоларда катта ёрдам бериши мумкин.

Айтиш керакки, юқорида тилга олинган минтақавий душманликни ортириш ҳақидаги хулосалар АҚШнинг Марказий Осиёда олиб бораётган сиёсати ҳақидаги россияликларнинг хулосалари билан ўхшашдир. Кремлни Ўзбекистоннинг Россия таъсиридан чиқишга уринишлари безовта қилади, масалан, Ўзбекистоннинг Россия учун ўта муҳим бўлган Коллектив хавфсизлик ҳамкорлиги Ташкилотидан чиқиши бунга мисол бўла олади. Шунинг учун Россия ҳукумати Қирғизистон ва Тожикистонга катта ҳарбий ёрдам беришни АҚШ ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлигига муқобил сиёсат ўрнида кўради. Шунинг учун Россиянинг бу минтақада зиддиятларни ошкора ошираётганини айтишимиз мумкин. Фақат Ўзбекистон ўз қўшниларига нисбатан шу қадар ишончсизки,  бу ерда Кремлнинг қўли борлигини айтиш ҳам у қадар ўринли эмас. Аксинча, Ўзбекистоннинг Россияга бўлган ишончсизлиги уни НАТО ва АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни оширишга ундаётган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда Россиянинг Ўзбекистоннинг қўшниларига ҳарбий ёрдам бериши минтақадаги таранглашган аҳволни енгиллаштирмайди. Бу омилларнинг барчаси умумий шубҳалар доирасини кенгайтиради  ва вазиятни янада оғирлаштиради. Бунинг нима билан тугашини эса ҳеч ким билмайди.

(Мақола қисқартирилган ҳолда тақдим қилинди. Таҳр.)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here