Ўрта Осиё давлатлари устидаги қора қузғунлар мақсадлари хақида.

650
0

300px-Средняя_Азия

Туркистон:

Қирғизистонга Эрдагонни келиши, Ловровни Ўзбекистонга келиши ва яқинда кутилаётган Каримовнинг Россияга расмий ташрифи, минтақадаги сиёсий кетувларга қанчалик таъсир кўрсата олади?  Хозирда барчанинг диққати шу саволларга қаратилиши табиий.

Албатта барча давлатлар ўз манфаътлардан келиб чиқиб, бирор бир масалада бўлса ҳам, вазиятни ўзгартиришга интилади. Лекин муаммо шундаки, М.О давлатларининг бирортаси, шу минтақадаги манфаътлари тўқнаш келиб турган АҚШ, Россия ва қандайдир миқдорда Хитойни, стротегик позицияларини хисобга олишга ва уларнинг маълум даражада ва маълум сохаларда ўзлари учун ҳамкорликка олишга мажбур эканликларида.

Қирғизистон:   Шу кунгача Россия билан ҳамкорлиги ошиб келди. Лекин Туркия бош вазири Эдағоннинг ташрифи, Атамбаевни яна қийин ахволга сола бошлади. Эрдағоннинг ташрифи, қандайдир миқдорда Россияни пастга уриш, уни даражасини белгилаш, яъни энергетика сохаларида хатто Туркия ҳам ундан тузукроқ манфаътлироқ лоихаларни Қирғизистонга таклиф қила олишини ва у Россиядан кўра дадилроқ харакатлана олишини таклиф қилди.

Албатта бу харакатлар Каримовни Россияга ташрифи олдидан ва унга Россиянинг Қирғизистон энергетикаси хақида балки баъзи бир кутилаётган таклифлари олдидан амалга оширилгани эътиборли. Негаки Россия Қирғизистон энергетикаси ва бошқа сохаларида ҳам, активларни қўлга киритиб олиб, уларни фақат Ўзбекистон ёки бошқа апанентларига қарши  ва эътиборли жойи фақат ўз манфаътлари йўлида фойдаланиб келади. Бу яшириб бўлмайдиган хаҳиқат эканлигидан, Эрдагон шу нозик нуқтани қўзиб қўйди. Келажакда, Путин Каримовга Қирғиз энергетикасининг бирор бир сохасини таклиф қилиши кутилмоқда, агар шундай бўлса, қирғиз элитаси ичида албатта Эрдағоннинг таклифи мухокама қилиниши мумкин ва хатто сиёсий мухолиф кучларга бош кўтаришлари учун шу каби Россиянинг Қирғизистонга нисбатан беписант харакатлари трамплин вазифасини бажариши мумкин.

Лекин, бу каби лоихалар Туркия томонидан чизилиши мумкин эмас. Албатта бу ишлар ортида АҚШ ва унинг манфаътлари турибди. Унинг манфаъти эса, Қирғизистондан чиқариб юбориш талаб қилинаётган Манасдаги авиабазасининг тақдирига боғлиқ.

Атамбаев хозир хавас қиладиган холатда эмас. Хатто таниқли Рус тахлилчилари уни қўрқитиб, “Атамбаевни Бакиевни тақдири кутмоқда, агар у ҳам АҚШ базасини чиқариб юбормаса” деб тахлил беришмоқда. Агар чиқариб юборсачи, унда уни нима кутмоқда?

Ўзбекистон:  Лавровнинг келиши, фақат Каримовни Путин билан учраштириб қўйишдан бўлак бирор манфаътли иш бўлмади. Буни у ўзи “Фақат лағмон егани” билан чиройли ифодалади.

Каримовни Путиндан қўрқишига тикиш ва бу вазиятни ўзгартириб юборишига ишониш, хозирги вазиятда қийинроқ. Чунки Ўзбекистонга таклиф қилинаётган АҚШнинг лоихаси ўта жиддий ва кенг кўламли. Илгари Каримовни кутаётган халқаро босимлар қам АҚШ томонидан бартараф этилиб, кутилмаган холатлар пайдо бўла бошлади.  Хатто Путин унга Қирғиз энергетикасига инвесторлик қилишни таклиф этганида ҳам, Каримов хозирги йўналишига катта ўзгаришлар киритиши амри махол.

Фақат ўз аро ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга уриниб кўришлари кутилади. Бу эса қуруқ расмиятчиликдан бошқа нарса эмас. Лекин Ўзбекистон, 2014 йилдан кейинги вазиятлар хақида ҳам ўйланиши лозим. Бу эса АҚШнинг Ўзбекистон хақидаги лоихасининг қанчалик кенг кўламлилигига боғлиқ. Баъзилар бу лоиха худди жанубий Корея, ёки Япония сингари, узоқ ва жиддий муносабатлар деб билишса, бошқа сиёсатчилар эса, 2014 йилдан кейин АҚШ минтақани тарк этади дейишади. Нима бўлганида хам бу ҳамкорлик, АҚШ билан Россия ва Хитой ўрталаридаги муносабатларга боғлиқ. Албатта Путин Каримовни шу масала хусусида қўрқитишга уриниб кўради, лекин вазиятга Каримовнинг шу фикрларга муносабатидан келиб чиқиб қиладиган харакатлари ҳам маълум миқдорда  таъсир кўрсатади албатта.

Хулоса:  Вазият жиддийлаша бошлади. Эндиги воқеъа ходисаларнинг йўналишлари, фақат кичик давлатларнинг баъзи бир харакатларига чамбарчас боғланиб бормоқда. Қирғизистоннинг АҚШ авиабазасига муносабатига, Ўзбекистонни ҳам АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликларини қай даражагача кенгайтиришига.

Шуларнинг қаммаси, бу давлатларга, АҚШ ёки Россия томонидан бера олинадиган ҳар томонлама босимлар кўламига боғли? бўлиб қолмоқда, хамкорликларга эмас.

Абу Али:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here