Халқ бойлиги сотилмоқда. Ким ошди?!

470
0

джеруй

Қирғизистоннинг геология ва минерал манбаълари давлат Агентлиги 5 апрел куни мамлакатдаги энг йирик конлардан бири – «Жеруй» олтин конини ишлатишлик учун конкурс эълон қилди.

Лицензияга эга бўлиш учун бошланғич нарх – 300 млн доллар миқдорида белгиланди.

Шунингдек, конкурс ҳақидаги эълонни, Агентлик, Бишкекдаги ҳориж элчихоналарига топширишликни ҳамда Қирғизистоннинг ҳориждаги элчихоналарига жўнатишлиги учун мамлакат ташқи ишлар министрлигига йўллашликни ҳам мақсад қилган.

Аввалда «Жеруй» олтин конини «Жеруйолтин» ёпиқ акциядорлик жамиятининг 60 фоиз акциясига эга бўлган Visor Holding компанияси ишлатган. Бироқ, 2010 йили мамлакатда ҳукумат алмашгач, ўша йилнинг ноябр ойида, “белгиланган иш планлари” (бу жумла остида қандай маъно бор экан?) бажарилмаётганлиги боис, комапания лицензияси йўққа чиқарилган эди.

Visor Holding компанияси шу йилнинг март ойида Қирғизистон ҳукумати устидан халқаро арбитраж судига арзнома топширган ва сармоя ётқизишга боғлиқ тортишувларни тартибга солиш Халқаро марказидан компания фойдасига 400 миллиондан ортиқ доллар ундириб беришликни даъво қилган.

Шунинг учун ҳукумат, конкурс ғолиби халқаро арбитражнинг барча даъволарини ўз зиммасига олишини конкурс шартларидан бири қилиб белгилаганига ажабланмаса ҳам бўлаверади.

Белгилаб кетиш керакки, олтин захираси ҳажми бўйича (таҳминан 81 тонна) ва ишга тушишликка тайёрлиги даражаси билан Жеруй Кумтордан кейинги иккинчи ўринда туради. Жеруй конига Россиянинг «Полюс золото», Канаданинг Centerra Gold Inc ва шунингдек бир қатор Хитой компанияларининг қизиқишлари бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here