Имомларнинг яхшилари ва ёмонлари

6477
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Имомларнинг яхшилари ва ёмонлари

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Имом Нававийнинг  “Минҳаж шарҳ Саҳиҳи Муслим” китобида “Имомларнинг яхшилари ва ёмонлари” ҳақидаги бобда шундай дейилади:

حَدَّثَنَا إِسْحَقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ الْحَنْظَلِيُّ عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:” خِيَارُ أَئِمَّتِكُمْ الَّذِينَ تُحِبُّونَهُمْ وَيُحِبُّونَكُمْ وَيُصَلُّونَ عَلَيْكُمْ وَتُصَلُّونَ عَلَيْهِمْ، وَشِرَارُ أَئِمَّتِكُمْ الَّذِينَ تُبْغِضُونَهُمْ وَيُبْغِضُونَكُمْ وَتَلْعَنُونَهُمْ وَيَلْعَنُونَكُمْ، قِيلَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَفَلَا نُنَابِذُهُمْ بِالسَّيْفِ فَقَالَ لَا مَا أَقَامُوا فِيكُمْ الصَّلَاةَ، وَإِذَا رَأَيْتُمْ مِنْ وُلَاتِكُمْ شَيْئًا تَكْرَهُونَهُ فَاكْرَهُوا عَمَلَهُ وَلَا تَنْزِعُوا يَدًا مِنْ طَاعَةٍ

Исҳоқ ибн Иброҳим ал-Ҳанзолий бизга Авф ибн Моликдан  Росулуллоҳ rнинг бундай деганликларини ривоят қилади:

«Имомларингиз (раҳбарларингиз)нинг яхшилари сизлар уларни яхши кўрадиган, улар ҳам сизларни яхши кўрадиган, сизлар уларнинг ҳаққига дуо қиладиган, улар ҳам сизларнинг ҳаққингизга дуо қиладиганларидир. Имомларингиз (раҳбарларингиз)нинг ёмонлари сизлар ёмон кўрадиган, улар ҳам сизларни ёмон кўрадиган, сизлар уларни лаънатлайдиган, улар ҳам сизларни лаънатлайдиган кимсалардир». Уларга қарши курашмаймизни, ё Росулуллоҳ, дейилди. У зот бундай дедилар: Йўқ, модомики намозни барпо қилар эканлар (курашмайсиз). Қачон бошлиқларингизда бир оз ёқтирмайдиган ишни кўрсангиз, бас, унинг амалини ёмон кўринглар, аммо итоат қилишдан бош тортманглар».

Шарқ ва Ғарбдаги Исломий ўлкаларларда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга гувоҳ бўлаётганлар ҳайратдан ёқа ушламоқда. Чунки бу ўлкаларнинг ҳокимлари мустамлакачи Ғарбга хизмат қиладиган ва Ислом Умматига душманлик қиладиган хоин ҳукмдорлардир. Кофирлар Ислом Умматининг гўдакларини ўлдирди, катталарни хўрлади, аёлларини зўрлади, муқаддасотларини оёқ ости қилди, мол-мулкини талон-тарож қилди ва ҳоказо. Уларнинг Ислом Умматига нисбатан амалга ошираётган ваҳшийликларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Зеро Уммат оғир хўрлик ва зорликни бошилан кечирмоқда. Аммо бу ҳолат қачонгача давом этади? Қачон Ислом Уммати бундай разолатдан қутилади? Йигирма йилдан кейин фарзандларимиз бу ҳолатни қандай баҳолайлар? Шундай экан, ҳозирги раҳбарлар юқоридаги ҳадиси шарифда зикр этилган лаънатга лойиқдирлар.

Аллоҳим, Башарга, унинг гуруҳига, тарафдорларига ва барча хоин мусулмон ҳукмдорларга Ўзинг кифоя қилгин. Умматни уларнинг ёмонликларидан халос қил. Чунки улар ҳозирги замоннинг шайтонларидир. Аллоҳим, биз уларни ёмон кўриб, юртларимиздан йўқ қилишга ҳаракат қилаётганимизга Ўзинг гувоҳсан. Аллоҳим, уларнинг саройларига кириб, қувиб чиқишимизни бизларга насиб эт. Бизни, ўнлаб йиллар давомида хоин ҳукмдорлар томонидан зулмга учраган умматнинг мазлумларини қўллаб-қувватловчилардан қил. Бизга Ўзингнинг ваъданг, Пайғамбаринг eнинг башорати бўлган Пайғамбарлик минҳожи асосида халифалик давлатини барпо этишга имконият бер. Уларни йўқ қилиш билан янги даврни бошлашни, ғурур ва шон-шараф даврига муҳр босишни бизларга насиб эт!

Эй мусулмонлар! Бу ишни амалга ошириш учун фаолият қилаётганлар билан ҳаракат қилишни тўхтатиб, дунёга алданиш билан бу буюк яхшиликнинг ажридан куруқ қолманг!

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.

16 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

24 Май,          2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here