Қирғизистон ҳукумати мамлакатда қашшоқлик бартараф этилганини маълум қилди

3745
0

Қирғизистон ҳукумати мамлакатда қашшоқлик бартараф этилганини маълум қилди

Президент Садир Жапаров Қирғизистон қашшоқ давлатлар қаторидан чиққанлигини маълум қилди. Унга кўра, бундан буён саноқли доиралар ва бир ҳовуч кимсаларнинг бойиб кетишига йўл қўйилмайди. Бош вазир Акилбек Жапаров президентнинг нутқини олқишлаб, Қирғизистон иқтисодиёти барқарор ўсиш траекториясига ўтганини ва ташқи савдо ҳажми мунтазам ўсиб бораётганини билдирди.

“Жаҳон банки маълумотларига кўра, биз кам даромадли давлатлар тоифасидан чиқдик. Бугунги кунда номинал ялпи ички маҳсулотимиз аҳоли жон бошига 2 минг АҚШ долларини ташкил этади. Давлат иқтисодиётда етакчи куч ролини ўз зиммасига олди”, деди Жапаров.

Бундан аввал БМТ Қирғизистоннинг ўтган йили Инсон тараққиёти индексида бир поғонага кўтарилиб, собиқ ўрта ривожланган тоифадан ривожланган давлатлар гуруҳига кирганини эълон қилган эди.

Жаҳон банки 189 мамлакатни ялпи ички маҳсулот миқдори бўйича даромади “паст”, “ўртачадан паст”, “ўртачадан юқори” ва “юқори”, дея тўртта гуруҳга ажратади. Агар ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 1135 доллардан кам бўлса, у ҳолда мамлакат “даромади паст” ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулот 1136 доллардан 4465 долларгача бўлганлар иккинчи (даромади ўртачадан паст) гуруҳга, 4466 доллардан 13845 долларгача бўлганлар учинчи (даромади ўртачадан юқори) гуруҳга, 13846 доллардан юқорилар эса тўртинчи (даромади юқори) гуруҳга киради. 2023 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти аҳоли жон бошига 1969,2 долларни ташкил қилди.

Маълумотларга кўра, Қирғизистонда энг кам иш ҳақи 2021 йилнинг бошидан 2024 йилнинг мартигача бўлган даврда 22 доллардан 27 долларга, аниқроғи 5 долларга ошган. Айни пайта, ЕОИИ аъзоси бўлган Қозоғистонда энг кам иш ҳақи 88 долларга, Арманистонда 57 долларга, Беларусияда 39 долларга ва Россияда 38 долларга ошган.

Изоҳ:

Мамлакатда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, асосан, Жапаров ҳукуматининг ижтимоий жамғармани бюджетнинг даромад қисмига қўшиб ҳисоблаши билан боғлиқ. Аввалги ҳукуматлар ижтимоий фондни, аниқроғи, фуқароларнинг пенсия тўловларини алоҳида ҳисоблаб келган. Бундан ташқари, халқаро ташкилотларнинг ҳисоб-китоблари ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши халқнинг қашшоқликдан қутилганини ёки турмуш даражаси яхшиланганини билдирмайди. Чунки сармоядор ниқоби остида мамлакатга келиб, тоғ-кон ва бошқа корхоналарни бошқариб, фойдасини хорижга олиб кетаётган капиталистларнинг даромадлари ҳам ялпи ички маҳсулотга қўшиб ҳисобланади. Ҳақиқатда эса, капиталистларнинг даромадлари аҳоли турмушининг яхшиланишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Президент Жапаровнинг “бир ҳовуч кимсаларнинг бойиб кетишига йўл қўйилмайди, миллат бир хил ривожланади”, деган гапларига келсак, расмий статистика бунинг аксини кўрсатмоқда. Миллий статистика қўмитасининг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилнинг январ-сентябрь ойларида Қирғизистон аҳолисининг пул даромади 576,3 миллиард сомни ташкил қилган. Шу билан бирга, энг бой синф билан энг камбағал синф даромадлари ўртасидаги тафовут ўтган йилга нисбатан 6,4 баравардан 9,1 баробарга ошган. Шунингдек, ўрта синфнинг даромадлари ҳам сезиларли даражада камайган. Бундан ташқари, Миллий статистика қўмитаси аҳолининг 33,2 фоизи, яъни 2 миллион 333 минг киши қашшоқликда яшаётганини маълум қилди. Улардан 420 минг нафари (6%) ўта камбағал даражада ҳаёт кечиради.

Демак, фактлар кўрсатиб турганидек, мамлакат қашшоқлик ботқоғидан ҳали қутилгани йўқ. Бунинг бирдан бир сабаби манфаатга асосланган капиталистик бошқарув тузумидир. Ушбу тузум билан бошқариладиган барча мамлакатларда бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут кучайиб бормоқда. БМТнинг ҳисоботига кўра, ривожланаётган мамлакатлардаги хорижий инвестициялар фойдасининг 80 фоиздан ортиғи 20та бой давлатга тўғри келади. Дунёдаги энг бой учта одамнинг бойлиги энг қашшоқ 48 давлатнинг ялпи ички маҳсулотига тенгдир. Дунёдаги энг бой 200 кишининг бойлиги эса, дунё аҳолисининг 42 фоизининг даромадидан ҳам кўпроқдир. Буларнинг барчаси мустамлакачи капиталистик тузумнинг нақадар адолатсизлик билан ҳукм юритаётганини кўрсатиб турибди.

Аммо Исломда эса иқтисодий муаммо бойликни адолатли тақсимлаш билан ҳал қилинади. Халифалик давлати ҳар бир фуқарони озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жойга эга бўлишини таъминлайди. Шунингдек, Ислом барча одамларни тиббий, таълим ва хавфсизлик хизматлари билан бепул таъминлайди. Бундан ташқари, ҳар бир кишига камолий эҳтиёжларини қондириш учун имконият яратиб беради. Судхўрликдан қайтаради, Байтулмолдан фоизсиз қарз беради. Бойлик бир ҳовуч одамларнинг қўлида тўпланишини ман қилади. Монополия, ўзлаштириб олиш ва ерни уч йилдан ортиқ ишлатилмай ташлаб қўйишни тақиқлайди. Қаровсиз қолдирилган ерни олиб, экин экадиган кишига беради, деҳқонларга ёрдам кўрсатади. Бугунги кунда бўлгани каби, пул қадрсизланмаслиги ва пулнинг харид қобилияти пасаймаслиги учун пул бирлиги олтин ва кумушга асосланади. Капиталистик компаниялар ва биржаларни тақиқлайди ва фақат Исломий компанияларга рухсат беради. Бошқа давлатлар Исломни қабул қилиши, Исломга амал қилиши ва адолатсиз капитализмдан воз кечиши учун Ислом давлати уларга Исломнинг иқтисодий низомини муваффақиятли ва адолатли намуна сифатида тақдим этади.

Мумтоз Маверанаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here