Фаластин масаласининг асл ечими Халифаликни барпо этишдир

8122
0

Фаластин масаласининг асл ечими Халифаликни барпо этишдир

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, яҳудийларнинг инсоният бошига бало бўлганига ҳамда Аллоҳга осийлик қилиб, пайғамбарларни ўлдириш билан танилганига гувоҳ бўламиз. Мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳисобланган Қуддус шаҳри милодий 637 йили Халифа Умар (р.а.) даврида Византияга қарши олиб борилган уруш натижасида Исломий ҳудудга айланди. Ундан кейин салиб юришлари пайтида Қуддус кофирлар қўлига ўтди. Сунг у яна Султон Салоҳиддин Аюбийнинг қўмондонлиги остида босқинчилардан озод қилинди. Ўша пайтдан тортиб то Усмонли давлати заифлашгунга қадар, аниқроғи Биринчи жаҳон урушигача Қуддус шаҳри Ислом диёри бўлиб қолди. Биринчи жаҳон уруши пайтида у Британия томонидан босиб олинди. 1917 йилда Қуддус Балфур декларацияси орқали яҳудийларга ваъда қилинди. Натижада бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган яҳудий қуролли гуруҳлари бу муқаддас масканга кўчиб кела бошлади. Маҳаллий мусулмонлар ўз уйларидан куч билан қувиб чиқарилди ва уларнинг уйларини янги келган яҳудийлар эгаллаб ола бошлади.

1947 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тайёрланган “Фаластинни бўлиш” режасига кўра, 1948 йилда (Исроил) давлати эълон қилинди. 1948 ва 1967 йиллардаги сохта урушлар (Исроил)га “енгилмас” унвонини берди.

Бироқ босқинчилик, талончилик ва қон тўкиш устида қурилган бу давлатни мусулмонлар қабул қилиши мумкин эмас. Айниқса, Аксо Масжиди мусулмонларнинг биринчи қибласи, Расулуллоҳ ﷺнинг Исро ва Мирож маскани ва Исломдаги уч муқаддас масжиддан бири бўлгани учун буни қабул қилиш мутлақо мумкин эмас. Бинобарин, Ақсо, Қуддус ва Фаластин замини нафақат фаластинликлар ёки араблар учун, балки бутун мусулмонлар учун муқаддас жой саналади. Бу муқаддас даргоҳга ҳужум қилиш бутун мусулмонларга ва Исломга қилинган ҳужум саналади. Шунинг учун Фаластин салибчилар қўлига ўтган қисқа вақтни ҳисобга олмаганда, доимо Ислом диёри бўлиб келган.

1948 йили яҳудий вужуди Ислом диёри қалбига ханжар бўлиб санчилгач, бу ҳудуд беқарорлик ва уруш минтақасига айланди. Айни пайтда минтақадаги Миср, Иордания, Ливан, Туркия каби мусулмон давлатларининг ҳукуматларига унинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш вазифаси топширилган. Бунга қўшимча равишда Ғарб яҳудий вужудини тиш-тирноғигача қуроллантирмоқда. Биргина Америка йилига расман 3,8 миллиард долларлик қурол юборади. Ғарбдандан келаётган қурол-яроқ ва моддий ёрдамга таянган яҳудий вуджуди Ғазо халқини нишонга олиб, уларни ҳаводан ва ердан қирғин қилишда давом этмоқда. Минтақадаги мусулмон давлатларининг қўллаб-қувватлаши уни янада рағбатлантиряпти. Масалан, Ҳайфа портига кетаётган озиқ-овқат кемаларининг ярмидан кўпи Туркия ва Мисрга тегишли. Нефт Озарбайжон ва Қозоғистондан боряпти. Аслини олганда, яҳудий вужуди билан дипломатик, сиёсий, ҳарбий ёки иқтисодий муносабатлар ўрнатиш шаръан ҳаромдир. Афсуски, ҳалол-ҳаромни эмас, балки фойда-зарар ва хўжайинларининг буйруқларини ўзлари учун ўлчов қилиб олган ҳукмдорлар яҳудий вужудини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Яҳудий вужудининг бу қирғинлари бомбалаш ва ўт очиш билан чекланиб қолмасдан, балки бунга ҳаёт учун зарур бўлган сув, электр, газ, озиқ-овқат йўлакларини тўсиб қўйиш ҳам қўшимча бўлмоқда. Натижада, (Исроил)нинг бомба ва ўқларидан омон қолган мусулмонлар очлик ва сувсизликдан ўлим билан юзлашмоқда. Ерлари тортиб олиниб, ҳимоясиз ва армиясиз ўлимга дучор бўлишмоқда.

Шаръий жиҳатдан қаралганда, душман ҳужумига қаршилик кўрсатиш вожибдир. Зеро, Ислом дини нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятнинг жонини, молини, ақлини, наслини, шаънини ҳимоя қилади. Шундай экан, Ғазодаги мужоҳидларнинг 7 октабр кунги ҳужуми шаръий мажбурият ҳисобланади. Ушбу ҳужумни “террор” сифатида баҳолаш капитализмнинг манфаат ўлчовига асосланган. Зеро, агар уруш Ғарб манфаатларига тўғри келса, “озодлик учун кураш” дейилади, агар унинг манфаатларига зид бўлса, “террор” дейилади. Шу сабабли Фаластин халқининг қаршилик ҳаракати бу ўзини ҳимоя қилиш ва шариъий масъулият бўлган жиҳоддан бошқа нарса эмас.

Уруш бошланганидан бери яҳудий ҳукумати Ғазони ҳам Ғарбий Соҳил каби анклавга айлантириш учун мажбурий кўчириш сиёсатини давом эттирмоқда. Ҳатто баъзи расмийлар Ғазо аҳолиси Мисрнинг Синай чўлига кўчирилиши, Ғарбий Соҳилдаги мусулмонлар эса, Иорданияга кўчирилишини маълум қилишди. Шунга қарамай, яҳудий вужуди беш ойдан бери давом этаётган урушда ҳеч қандай натижага эриша олмади. Аксинча, тинч аҳолининг қирғин қилиниши туфайли мусулмон бўлмаган халқлар ҳам дунёнинг тўрт бурчагида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга тўкилмоқда. Аммо асирларни озод қилиш ҳаракатлари натижа бергани йўқ.

Шу боис, АҚШ бошчилигидаги халқаро ташкилотлар ва мусулмон давлатлари аъзоси бўлган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Фаластин масаласига ечим сифатида “икки давлат” лойиҳасини олға сурмоқда. Шу ерда тарихга бир мурожаат қилсак, Фаластин Усмонли Халифалигидан тортиб олинганидан сўнг, Британия мандати остида у ерда яҳудий вужуди тикланди. Британия мандати остидаги яҳудийлар сони 56 минг кишини ташкил этган бўлса, 1946 йилга келиб уларнинг сони 604 минг кишига етди. Шундан сўнг АҚШ етовидаги БМТ 181 сонли қарор билан Фаластинда икки “яҳудий” ва “араб” давлатини қуриш ҳақида фармон чиқарди. “Яҳудий давлати” қурилди, бироқ араб давлати ҳақидаги қарор муаллақ қолди. Натижада яҳудий вужуди вақт ўтиши билан ўз ҳудудларини кенгайтириб, Фаластин ерларини босиб олишда давом этмоқда. Демак, Америка томонидан илгари сурилган икки давлат ечими хиёнат ва адаштиришдан бошқа нарса эмас. Айниқса, Фаластин Ғарбий Соҳил, Қуддус ва Ғазога бўлиниб, Қуддус эса, Шарқ ва Ғарбга бўлиниб, Ғазо очиқ қамоқхонага айланиб бораётган бир пайтда, бу ҳудудлар бир-биридан узилиб қолганидан сўнг, Фаластин давлатини барпо этиш хом ҳаёл бўлиб қолди. Ваҳоланки, Фаластин ҳукумати деб аталувчи ҳукуматнинг саҳродаги саробдан фарқи йўқ. Чунки чегараси, шаҳарлари, хавфсизлиги, иқтисодиёти номаълум давлат бўлиши мумкин эмас. Шундай экан, Фаластин масаласининг ечимини БМТдан кутиш ва икки давлатлик ечимини қабул қилиш мутлақо мумкин эмас!

Бундан ташқари, БМТ яҳудий вужудига оид юзга яқин қарор чиқарган бўлса, (Исроил) уларнинг бирортасига ҳам амал қилмаган. Масалан, 1967 йил 22 ноябрда БМТнинг 237 сонли қарорсида “уруш орқали босиб олган ҳудудлардан чиқиб кетиш” талаб қилинган. Аммо, яҳудий вужуди аксинча, ўз ҳудудини кенгайтирмоқда. БМТ қарорлари ичида амалга оширилган ягона қарор (Исроил) қурилиши тўғрисидаги қарордир. Қолаверса, БМТ қарорларининг ҳеч бири мусулмонлар манфаати учун чиқарилган эмас. Аксинча, унинг қарорлари фақат мусулмонларни қирғин қилишга хизмат қилди. Масалан, Босния, Афғонистон ва Ироқдаги миллионлаб мусулмонларнинг қони тўкилишига БМТнинг ҳиссаси катта. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари иттифоқи эса, БМТ етовидаги адаштирувчи ва чалғитувчи ташкилотлар ҳисобланади.

Демак, яҳудий вужудининг бу каби жиноятларини тўхтатишнинг йўли мусулмон қўшинларини оёққа турғизишдир. Зеро, кучга қарши куч, армияга қарши армия қўйилмаса, бу қирғинлар тўхтамайди. Агар бугунги мусулмон етакчилари бир оз жасоратга эга бўлиб, Ислом қўшинлари ҳаракатга келганда, бугун биз Ғазодаги биродарларимизнинг аянчли чақириқларини эмас, балки ер юзидаги энг қўрқоқ халқ бўлмиш яҳудий вуджудларининг аччиқ дод-войларини эшитган бўлардик. 7 октябрдан буён майдонларда тўпланган миллионлаб мусулмонлар ҳам “Армиялар Ақсога” шиорларини кўтариб чиқишмоқда. Зеро, бирор Ислом давлати босиб олинса ва уни ҳимоя қилишга маҳаллий аҳолининг кучи етмаса, қўшинлар бирлашиб, душманни даф қилишлари фарздир! Аллоҳ таоло айтади:

وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَنَا مِنْ لَدُنْكَ نَصِيرًا

 “(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар (ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?! [Нисо: 75]

Жаҳон мусулмон уламолари иттифоқи ҳам бу ҳукмни етарлича очиқ-ойдин баён қилди ва бу ҳукмни татбиқ қилмаган раҳбарлар Аллоҳ ва Расулига хиёнатда айбланишини маълум қилди. Демак, бу хоин ҳукмдорлар ўз вазифаларини бажара олмас экан, Фаластин масаласининг асл ечими бутун Умматнинг шаъни ва хавфсизлигини ўз ўрнига қўядиган Халифалик давлатини барпо этиш билан амалга ошади. 1924 йил 3 мартда Халифалик қулагандан кейин Уммат кичик миллий давлатларга бўлиб ташланди. Ислом дини ўрнини миллий манфаатлар эгаллади. Натижада, яҳудий вужудининг жиноятларига қарши Ислом Умматининг оёқ-қўллари боғланган ҳолда қолди. Ҳарбий жиҳатдан Мусулмон қўшинларида ҳеч қандай заифлик йўқ. Бироқ қўшинларни сафарбар қилиб, уларга буйруқ берадиган Халифа йўқ. Шундай экан, бу хоин раҳбарларни қулатиб, ўрнига яҳудий вужудини илдизидан йўқ қиладиган Халифалик давлатини тиклаш лозим! Бу давлат сунъий чегараларни йўқ қилиб, бутун Умматни бирлаштиради. Натижада “Исломий давлат” тенгсиз сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий кучга айланади. Бўлиниб, парчаланиб кетган мусулмонларни бирлаштириб, уларнинг шаънини ҳимоя қилади, хавфсизлигини кафолатлайди. Бу фақат Аллоҳ Таоло ваъда қилган ва Пайғамбаримиз ﷺ башорат қилган Рошид Халифалик давлати орқалигина амалга ошади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمْ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا

“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) Халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида Халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди”. (Нур: 55).

Ҳузайфа (р.а.) ривоят қиладилар. Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар:

»تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ«

«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим-зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар». (Имом Аҳмад Муснади 4/273).

Ҳофиз ал-Ҳайсамий, Ибн Баззор ва Табаронийлар бу ҳадиснинг ровийлари ишончли, деганлар.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here