Қирғизистонда 12 йиллик ўрта таълим тўғрисидаги фармон тасдиқланди

7243
0

Қирғизистонда 12 йиллик ўрта таълим тўғрисидаги фармон тасдиқланди

Қирғизистонда ҳукумат таълим соҳасини ислоҳ қилиш учун ҳаракат бошлаганини эълон қилди. Вазирлар маҳкамаси 12 йиллик ўрта таълимни ўз ичига олган “Умумий ўрта таълим тузилмасини модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади. Ҳукумат сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, ўқиш муддатини ўзайтириш орқали ўқувчиларнинг саводхонлиги ва малакасини ошириш ҳамда мактабларни халқаро стандартларга мослаштириш мақсад қилинган. Ҳозирча 12 йиллик таълим тизими қачон жорий этилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Ушбу ислоҳотга кўра, 5-6 ёшли болаларнинг мактабда таълим олиши 100% мажбурий бўлади. Ҳозирда Қирғизистонда 2350га яқин мактаб мавжуд бўлиб, уларда 1,5 миллионга яқин ўқувчи таҳсил олади. Сўнгги пайтларда 9 синфдан кейин ўқишни давом эттиришни истамайдиган ўқувчилар кўпайгани айтилмоқда.

Изоҳ: Бугунги кунда Исломий ўлкаларнинг барчасида қўлланилаётган таълим дастури тўғридан-тўғри Ғарбдан олинган ёки ғарбона йўналишларга мувофиқ тарзда тузиб чиқилган дастурлардир. Шунинг учун мазкур дастурларда “Исломий ақида, Қуръон оятлари, Тавҳид, Росулуллоҳ нинг сийратлари, Ислом тарихи ва Саҳобалар ҳаёти” каби ёшларга Исломий сақофатни ўргатадиган дарсликларни учратиш қийин. Балки бунинг ўрнига мусулмонларнинг фарзандларини демократлаштиришга қаратилган дарсликлар ёки “саломатчиликни сақлаш” баҳонасида эркак ва аёл ўртасидаги жинсий муносабатларни ёритувчи дарсликлар асосий қўлланма сифатида таълим дастурларига киритилган. Масалан 15 ёшгача бўлган ўқувчилар учун “икки жинс ўртасидаги ўзаро муносабат, балоғат ёшига етгач мастурбация йўли билан ўзини жинсий қондириш, ўсмирнинг қайси жинс билан жинсий алоқа қилишни афзал кўришини белгилаш, нормал муносабат ўрнига ғайритабиий муносабатларни альтернатива сифатида қабул қилиш ва ҳомиладорликдан сақланган ҳолда жинсий алоқада бўлиш” ҳақида дарсликлар киритилган бўлса, 15-18 ёшдан бошлаб, қизларнинг аборт қилдириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгалиги, диний таълимотлар ва урф-одатларнинг шахсий ҳуқуқларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва яланғоч расмлар ҳеч қандай жинсий туйғуни қўзғамаслиги” ҳақидаги дарсликлар асосий қўлланма сифатида ўқув дастурларига киритилган. Айниқса бундай дарсликлар турли хил ўйинчоқлар ва суратлар орқали боғчалар ва бошланғич мактаблардаги болаларнинг ҳам таълим дастурига киритилганлиги эътиборга молик.

Аҳвол шундай экан, ўқув йилини 12 йиллик эмас, 15 йиллик ёки ундан-да кўпроқ қилган тақдирда ҳам, ўқувчиларнинг саводхонлигида ҳеч қандай ўзгариш кутилмайди. Чунки таълим-тарбия масаласида ўқув йилини кўплиги эмас, балки таълим дастурининг қанчалик мукаммаллиги муҳим рол ўйнайди.

Аслида мусулмон авлод учун таълим дастури Қуръон ва Суннат асосида ишлаб чиқилган ва Исломий кўз-қарашдан келиб чиққан бўлиши шартдир. Зеро, бундай дастур ёшларни Исломий сақофат билан тарбия топишига ва онгли равишда тушунган мусулмон авлоднинг етишиб чиқишига йўл очади. Айни пайтда, мактабларда ҳаёт учун керакли бўлган илм-фан, технология билимларига рағбат кўрсатиш билан бир қаторда Исломий шариатга садоқатли бўлиш ҳамда шариатга зид бўлган мафкура ва тузумларга аралашмаслик руҳини ривожлантиришга эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, Мактабларда дин билан илм-фан ўртасида тўлиқ уйғунлик мавжудлиги таъминланиши даркор. Чунки мактаб жамият ва Умматнинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди.

Аммо мусулмонлар ўзларининг Исломий давлатларига эга бўлмас экан, таълим-тарбия соҳасида бундай дастурнинг қабул қилиниши асло кутилмайди. Чунки Исломий ўлкалардаги таълим тизими Ғарб босими остида қолган. Яъни Исломий ўлкалардаги таълим дастури мустамлакачи Ғарб томонидан белгилаб берилган асосда олиб борилади. Масалан, юқорида айтиб ўтилган фаҳш дарслигини таълим-тарбия дастурига асосий қўлланма сифатида киритиш БМТ тарафидан зўр бериб талаб қилинган.

Бу иллатни фақат Халифалик давлатини тиклаш билангина Исломий ўлкалардан йўқ қилиш мумкин. Ислом байроғини бутун ер юзи узра баланд кўтарадиган Халифалик давлати тикланиши биланоқ, Уммат фарзандлари ҳозирда таълим олаётган мактаб ва олийгоҳлардаги барча бузуқ ва бузғунчи ўқув дастурларини бекор қилиб, Умматнинг қадр-қимматини ва шаънини юксакларга кўтарадиган таълим дастурини жорий қилади.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here