Нетаняҳу: Исроил ҳужумларни янада кучайтиради

351
0

MIDEAST ISRAEL POLITICSИсроил ва Фаластин ўртасида ўт очишни тўхтатиш қарори имзоланишига қарамай, янгидан бошланиб кетган ҳужумларда бир исроиллик яҳудий ҳалокбўлиши ортидан Исроил президенти Бенямин Нетаняҳу Ғазога қилинаётган ҳужумлар кучайтирилишини билдирди.

“Бу ҳужумлар учун Ҳамас жавобгардир ва буни оғир шаклда ўтайди. Исроил армияси ҳужумларини янада кучайтиради”, деди Исроил президенти.

Исроил армиясининг сўзчиси Микки Розенфельд тивиттер ижтимоий тармоғи орқали берган баёнотида мамлакат жанубидаги Шаррун-Ниқоб минтақасига тушган минамиётлар бир ёш боланинг ўлимига сабаб бўлганлигини даъво қилди. Розенфельдга кўра, ҳужум оқибатида бинолар ва автомобилларга ҳам зарар етган.

Нетаняҳунинг сўзчиси Офир Гендельман ўзининг баёнотида айтишича, Президент Нетаняҳу бу ҳужумнинг жавобгарлиги оғир бўлишини айтиб, Исроил армияси ва Исроил хавфсизлик кучлари Ғазодаги Ҳамасдан бошқа гуруҳларга ҳам ҳужумларини кучайтиришини билдирди.

Исроилда битта бола ҳалок бўлган бўлса, биргина кечанинг ўзида Исроил армиясининг ҳужумидан 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. 47 кун давом этган ҳужумда 2105 фаластинлик ҳалок бўлган бўлса, улардан камида 563 нафари ёш болалардир.

p22_20110728_pic15-300x1613151Исроил президенти Нетаняҳу бутун дунё кўз ўнгида юзлаган болаларни қирғин қилишига қарамай, битта яҳудий боланинг ўлимини рўкач қилиб мусулмонларга таҳдид қилмоқда. Бунинг қаршисида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос эса Исроил ва Фаластин ўртасидаги музокараларни энг қисқа вақт ичида янгидан бошлаш учун ҳаракат қилаётганини айтиб турипти. Бу борада Миср президенти ас-Сиси билан учрашганини таъкидлаган Аббос икки давлат музокарачиларини Қоҳирага чақиришини билдирди.

“Миср ҳукумати исроиллик ва фаластинлик элчиларга музокарага қайтиш учун даъват йўллайди”, деди Фаластин президенти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here