«Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИШИД)» ташкилоти ва хорижий аралашув

589
0

01-11«Insight» программаси: «Ироқ ва Шом Ислом давлати (ИШИД)» ташкилоти ва хорижий аралашув

Ўтган куни кечқурун Австралиянинг «SBS» телеканали «Insight» программасида «курашга аъзо бўлиш» номли кўрсатувни намойиш қилди. Кўрсатувда жанг қилиш учун Сурия ва Ироққа сафар қилган мусулмонлар тилга олинди. Бу программа Британиядаги мусулмонлар диаспорасини ғазабга келтирди ва у ўзининг «Today Tonight» ва «A Current Affair» каби бошқа программалардан фарқ қилмаслигини ҳамда «SBS» телеканали ҳам ёмонликда бошқа каналлардан қолишмаслигини исботлади. Чунки «Insight» программаси намойиш қилган нарса ёлланган журналистиканинг классик намунаси ҳамда Ислом ва мусулмонларга қора чопламоқчи бўлган арзонгаров уриниш бўлишдан нарига ўтмади.

Ҳизб ут-Таҳрир-Австралия шу хусусда қуйидагиларни таъкидлайди:

1 –  «Insight» программасидаги давра суҳбатининг терроризмга қарши кураш қонуни учун янги таклифлар киритиш тўғрисида бўлиши кутилаётган мавзуси «ИШИД»дан, бу ташкилотнинг ҳафсала билан танлаб олинган айрим ишларидан ва мусулмонларнинг унга нисбатан қарашларидан нарига ўтмади. Бу даврада реал муаммолардан бирортаси баҳс-мунозара қилинмади. Кўрсатувга танлаб олинган иштирокчилар ҳам фақат зерикарли баҳслар ва аҳмоқона дастаклар қўзғовчи кимсалар бўлди. Бу программа Исломдан хавфсирашни кучайтиришни тўла таъминлайдиган шаклда тайёрланган ва кўрсатувда томошабинларни рози қилиш йўлида Ироқ ва Суриядаги муҳим вазият назар-писанд қилинмади, камситилди.

2 –  «Insight» программаси Ислом ва мусулмонлар масаласига алоқадор бир неча давра суҳбатларини ўтказган. Аммо бирорта ҳам масалага объектив қарамаган, масала билан боғлиқ вазиятни тушунишга ҳаракат қилмаган. Кўрсатувда Женни Проки – худди кўрсатувда баҳс-мунозара қилинган бошқа бирор масалани бир кеча-кундузда ҳал қилишлари мумкин бўлгандай афсуски бундай геосиёсий муаммони бир кеча-кундузда ҳал қилолмаймиз, дея узр келтирди. Шубҳасиз, бундай тактика Ғарб давлатларининг ташқи сиёсатларига киришишдан ўзни олиб қочишдан ҳамда бунинг ўрнига, бари муаммо Ислом ва мусулмонларда қилиб кўрсатишдан бошқа нарса эмас. Ушбу либерал илмоний режа тарафга ўтиш ва унга хизмат қилиш асло яшириб бўлмайдиган ҳақиқат, албатта.

Қачон «Insight» программаси Австралия ҳукумати ва унинг иттифоқчилари содир этаётган ваҳшийлик ва ғайриинсоний қилмишларни намойиш қиларкин, ахир, бу ҳукуматлар дунёнинг бошқа юртларига ўз армияларини юборишиб, уруш кетидан уруш олиб боришмоқда?! Қачон бу программада Австралия аскарлари Қўшма Штатлар аскарлари билан биргаликда оддий афғон халқини ўлдириб, жасадларини қулоқ бурнини кесаётганлари, сўнг устига бавл қилаётганлари манзараси акс эттирилган лавҳаларни кўрсатаркин?! Қачон мўътадил австралияликлар билан радикал австралияликлар ўртасида бу юртдаги экстремист илмоний тўдалар муаммоси кўриб чиқиларкин? Терроризм масаласи ҳақиқий талқин йўли билан ўртага ташланармикин, масалан, Ғарбнинг ташқи сиёсатига қарши реакция каби? Буларнинг жавобини «йўқ, асло бундай бўлмайди» деб айтсак, хато қилмаган бўламиз. Чунки асосий ахборот воситаларининг аксари ҳукуматпараст жарчилар бўлиб, улар очиқ мулоқот ва диалогдан узоқ ҳолда ёлғон хабарлар тарқатиш билан банд.

3 –  Ёш болаларнинг узилган бошларни ташишлари, насронийларни қувғин қилиш, телбаларча қирғин қилиш амалиётлари ва шунга ўхшаш ишлар мутлақо хато ишлардир. Аммо шунга қарамай, ишлар Ироқ ва Суриядаги ҳозирги вазиятга боғлиқ бўлган пайтда қасддан шундай ишларга ва бу ишлар унга мансуб жамоаларга эътиборни тортиш оқлаб бўлмас сохтакорликдир. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, бу ерда ИШИДни Ғарб давлатларини чўчитиб турувчи олабўжи қилиб кўрсатиш учун Ал-Қоиданинг янги ўринбосари сифатида намоён қилишга қаттиқ уринишмоқда. Бундан қуйидаги мақсадларни кўзлашган:

а)   Ғарб давлатларини бошқа – Ироқ каби – давлатлар ишига бурун суқишларини оқлаш ва бундан Американинг Ироқни қуйидаги учга бўлиб ташлаш режасини амалга ошириш: Шимолий шарқда Курдлар давлати, шимолий ғарбда Суннийлар давлати, жанубда Шиалар давлати;

б)   Терроризмга қарши кураш қонунини кучайтириш учун ҳозир юз бераётганидек Ғарбдаги мусулмонлар диаспоралари ишларига маҳаллий жиҳатдан ортиқча аралашишни оқлаш.

в)   Ислом номини, хусусан, Халифалик тушунчасини булғаш, ваҳоланки, ИШИДни Халифалик давлати бўлиш учун Ислом давлати, деб бўлмайди.

Демак, мусулмонлар бундай босимларга алданиб қолмасликлари, бундай сохта ҳужумларни фақат қоралаб ё дастаклаб қўйиш билан, уларга мослашиб қолмасликлари керак. Аксинча, Ғарбнинг терроризмга қарши кураш тушунчасининг сохталигини фош этишлари лозим. Нега ҳам шундай бўлмасин, ахир, асримизнинг биринчи рақамли террорчилари Ғарб давлатлари бўлиб, улар ўзларини инсоният халоскорлари, тинчлик ва адолат посбонлари қилиб кўрсатмоқда, аслида эса босқинчилик ва уруш орқали юртларимизни вайронага айлантирган шуларнинг ўзларидир.

4 –  Австралия ҳукумати яна ўзининг хорижий аралашув ноғорасини чалиб, одатдагидек, Қўшма Штатлар этагига осилмоқда. Бу сафар насронийлар ва Ироқ халдейларига (бобил давлатини ташкил этган сомийлар қабиласи) нисбатан инсонийлик ташвишлари, деган нарсани дастаклаяпти. Алҳол, Сурияда Асад режими қўли билан қуролсиз ва айбсиз оддий фуқароларнинг кетма-кет қирғин қилинишини ҳам, Бирмада бутун бир қишлоқ ёқилиб, кули кўкка совурилганини ҳам, бугун эса Ғазода қуролсиз оддий фуқаролар қамал қилиниб, бомбаланаётганини ҳам, ҳаммасини мана шу Ғарб давлатлари томоша қилиб турибди.

5 –  Австралия ҳукуматининг Сурияга жиҳод қилгани кетаётган мусулмонларга ҳужум қилаётгани ҳеч асоссиз мунофиқлик қилишнинг ўзгинасидир. Бунинг жавобгарлиги шу ҳукумат елкасида, у репрессия қилинаётганлар ва мазлумларга ёрдам бериш учун ўз жонини қурбон қилаётганларни нима учун жиноятчига чиқараётганини оқлаб бериши керак.

 Телефон: +61 438 000 465

Электрон почта: media@hizb-australia.org

Адрес: Haldon St, Lakemba 2195 NSW AUSTRALIA *** PO Box 384

Punchbowl 2196 NSW AUSTRALIA

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here