Ўзаро зиддиятларни чеки кўринмайди

495
0

Қирғизистон республикаси Баткен вилоятига қарашли Лайлак туманининг Мақсат қишлоғида 25 август куни қирғиз-тожик чегарачилари ўртасида навбатдаги отишма бўлиб ўтди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, отишма тушдан сўнг бошланган. Ҳозирча жабрланганлар ва отишма нима сабабдан келиб чиққанлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқлиги айтилмоқда.

 Лайлак туманининг Қулунду қишлоқ ҳукуматига қарашли Мақсат ва Интернационал қишлоқларини туташтирувчи кўприкни қурилиши бошланиши керак эди. У ерга қирғиз томонидан керакли бўлган техникалар етказиб келинган эди.

 Маҳаллий аҳолининг маълумотларига кўра, бу ер баҳсли ҳудуд бўлганлиги сабабли кўпирик қурилишини тожик томони маъқуллаган эди. Шунга қарамай, у ерга тожик чегарачилари кириб келиб, техникаларни чиқаришга ҳаракат қилган ва қирғиз чегарачиларига қарата биринчи бўлиб ўқ узишган. Тожик чегарачилари миномётлардан ҳам фойдаланишгани хабар қилинмоқда.

 Йил бошидан буён қирғиз-тожик чегарасида 28 маротаба зиддият келиб чиқди. Бу зиддиятлар натижасида ўнлаб одамлар жароҳатланиб, бир неча киши қурбон бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here